14.04.2009 йилдаги 110-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.04.2009 йилдаги 110-сон
Дата вступления в силу
14.04.2009
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ҚАРЗДОР ВА УНИНГ ОИЛАСИНИНГ НОРМАЛ ТУРМУШ КЕЧИРИШИ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН, ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИ БЎЙИЧА УНДИРУВ ҚАРАТИЛИШИ МУМКИН БЎЛМАГАН УЙ АНЖОМЛАРИ ВА ЖИҲОЗЛАРИ, КИЙИМЛАР ҲАМДА БОШҚА БУЮМЛАР РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 52-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қарздор ва унинг оиласининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмлар рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, Рўйхатга киритилган ва гаров буюми ҳисобланган буюмларга ундирув, ушбу гаровдаги мулк билан таъминланган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича қаратилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 14 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
110-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 апрелдаги 110-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарздор ва унинг оиласининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхати

Қарздор — жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки унинг умумий мулкдаги улуши бўлган мол-мулк ва буюмларнинг қуйидаги турларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги ҳисобланган шахсларнинг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ягона сигирига, сигири бўлмаганда — ягона ғунажинига, хўжаликларида сигир ҳам, ғунажин ҳам бўлмаганда, ягона эчкисига, қўйи ёки чўчқасига, шунингдек уй паррандасига (уй товуғи, ўрдак, ғоз, курка ва цесаркага);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қорамол учун янги ем-хашак йиғиб олингунга қадар ёки яйловга чиқаргунга қадар (агар қорамолга ундирув қаратилмаган бўлса) ем-хашакка;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) навбатдаги экиш учун зарур бўлган уруғларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қарздор ва унинг қарамоғидаги шахслар нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган қуйидаги уй анжомлари, жиҳозлар, кийимларга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳар бир шахсга кийимлар: кузги ёки баҳорлик пальто ёки плаш, битта қишлик пальто (ёки чопон, пўстин), битта қишлик костюм (аёллар учун — иккита қишлик кўйлак), эркаклар учун битта ёзлик костюм ёки чопон (аёллар учун — иккита ёзлик кўйлак), ҳар бир мавсум учун биттадан бош кийими (бундан ташқари аёллар учун — иккита ёзлик рўмол ва битта иссиқ рўмол ёки шолрўмол), узоқ муддат фойдаланилган ва қийматга эга бўлмаган бошқа кийим-кечаклар ва бош кийимларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) фойдаланилган оёқ кийимлари, ички кийимлар, чойшаблар, ошхона ва емакхона жиҳозларига (қимматбаҳо металлардан тайёрланган, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган қадама нақшли буюмлар, шунингдек бадиий санъат қийматига эга бўлган буюмлардан ташқари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ҳар бир шахс учун мебель — биттадан каравот ва стул ёки курси, оила учун битта стол, битта шкаф ва битта сандиққа;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) болаларнинг барча жиҳозларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ногиронлиги бўлган шахсларда фойдаланишда бўлган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари ва протез-ортопедия мосламалари.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қарздорнинг асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги бўлса, янги ҳосилга қадар қарздор ва унинг оиласи учун зарур бўлган миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларига, бошқа ҳолларда эса — қарздор оиласининг ҳар бири учун базавий ҳисоблаш миқдорида озиқ-овқатларга (пул маблағларига);
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қарздор ва унинг оиласи овқат тайёрлаши ва иситиш мавсуми мобайнида уй-жойини иситиши учун зарур бўлган ёқилғига ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин эмас.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 203-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)