24.07.2008 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
28.11.2008
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН СИНГАПУР РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИККИ ЁҚЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК ВА ДАРОМАД СОЛИҒИНИ ТЎЛАШДАН БОШ ТОРТИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад солиғини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Битим қўлланиладиган шахслар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундирилаётган даромад солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Даромадга солинадиган солиқларга жами даромаддан ёхуд даромаднинг бир қисмидан ундириладиган барча солиқлар тааллуқли бўлиб, бунга кўчар ва кўчмас мулкни бошқа шахсга беришдан олинган даромадларга солинадиган солиқлар ҳам киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Битим татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Сингапур Республикасига нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i) даромад солиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(бундан кейин «Сингапур солиғи» деб аталади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(бундан кейин «Ўзбекистон солиғи» деб аталади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Битим унинг имзоланган санасидан сўнг Аҳдлашувчи Томонлардан бири томонидан ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай бир хил ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларига хабар берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Умумий таърифлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битимнинг мақсадларида, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) «Сингапур» атамаси Сингапур Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда «Сингапур» атамаси Сингапур Республикаси ҳудудини, ҳудудий сувлари ва ҳаво кенгликларини ҳамда Сингапур ҳудудий сувларидан ташқарига чиқадиган ҳар қандай ҳудудни ва кейинчалик Сингапур қонунчилигига кўра ҳамда халқаро қонунчиликка мувофиқ унинг доирасида Сингапур тирик ва нотириклигидан қатъи назар, табиий захираларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган ҳудуд сифатида белгиланиши мумкин бўлган ҳар қандай шундай ҳудуднинг денгиз туб ва ер остини ўз ичига олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда, халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга ошира оладиган Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини, ҳудудий сувлари ва ҳаво кенгликларини, шу жумладан, ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с) «Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матн мазмунига қараб, Ўзбекистонни ёки Сингапурни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашувини англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) «компания» атамаси, солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашув сифатида қараладиган юридик шахсни ёки ҳар қандай бошқа ташкилотни англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
f) «Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» атамалари тегишинча бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият юритаётган корхонани англатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
g) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлатларнинг корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари, темирйўл ёки автомобиль транспортида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемалари фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
h) «ваколатли орган» атамаси қуйидагиларни англатади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Сингапурга нисбатан — Молия вазирлигини ёки унинг ваколатли вакилини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Ўзбекистонга нисбатан — Давлат солиқ қўмитасини ёки унинг ваколатли вакилини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i) «миллий шахс» атамаси қуйидагиларни англатади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Аҳдлашувчи Давлат миллатига мансуб ёки унинг фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўзининг тегишли мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ва уюшмани.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
j) «Маҳаллий ҳокимият органлари» атамаси Аҳдлашувчи Давлатнинг бирор қонунига биноан ташкил этилган ва Аҳдлашувчи Давлат ҳукуматининг айрим вазифаларини бажарувчи органни англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганида унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан ана шу Давлат қонунларига кўра эга бўлган маънони англатади; атаманинг ҳар қандай маъноси ана шу Давлатнинг солиқ қонунчилигига мувофиқ ана шу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларида шу атама учун назарда тутилган маънодан устунлик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Резидент
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим мақсадларида «Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти» атамаси ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, бошқарув органининг жойлашган жойи ёки исталган бошқа мезон асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади, шунингдек Давлатнинг ўзини ва ҳар қандай маъмурий-ҳудудий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органини ҳам ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар мазкур модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) шахс тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у иккала Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойига эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари (ҳаётий манфаатлари маркази) энг яқин бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази бўлган Давлатни аниқлаб бўлмаса ёки Давлатларнинг ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойи бўлмаса, у одатда яшаб турган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с) агар шахс одатда ҳар икки Давлатда яшаса ёки одатда уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у қайси Давлатнинг фуқароси бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг ёки ҳеч бирининг миллий шахси бўлмаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишув орқали ҳал қилишлари керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар мазкур модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс бўлмаган шахс Аҳдлашувчи Давлатлар иккаласининг резиденти бўлса, унда фақат амалдаги бошқарув жойи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади. Агар амалдаги бошқарув органи жойлашган жойни аниқлаш имкони бўлмаса, унда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро келишув асосида ушбу масалани ҳал қилишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Доимий муассаса
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси корхона тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман амалга оширадиган доимий фаолият жойини англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Доимий муассаса» атамаси, хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бошқарув жойи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) бўлинма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с) офис;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d) фабрика;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) устахона,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
f) шахта, нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган ҳар қандай бошқа жойни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қурилиш майдончаси, қурилиш, монтаж ёки йиғиш объекти ёки улар билан боғлиқ бўлган назорат фаолияти, бироқ шундай майдонча, объект ёки фаолиятнинг давомийлиги 12 ойдан ортиқ давом этсагина;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан хизматлар кўрсатиш, шу жумладан консалтинг ёки бошқарув хизматлари корхона шу мақсад учун ёллаган хизматчилар ёки бошқа ходимлар орқали амалга оширилса, бироқ шу мазмундаги фаолият бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида 183 кундан ошадиган давр ёки даврлар мобайнида давом этсагина.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) иншоотлардан фақат шу корхонага тегишли бўлган товарлар ёки буюмларни сақлаш, етказиб бериш ёки намойиш қилиш мақсадида фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) шу корхонага тегишли бўлган товарлар ёки буюмлар захирасини сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадида сақлаб турилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с) шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захирасини уларни фақат бошқа корхона томонидан қайта ишлаш мақсадида сақлаб турилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
d) доимий фаолият жойи товарлар ёки буюмлар сотиб олиш ёхуд ушбу корхона учун ахборот йиғиш мақсадида сақлаб турилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) доимий фаолият жойи фақат шу корхона манфаатлари учунгина бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадида сақлаб турилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
f) доимий фаолият жойи фақат «а» — «е» кичик бандларида назарда тутилган фаолият турларининг ҳар қандай бирикуви учунгина, башарти бундай доимий фаолият жойининг жами фаолияти ана шу фаолият турларини бирлаштириш натижасида вужудга келса, тайёргарлик ёки ёрдамчи тусда бўлса сақлаб турилиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 1 ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, агар 6-банд татбиқ этиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга шахс корхона номидан фаолият кўрсатаётган бўлса ва Аҳдлашувчи Давлатда корхона номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлса ва ушбу ҳуқуқлардан одатда фойдаланса, бу корхона ушбу шахс томонидан шу корхона учун амалга оширилган ҳар қандай фаолиятга нисбатан ўша Давлатда доимий муассасага эга деб ҳисобланади, агарда бундай шахснинг фаолияти 4-бандда кўрсатилган фаолият турлари билан чекланиб қолмаса, ва бундай фаолият турлари агар доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса ҳам бу доимий фаолият жойи ушбу банднинг қоидаларига асосан уни доимий муассасанинг доимий фаолият жойига айлантирмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агар корхона Аҳдлашувчи Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, башарти бундай шахслар ўзларининг одатдаги фаолияти доирасида иш юритсалар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб қаралмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки унинг томонидан назорат қилинса ёхуд ана шу бошқа Давлатда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) ўз-ўзидан бу компаниялардан бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан оладиган даромади (шу жумладан қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар) ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мол-мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигида ифодаланган тушунчага эга бўлади. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама белгилаган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида фойдаланадиган чорва моллари ва жиҳозлар, ер устидаги мулк тўғрисидаги умумий қонунчилик қоидалари қўлланиладиган ҳуқуқлар, кўчмас мулкдан фойдаланиш ҳуқуқлари ва ресурслар қатламларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловлар ҳуқуқини ёки минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқини ўз ичига олади; денгиз ва ҳаво кемалари кўчмас мулк ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур модданинг 1-банди қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур модданинг 1 ва 3-бандлари қоидалари корхонанинг кўчмас мулкидан олган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун фойдаланадиган кўчмас мулкдан олган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдаси, агар корхона ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, фақат шу Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхонанинг фойдаси бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин, аммо фақат ана шу доимий муассасага тегишли бўлган қисмигина солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур модданинг 3-банди қоидаларига мувофиқ, агар Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ҳисоблаб ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда, ушбу доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган, шу жумладан доимий муассаса жойлашган Давлатда ва ундан ташқаридаги фаолият мақсадлари учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатларни, ҳар қандай қўлланилиши мумкин бўлган солиқ қонунчилиги ёки тартибни инобатга олган ҳолда, чегириб ташлашга йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг бошқа офисларидан исталган бирига патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун гонорарлар, роялти тўловлари ёки бошқа шунга ўхшаш тўловлар орқали ёки аниқ хизматлар кўрсатганлик учун комиссион тўлов йўли билан ёки менежмент учун ёхуд банк муассасасидан ташқари ана шу корхона учун қарзга берилган қарз фоизлари тўловлари йўли билан тўланадиган (ҳақиқий харажатларни қоплашдан бошқа бўлган) суммаларга нисбатан ҳеч қандай чегиришларга йўл қўйилмайди. Шу тарзда, доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг офисларидан бошқа ҳар қайсисига гонорарлар, роялти тўловлари ёки патентлардан ёхуд бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун шунга ўхшаш бошқа тўловлар тўлаш йўли билан ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежмент учун комиссион тўловлар йўли билан ёки банк муассасасидан ташқари ана шу корхона учун қарзга берилган қарз фоизлари тўловлари йўли билан (ҳақиқий харажатларни қоплашдан ташқари) сарфланган суммалар доимий муассаса фойдасини аниқлашда эътиборга олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Корхона учун доимий муассаса томонидан товарлар ёки буюмларнинг харид қилинишигагина асосланиб доимий муассасага бирон-бир фойда ҳисоблаб ёзилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага тааллуқли бўлган фойда, агар уни ўзгартириш учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, йилма-йил бир хил усулда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агар фойда ушбу Битимнинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, унда ана шу моддаларнинг қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Халқаро транспорт
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатлар корхонасининг халқаро ташишларда денгиз, ҳаво кемалари, темирйўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишдан оладиган фойдаси фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) халқаро ташишларда фойдаланиладиган ижарадан, шу жумладан экипажсиз кема ёки самолётларни фрахт қилиш асосида олинган фавқулодда фойдаларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) товарлар ва буюмларни ташиш учун ишлатиладиган контейнерлар (бунга контейнерларни ташиш учун фойдаланиладиган трейлер ва бошқа ёрдамчи ускуналар ҳам киради)дан фойдаланиш, сақлаш ёки ижарага беришдан олинадиган фойдалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар бундай фойдаланиш ёки ижара халқаро транспортда денгиз ёки ҳаво кемаларига нисбатан қўшимча ёки тасодифий бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича бирлашма, қўшма фаолият ёки халқаро ташкилотда иштирок этишдан олинган фойдаларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Бирлашган корхоналар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита иштирок этса, ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) ўша шахслар Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришида, назорат қилишида ёки капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ва ҳар қандай ҳолатда корхоналар ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мустақил корхоналар ўртасида яратиладиганидан фарқли шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, бунда улардан бирига ҳисобланиши мумкин бўлган, аммо бундай шароитлар натижасида унга ҳисобланмаган ҳар қандай фойда ана шу корхонанинг фойдасига ҳисобланиши ва тегишли равишда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Давлат шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилган фойдани киритса ва тегишли равишда солиққа тортса ва шу тариқа киритилган фойда биринчи эслатилган Давлат корхонасига, агар иккала корхона ўртасида вужудга келтирилган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлганда ҳисобланадиган фойда бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат фойдадан ўзида олинган солиқ миқдорига тегишли зарур тузатишларни киритади. Бундай тузатишларни белгилашда ушбу Битимнинг бошқа қоидаларига тегишлича эътиборни қаратиш керак ва Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари, зарур бўлса, ўзаро маслаҳатлашувларни бошлашлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Дивидендлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аммо бундай дивидендлар, шунингдек дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, бироқ агар дивидендларнинг амалдаги эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унда шу тарзда олинган солиқнинг миқдори дивидендлар ялпи миқдорининг 5 фоизидан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу банд компаниянинг дивидендлар тўланадиган фойдасини солиққа тортишга тааллуқли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Дивидендлар» атамаси ушбу моддада қўлланганида, акциялардан ёки қарз талаблари ҳисобланмаган, фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи акциялардан фойдаланиш ёхуд ҳуқуқлардан фойдаланиш, кон қазиш саноати акцияларидан, муассислар акциялари ва бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ, акциялардан олинадиган даромад каби худди шундай солиқлар орқали тартибга солинадиган бошқа даромадларни англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлгани ҳолда, ана шу дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўз фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни у ерда жойлашган доимий базадан кўрсатса ва дивидендлар тўланадиган холдинг аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, шароитга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Агар бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат компания тўлаётган дивидендларни солиққа тортмаслиги мумкин, бундай дивидендлар ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган ёки дивидендлар тўланадиган холдинг шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдаси ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам, компаниянинг тақсимланмаган фойдасидан солиқлар олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Фоизлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бироқ, бундай фоизлар, агар дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда ана шу Давлатнинг қонунларига асосан ҳам солиққа тортилиши мумкин, бироқ фоизларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, унда солиқ фоизлар ялпи миқдорининг 5 фоизидан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланилганда қарздорнинг фойдада иштирок этиш ҳуқуқлари мавжудлиги ва ипотека таъминотидан қатъи назар, ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадларни, хусусан Ҳукумат қимматли қоғозларидан олинадиган даромадлар, облигациялар ва қарз мажбуриятларидан даромадлар, шу жумладан, мукофотлар ва ушбу қимматли қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган ютуқлар тушунилади. Ўз вақтида тўланмаган тўловлар учун жарималар (неустойкалар) ушбу модда мақсадларида фоизлар сифатида қаралмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тижорат фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали олиб бораётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳам ҳақиқатдан боғлиқ бўлса, мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Фоизларни тўловчи Давлатнинг ўзи, маъмурий-ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ҳокимият органлари ёки шу Давлатнинг резиденти бўлса, фоизлар ўша Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, шу туфайли қарз мажбуриятидан фоизлар тўлаш мажбурияти вужудга келган бўлса ва бу доимий муассаса ёки база тўлаш бўйича харажатларни амалга оширса, бунда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агар тўловчи билан фоизларнинг ҳақиқий эгаси ўртасидаги ёки улар иккаласи ва ҳар қандай бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида қарз талабига тааллуқли фоизлар миқдори тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бу ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Роялти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бироқ, роялтилар қаерда юзага келган бўлса, ўша Аҳдлашувчи Давлатда ҳам унинг қонунларига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, бироқ агарда роялтининг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, ушбу ҳолатда ундириладиган солиқ роялти ялпи миқдорининг 8 фоизидан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Роялти» атамаси ушбу моддада қўлланганида ҳар қандай адабий, санъат ва илмий асарларни, шу жумладан, кинофильмлар, радио ва телевидение учун ёзувлар, ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки моделлар, схема, компьютер дастурлари, махфий формула ёхуд жараёнлар ёки ҳар қандай саноат, тижорат ёинки илмий ускуна, ёхуд саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли бўлган ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки шу ҳуқуқдан фойдаланиш ҳуқуқи учун ҳақ тарзида олинадиган ҳар қандай кўринишдаги тўловларни билдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар роялтиларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мол-мулк шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлса, мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Агар тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, роялти шу Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки база тўлаш бўйича харажатларни амалга оширса, унда бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Агар тўловчи билан амалда роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги ёки уларнинг иккаласи ва бошқа бирон-бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтидан фойдаланишга тааллуқли ҳуқуққа ёки ахборот учун тўланадиган роялтининг миқдори тўловчи ва амалда шу даромадларни олиш ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бу ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Мулк қийматининг ўсиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг 6-моддада кўрсатилган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга беришдан оладиган даромадлар ўша бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни ўзга шахсга беришдан олган ёки бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида фойдаланиши мумкин бўлган доимий базасига тааллуқли кўчар мулкни ўзга шахсга беришдан олган даромадларига, жумладан ана шундай доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани ўзга шахсга беришдан олган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаларини ёки шундай денгиз ёки ҳаво кемаларидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулкни бошқа шахсга беришдан оладиган даромадлари фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур модданинг аввалги бандларида санаб ўтилмаган исталган бошқа мол-мулкни ўзга шахсга беришдан олинадиган даромадлар мол-мулкни бошқа шахсга бераётган шахс резидент бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Мустақил шахсий хизматлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат резиденти — жисмоний шахснинг касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа фаолиятдан оладиган даромадлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Истисно тариқасида, қуйидаги ҳолларда бундай даромадлар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) агар у ўз фаолиятини амалга ошириш учун бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун мунтазам қулай бўлган доимий базага эга бўлса, бундай ҳолда даромаднинг фақат шундай доимий базага тааллуқли бўлган қисмигина ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин, ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) агар унинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлиши ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошувчи давр ёки даврлар мобайнида давом этса, бундай ҳолларда даромаднинг фақат бошқа Давлатдаги фаолиятдан олинган қисмигина ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Касбий хизматлар» атамаси, хусусан мустақил илмий, адабий, бадиий, санъат, таълимий ва ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек шифокорлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини қамраб олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Ёлланма шахсий хизматлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 16,18 ва 19-моддалар қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланиш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва бошқа шу каби ҳақлар фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин, агар ёллаш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаган бўлса. Агар ёлланма иш шу тариқа бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган ҳақ ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма хизмат учун оладиган ҳақ, агар қуйидаги шартлар бажарилса, фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳақ олувчи бошқа Давлатда исталган ўн икки ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлса, ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) ҳақ ёлловчи томонидан ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи номидан тўланса, ва
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с) ёлловчи бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база ҳақ тўлаш харажатларини қопламаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган кема ёки самолётда амалга ошириладиган ёлланма иш учун оладиган ҳақлар ана шу Давлатдагина солиққа тортилиши мумкин. Аммо ҳақни бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти олса, бу ҳолда у ушбу бошқа Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Директорларнинг гонорарлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компаниянинг Директорлар кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаган органининг аъзоси сифатида оладиган директорлар гонорарлари ва бошқа шунга ўхшаган тўловлари ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Санъат ходимлари ва спортчилар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 14 ва 13-моддаларнинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги шахсий фаолияти туфайли оладиган даромади шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятга нисбатан даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахсга ёзилса, 7, 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, ушбу даромад санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Агар ушбу Давлатга бўлган ташриф тўлалигича бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ижтимоий жамғармалари, маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан маблағ билан таъминланса, 1 ва 2-бандларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатда санъат ходими ёки спортчи томонидан амалга оширилаётган фаолиятдан олинадиган даромадга тааллуқли бўлмайди. Бу ҳолда, даромад фақат ушбу санъат ходими ёки спортчи резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Пенсиялар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи Давлат резидентига илгари ёлланиш бўйича ишлаганлик муносабати билан тўланадиган пенсиялар ва бошқа ўхшаш тўловлар фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Ҳукумат хизмати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маъмурий-ҳудудий бўлинма ёхуд маҳаллий ҳокимият органи томонидан ана шу Давлатга ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмаси ёхуд маҳаллий ҳокимият органига кўрсатган хизматлари учун ҳар қандай жисмоний шахсга тўланадиган пенсиядан ташқари иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш бошқа ҳақлар, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) Бироқ бундай иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш бошқа ҳақлар, агар хизмат ана шу Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс ана шу Давлатнинг резиденти бўлса, фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади, агар шахс:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
i) ана шу Давлатнинг фуқароси бўлса, ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ii) шу хизматни амалга ошириш мақсадидагина ана шу Давлатнинг резиденти бўлмаган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг сиёсий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ёки улар шакллантирган жамғармалар ҳисобидан ушбу Давлат, сиёсий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органига кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган ҳар қандай пенсия фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Бироқ бундай пенсия, агар жисмоний шахс бошқа Давлатнинг резиденти ёки фуқароси бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат томонидангина солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 15, 16, 17 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият органи томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан боғлиқ кўрсатилган хизматларга нисбатан тўланадиган иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш ҳақлар ва пенсияларга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Талабалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳдлашувчи Давлатга келгунга қадар бевосита бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш мақсадидагина яшаб турган талаба ёки амалиётчининг яшаши, ўқиши ёки маълумот олиши учун мўлжалланган тўловлар, агарда бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлган бўлса, ушбу Давлатда солиққа тортилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Бошқа даромадлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Битимнинг олдинги моддаларида айтиб ўтилмаган даромад турлари, уларнинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинган даромадни истисно этган ҳолда, агарда бундай даромадни олувчи Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, мазкур модданинг 1-банди қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолатда, вазиятга қараб, 7 ва 14-моддаларнинг қоидалари қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандлари қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат резидентининг мазкур Битимнинг юқоридаги моддаларида кўриб чиқилмаган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида вужудга келадиган бошқа даромад турлари ана ўша бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Сингапурда икки ёқлама солиққа тортиш қуйидаги тарзда бартараф этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Агар Сингапур резиденти ушбу Битим қоидаларига мувофиқ Ўзбекистондаги манбалардан солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса, унда Сингапур ўз қонунчилигига кўра Ўзбекистонда тўланган солиқни ҳисобга олиб, резидентини ушбу солиқни тўғридан-тўғри ёки чегириш орқали Сингапурда тўлашдан озод этади. Агар бундай даромад Ўзбекистон резиденти бўлган компанияси томонидан Сингапур резиденти бўлган компанияга тўлаган дивидендлар бўлса ва бу компания бевосита ёки билвосита биринчи компания Устав капиталининг 10% дан кам бўлмаган қисмига эгалик қилса, ушбу компания томонидан Ўзбекистонда тўланган солиқ дивиденддан ташқари олинган фойдадан олинадиган даромаддан солиқ ҳисобидан чегирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистонда икки ёқлама солиққа тортиш қуйидаги тарзда бартараф этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қачонки, Ўзбекистон Республикаси резиденти ушбу Битим қоидаларига мувофиқ Сингапурда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса, унда Ўзбекистон ушбу резидентнинг даромадидан олинадиган солиқдан Сингапурда тўланган даромад солиғига тенг қийматни чегириб ташлаш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай чегирма, ҳар қандай ҳолларда ҳам, вазиятга кўра Сингапурда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромадга тааллуқли чегирма тақдим қилингунга қадар ҳисоблаб чиқиладиган даромаддан олинадиган солиқ қисмидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Камситмаслик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда, ушбу бошқа Давлат миллий шахсларига айни бир хил шароитларда, жумладан резидентликка нисбатан солиниши мумкин бўлганидан ортиқ ҳар қандай солиқ солишга ёки унга алоқадор мажбуриятларга дучор қилинмайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасасини солиққа тортиш ушбу бошқа Давлатнинг худди шундай фаолиятни амалга ошираётган корхоналарини солиққа тортишдан кўра ноқулай бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу моддадаги ҳеч бир нарса бир Аҳдлашувчи Давлатни:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентларига ўз резидентларига берадиган ҳар қандай шахсий солиқ имтиёзлари, камайтириш ва чегирмаларни беришга, ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бошқа Аҳдлашувчи Давлат миллий шахсларига солиққа тортиш мақсадлари учун ушбу Давлатнинг миллий солиқ қонунчилигига кўра ушбу Аҳдлашувчи Давлат резиденти ёки бошқа шу сингари шахслари ҳисобланмайдиган миллий шахсларига берадиган ҳар қандай шахсий солиқ имтиёзлари, камайтириш ва чегирмалар беришга мажбурловчи шарт тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Аҳдлашувчи Давлат корхоналари капитали бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентларига тўлиқ ёки қисман тегишли бўлса ёхуд бевосита ёки билвосита назорат қилинаётган бўлса, биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ солиш ёки унга алоқадор мажбуриятларга ёки солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ва у билан боғлиқ бўлган мажбуриятларга биринчи эслатилган Давлатда дучор қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Аҳдлашувчи Давлат ўз миллий шахсларига ўзининг миллий сиёсати ёхуд мезонлари асосида иқтисодий ёки ижтимоий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида солиқ бўйича имтиёзлар тақдим этса, бу ҳолат мазкур модда доирасида камситиш ҳолати ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу модда қоидалари келишув битимининг предмети бўлиб ҳисобланадиган солиқларга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Ўзаро келишув таомили
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг ҳаракати унга ушбу Битим қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиққа тортишга олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у ушбу Давлатларнинг ички қонунларида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига ёки агарда унинг ҳолати ушбу Битимнинг 23-моддаси 1-бандига мувофиқ келса, ўзи миллий шахси бўлган Аҳдлашувчи Давлатга тақдим этиши мумкин. Бу ариза ушбу Битим қоидаларига номувофиқ келадиган солиққа тортишга олиб келувчи ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ваколатли орган унинг эътирозини асосли деб топса, аммо ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани ушбу Битимга мувофиқ келмайдиган солиққа тортишнинг олдини олиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал этишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлатлар ички қонунларидаги ҳар қандай вақт чеклашларига қарамай амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ёки иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал этишга ҳаракат қиладилар. Улар икки ёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик мақсадида Битимда назарда тутилмаган ҳолатлар юзасидан ҳам бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар маъноларини тушунишда ҳамфикрликка эришиш мақсадида бир-бирлари билан уларнинг ўзларидан ёки уларнинг вакилларидан ташкил этилган бирлашган комиссия доирасида бевосита алоқада бўлиб туришлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Ахборот алмашиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битим қоидаларини бажариш ёки маъмурий бошқариш ёхуд Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг сиёсий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ушбу Битимга зид бўлмаган даражада ундириладиган ҳар қандай турдаги ва кўринишдаги солиқларга тааллуқли миллий қонун ҳужжатларини қўллаш учун олдиндан муҳим бўлган ахборотни алмашадилар. Ахборот алмашиш 1 ва 2-моддалар билан чекланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан 1-бандга мувофиқ олинган ҳар қандай ахборот шу Давлат ички қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган ахборот қанчалик махфий бўлса шунчалик махфий ҳисобланади ва фақат баҳолаш ёки солиқларни йиғиш ёхуд мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш ёки 1-бандда айтиб ўтилган солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқиш билан шуғулланувчи ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилганларнинг барчаси устидан назорат қилувчи шахслар ёки органларга (шу жумладан судлар ва маъмурий органлар) маълум қилинади. Бундай шахслар ёки органлар бу ахборотдан фақат кўрсатиб ўтилган мақсадларда фойдаланишлари лозим. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлиси вақтида ёки суд қарорларида ошкор қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳеч қандай ҳолатда 1 ва 2-бандлар қоидалари Аҳдлашувчи Давлат зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) шу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунларига ва маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий тадбирларни ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) шу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунларига биноан ёки одатдаги маъмурий бошқариш жараёнида олиш мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касбга оид сирни ёхуд савдо жараёнини ошкор қилиши мумкин бўлган ёки ошкор қилиниши давлат сиёсатига (ordre public) зид келиши мумкин бўлган ахборотни тақдим этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар ахборот бир Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур моддага мувофиқ сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат сўралган ахборотни олиш учун, ҳатто бундай ахборот ушбу бошқа Давлатга ўз солиқ мақсадлари учун талаб қилинмаса-да, маълумот тўплаш бўйича ўз чора-тадбирларини кўриши лозим. Аввалги ганда бўлган мажбурият 3-банднинг қоидалари билан чекланган, бироқ бундай чекловлар ҳеч қандай ҳолда Аҳдлашувчи Давлатга фақат ундан ички манфаатдорликнинг йўқлиги сабабли ахборот тақдим этишдан воз кечишга рухсат берувчи сифатида талқин қилиниши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. 3-банднинг қоидаси ҳеч қандай ҳолатда Аҳдлашувчи Давлатга фақат банк, бошқа молия муассасаси ёки номинал эга ёки агент ёхуд ишончли вакил сифатида қатнашувчи шахс маълумот эгаси бўлгани сабабли ёки ахборот шахснинг мулк ҳуқуқларига кириши сабабли ахборот тақдим этишдан воз кечишга рухсат берувчи сифатида талқин қилинмайди.
(25-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукуматининг 2011 йил 14 июндаги протоколи таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Дипломатик агентлар ва консуллик хизматчилари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битимнинг ҳеч бир қоидаси дипломатик агентлар ёки консуллик хизматчиларининг халқаро ҳуқуқнинг умумий нормаларига ёки махсус битимларнинг қоидаларига мувофиқ тақдим этилган солиққа доир имтиёзларига дахл қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Битимнинг кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бири ушбу Битимнинг кучга кириши учун миллий қонунларга мувофиқ талаб қилинадиган таомили тугаганлиги тўғрисида бир-бирини дипломатик каналлар орқали хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Битим шундай охирги хабарнома олинган кундан бошлаб кучга киради ва қуйидагиларга нисбатан амал қила бошлайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Сингапур Республикаси ҳолатида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Битим кучга кирадиган йилдан кейин келадиган иккинчи тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин олинадиган даромад бўйича манбадан исталган йил учун ундириладиган солиқларга нисбатан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) Ўзбекистон Республикаси ҳолатида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) Битим кучга кирадиган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин манбадан ундириладиган, даромаддан олинадиган солиқларга нисбатан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) Битим кучга кирадиган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейинги исталган солиқ йили учун ундириладиган бошқа солиқларга нисбатан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда. Амал қилишини тўхтатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битимнинг амал қилиши Аҳдлашувчи Давлатлардан бири тарафидан тўхтатилмагунга қадар ўз кучида қолади. Хар бир Аҳдлашувчи Давлат Битим амалга киритилган санадан бошлаб исталган тақвимий йилнинг тугашига лоақал олти ой қолгунига қадар, дипломатик каналлар орқали Битим амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома бериш йўли билан уни тўхтатиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай ҳолатда Битимнинг амал қилиши қуйидагича тўхтатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Сингапур Республикаси ҳолатида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хабарнома топширилган йилдан кейин келадиган иккинчи тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин ҳар қандай йил учун ҳисобланган ундириладиган солиқларга нисбатан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) Ўзбекистон Республикаси ҳолатида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин олинадиган даромад бўйича манбадан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ii) амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан ёки шу санадан кейинги ҳар қандай тақвимий йил учун ундириладиган солиқлар, бошқа даромад солиқларига нисбатан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли тартибда ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, ушбу Битимни имзоладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сингапур шаҳрида 2008 йил 24 июлда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда инглиз тилидаги матн асос учун қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2008 й., 3-4-сон)