Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Қарори, 06.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1935
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.12.00 Валютани мажбурий сотиш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори

«ГАЗ ЭКСПОРТИ ВА ТРАНЗИТИДАН ТУШАДИГАН ВАЛЮТА ТУШУМЛАРИНИ СОТИШДАН ОЛИНАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ҲАҚИДАги НИЗОМ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 6 апрелда 1935-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 29 мартдаги 67, 2018-68-сонли «Газ экспорти ва транзитидан тушадиган валюта тушумларини сотишдан олинадиган маблағларни тақсимлаш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1935-1, 05.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 52-сон, 515-модда) 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Газ экспорти ва транзитидан тушадиган валюта тушумларини сотишдан олинадиган маблағларни тақсимлаш ҳақидаги низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2009 йил 27 февраль,

31-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 27 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009-13-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 27 февралдаги 31, 2009-13-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Газ экспорти ва транзитидан тушадиган валюта тушумларини сотишдан олинадиган маблағларни тақсимлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ–1024-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 52-сон, 515-модда) 9-бандига мувофиқ газ экспорти ва транзитидан тушадиган валюта тушумини корхоналар томонидан мажбурий сотишдан олинадиган маблағларни тақсимлаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом қоидалари маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар доирасида ўз фаолиятини амалга оширувчи инвесторларга татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Газ экспорти ва транзити билан шуғулланувчи барча корхоналар (кейинги ўринларда экспорт қилувчи корхоналар деб юритилади) валюта тушуми қисмини мажбурий сотишни ўрнатилган тартибда амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Газ экспорти ва транзитидан тушадиган валюта тушуми қисмини мажбурий сотишдан олинадиган маблағлар экспорт қилувчи корхоналарга хизмат кўрсатувчи банкда очилган алоҳида махсус ҳисоб рақамга кирим қилинади (кейинги ўринларда махсус ҳисоб рақам деб юритилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус ҳисоб рақамга бошқа манбалардан маблағлар ўтказишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Мажбурий сотишдан олинган маблағларни тақсимлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Махсус ҳисоб рақамдан маблағлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) биринчи навбатда бюджетга, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига тўловлар бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчи корхонанинг ўзининг қарзини тўлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
экспорт қилувчи корхонанинг қарзи (тўғридан-тўғри ёки «Ўзбекнефтегаз» МХКнинг бошқа корхоналари орқали) мавжуд бўлган ҳамда бюджетга, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига тўловлар бўйича қарзи мавжуд «Ўзбекнефтегаз» МХК корхоналарининг қарзини тўлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ–1024-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 10-бандида кўзда тутилган мақсадларга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур Низомнинг 3-банди «а» кичик бандида қайд этилган ҳолларда экспорт қилувчи корхона махсус ҳисоб рақамдаги маблағларни бюджетга, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига тўловлар бўйича қарзларини келгусида тўлаш учун «Ўзбекнефтегаз» МХК олдидаги кредиторлик қарздорликни (тасдиқланган солиштирма далолатномага мувофиқ) қоплашга йўналтиради. Бунда маблағлар алоҳида тўлов орқали ўтказилади, тегишли тўлов топшириқномасининг «тўлов мақсади» бандида эса тўловнинг мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилганлиги кўрсатилади. Ушбу маблағларни «Ўзбекнефтегаз» МХК корхоналари ва ташкилотлари ҳисобварақларидан тўловларни амалга ошириш ва уларга «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналаридан тушадиган тўловлари тўғрисида»ги низомга (2005 йил 14 январь, рўйхат рақами 1441 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 2-сон, 12-модда) мувофиқ тақсимлашга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ўзбекнефтегаз» МХК ҳар бир ҳисобот чораги бошланишидан камида беш кун олдин Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига махсус ҳисоб рақамдан маблағларни бюджетга, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига йўналтиришнинг тегишли чорак учун прогноз кўрсаткичларини тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмай Молия вазирлиги ва «Ўзбекнефтегаз» МХКга валюта тушуми қисмини мажбурий сотишдан олинган сўмдаги маблағларни «Ўзбекнефтегаз» МХК корхоналари бўйича бюджетга, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига йўналтириш бўйича жорий ой учун тақсимот тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. График бўйича махсус ҳисоб рақамга маблағларнинг навбатдаги келиб тушиши қуйидаги ҳолларда кутилаётган тақдирда, экспорт қилувчи корхона зарурият юзасидан жорий ой бўйича мазкур Низомнинг 3-бандида қайд этилган келгуси тўловларни амалга ошириш учун махсус ҳисоб рақамдаги маблағлар қолдиғи доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) тегишли тўловларни амалга ошириш муддати келгандан сўнг;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) жорий ой учун белгиланган тўлов миқдоридан кам миқдорда маблағ кутилганда маблағларни захира қилиб қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Экспорт қилувчи корхона ёки унинг кредиторларининг бюджет олдидаги, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси олдида қарзлари мавжуд бўлмаган ҳолларда махсус ҳисоб рақамдаги маблағлар мувофиқ равишда муддати кечиктирилган бюджет тўловлари, мақсадли давлат жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси тўловларини амалга оширишга йўналтирилади (Ҳукумат қарорларига кўра муддатидан олдин тўлаш имконияти мавжуд бўлмаган қарздорликлар бундан мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Юқорида қайд этилган тўловлар амалга оширилгач, ҳисоб рақамда қолган маблағлар экспорт қилувчи корхонанинг асосий депозит ҳисоб рақамига ўтказилади ва, давлат солиқ хизматининг тўловлар бўйича қарздорлик йўқлигини тасдиқловчи маълумоти мавжуд бўлган ҳолда, ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ қонунчиликда кўзда тутилган тарзда сарфланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Экспорт қилувчи корхоналар газ экспорти ва транзити бўйича операцияларнинг, шунингдек улардан тушган маблағларнинг махсус ҳисоб рақамдаги ҳаракатининг алоҳида ҳисобини олиб борадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Экспорт қилувчи корхоналар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасига қадар газ экспорти ва транзитидан тушган валюта тушумининг мажбурий сотилиши лозим бўлган миқдорини ҳисоблаб, қуйидаги Низомнинг 1- ва 2-иловаларида келтирилган тарзда рўйхатга олинган давлат солиқ хизмати органларига топширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур Низом ижроси назорати давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мазкур Низом «Ўзбекнефтегаз» МХК билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекнефтегаз» МХК Бошқаруви раиси У. НАЗАРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 27 февраль
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Газ экспорти ва транзитидан тушадиган валюта тушумларни сотишдан олинадиган маблағларни тақсимлаш ҳақидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
200_ йил _________ ойида газ экспортидан тушадиган валюта тушумлари ва валюта тушумларини мажбурий сотишдан олинадиган маблағлар ҳисоб-китоби
____________________________ бўйича (СТИР ___________)
(ташкилот номи)
Газ сотиб олувчи ташкилот номи, жойлашган мамлакати
Газ экспорти ҳисобот ойида
Газ экспорти йил бошидан
Йил бошидан бери тушган тўловлар миқдори долл.*
Йил бошидан амалга оширилган мажбурий сотув миқдори долл.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Йил бошигача бўлган муддатда экспорт қилинган газ ҳажми учун тўловлар чегирмасидан ташқари. Ўтган йил ҳажми бўйича тўловлар ҳақидаги маълумотлар йиллик ҳисобот билан бирга тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб-китобда йил давомида тузилган ҳар бир экспорт шартномаси бўйича кўрсаткичлар, ҳисобот ойида экспорт амалга оширилмаган бўлса ҳам, алоҳида қаторда кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Газ экспорти ва транзитидан тушадиган валюта тушумларни сотишдан олинадиган маблағларни тақсимлаш ҳақидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
200_ йил _________ ойида газ транзитидан тушадиган валюта тушумлари ва валюта тушумларини мажбурий сотишдан олинадиган маблағлар ҳисоб-китоби
____________________________ бўйича (СТИР ___________)
(ташкилот номи)
Газ транзити билан шуғулланувчи ташкилот номи, у жойлашган мамлакат*
Хисобот ойида газ транзити
Йил бошидан газ транзити
Йил бошидан бери тушган тўловлар миқдори долл.**
Йил бошидан амалга оширилган мажбурий сотув миқдори долл.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* СРП битим доирасида қазиб олинган газ транзитида шартнома ким билан тузилганлиги инобатга олиниб, инвестор ёки оператор номи кўрсатилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Йил бошигача бўлган муддатда транзит қилинган газ учун тўловлар чегирмасидан ташқари. Ўтган йил ҳажми учун тўловлар ҳақида маълумот йиллик билан бирга тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транспортировкага мўлжалланган ҳар бир йўналиш учун кўрсаткичлар алоҳида қаторда кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоб-китобда йил давомида тузилган ҳар бир транзит шартномаси бўйича кўрсаткичлар, экспорт амалга оширмаган бўлса ҳам, алоҳида қаторда кўрсатилиши лозим.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 191-модда)