06.04.2009 йилдаги ПҚ-1090-сон
Вазирлар Маҳкамасининг «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорига мувофиқ пластик карточкалар ёрдамида тўловларни қабул қилиш бўйича терминаллар билан жиҳозланиши керак бўлган чакана савдо ва пуллик хизматлар соҳаси объектлари рўйхатини қайта кўриб чиқсин ҳамда кенгайтирсин;

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Узоқ муддатли омонатлар ҳажмини кўпайтириш ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш

(2009 йилда банк депозитлари ҳажмини камида 50 фоизга ошириш)

1.

2009 йилда қуйидагилар бўйича минимал фоиз ставкалари даражасини ўрнатиш:

юридик шахсларнинг 6 ойдан ортиқ муддатли депозитларига — Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасидан 75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда;

аҳолининг 1 йилдан ортиқ муддатли депозитларига — Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасидан 150 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ;

жисмоний шахсларнинг пластик карталаридаги маблағларга — Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда.

Республика банк кенгашининг қарори

2009 йил 1 майгача

Марказий банк, тижорат банклари

2.

Банк муассасалари тармоқларини янада кенгайтириш:

2009 йилда қўшимча равишда 340 та янги мини банклар ва кассалар очиш, шу жумладан 250 та — қишлоқ жойларда, уларнинг умумий сонини 3900 тага етказган ҳолда, хусусан, 2300 та — қишлоқ жойларда;

Чора-тадбирлар комплекси

2009 йил давомида

Марказий банк, тижорат банклари, Банклар ассоциацияси

2009 — 2015 йиллар мобайнида аҳолиси сони 500 тадан кўп бўлган барча аҳоли пунктларида мини-банклар фаолият кўрсатишини таъминлаган ҳолда қишлоқ жойларда мини-банклар тизимини кенгайтириш;

Тижорат банклари кенгашлари қарорлари

Жадвалга мувофиқ

Мини-банклар ва жамғарма кассалар зарур ҳолларда ишдан ташқари вақтда (18:00 дан 21:00 гача) ва дам олиш кунлари фаолият кўрсатишини таъминлаш.

Норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш

2009 йил 1 июнгача

3.

Қуйидагиларни назарда тутувчи 16 ёшгача бўлган болалар учун эгасининг номи ёзилган узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ муддатга) омонат жамғармаларини жорий этиш:

ота-оналар томонидан болалар учун Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда фоизларни қўшиб ҳисоблаган ҳолда эгасининг номи ёзилган омонат жамғармаларни очиш ҳамда бола 16 ёшга тўлганда омонатни қайтариб олиш шарти билан уларни капиталлаштириш;

болалар учун омонат жамғармасини очган жисмоний шахслар — ота-оналарга улар томонидан кредит суммасининг камида 25 фоизи миқдорда омонат жамғарилган тақдирда имтиёзли таълим кредитини олишга устунлик ҳуқуқини бериш.

Банклар кенгашларининг қарори

2009 йил 1 июль

Тижорат банклари

4.

Янгидан ташкил этилган «Қишлоқ қурилиш банк» АТБда қуйидагиларни назарда тутувчи узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ муддатли) қурилиш-уй-жой омонат жамғармасини жорий қилиш:

жисмоний шахс томонидан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда фоизларни қўшиб ҳисоблаган ҳолда уй-жой қуриш учун мақсадли омонат жамғармаларини очишни;

мақсадли омонат жамғармани очган жисмоний шахсга омонатчи томонидан кредит суммасининг камида 25 фоизи жамғарилган тақдирда, уй-жой қуриш учун имтиёзли кредитни олишга устунлик ҳуқуқини бериш.

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ Кенгаши қарори

2009 йил 1 июль

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

5.

Халқ банки томонидан қуйидаги шартларда тарқатиладиган мақсадли пул-буюм ютуқли лотереяларни чиқариш:

ютуқ фонди чиқарилган лотереялар ҳажмининг камида 70 фоизи;

ютуқ сифатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг истеъмол товарларини ўйнаш;

Халқ банки томонидан таъсис этиш орқали аҳоли ўртасида тарқатиш.

Халқ банки Кенгаши қарори

2009 йил 1 июлгача

Халқ банки, Молия вазирлиги

6.

Халқ банки ҳузурида жисмоний шахслар учун амалга ошириладиган пул ўтказмаларининг тезкорлиги, ишончлилиги ва қулайлигини таъминлайдиган пластик карталарда фойдаланган ҳолда «Uz-to‘1оv» миллий тўлов тизимини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2009 йил 1 июлгача

Халқ банки

7.

Аҳоли учун қўйиш муддати якунига етгандан сўнг қўшимча бонус фоизлари тўланадиган ютуқли омонатларнинг янги турларини жорий қилиш:

миллий валютадаги депозитлар бўйича — йиллик 20 фоизгача;

чет эл валютасидаги депозитлар бўйича — йиллик 10 фоизгача, шунингдек, «ВИЗА», «Мастер-кард» халқаро валюта пластик карталарини бепул тақдим қилиш.

Тижорат банклари кенгашлари қарори

Доимий

Тижорат банклари

8.

Банклар томонидан омонатчиларга уларнинг талабномасига кўра бир чет эл валютасини бошқасига нақд пулсиз алмаштириб бериш хизматини тақдим қилган ҳолда турли валютадаги (доллар, евро, фунт стерилинг) омонатларни жорий қилиш.

Тижорат банклари кенгашлари қарори

2009 йил 1 майгача

Тижорат банклари

9.

Тижорат банкининг ҳар бир филиалида камида бир штат бирлигида пластик карточкалар бўйича мутахассис штатини жорий этиш ва унинг асосий мажбуриятлари этиб қуйидагиларни белгилаш:

савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида тўловларни қабул қилиш терминалларининг узлуксиз ишлашини мониторинг қилиш;

савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг пластик карталар бўйича уларнинг ҳисоб-рақамига тушган савдо тушумларини ўз вақтида ўтказиб берилишини назорат қилиш;

мижозларга пластик карталарни ишлатиш масалалари юзасидан маслаҳатлар бериш ва улардан фойдаланишда юзага келадиган носозликларни бартараф этишни ташкил қилиш;

тўлов терминалларини ўрнатиш юзасидан савдо ва хизмат кўрсатиш субъектларини топиш ва улар билан музокаралар ўтказиш.

Тижорат банклари бошқарувлари қарори

2009 йил 1 июлгача

Тижорат банклари

10.

Ҳисоб эгаларига реал вақт режимида мобил ва электрон алоқа тизимлари (Интернет ва «СМС» — банкинг) орқали банк ҳисоб-рақамларини бошқариш ва маълумот олиш имконини берувчи замонавий дастурий маҳсулотлар ва технологияларни жорий этиш.

Чора-тадбирлар

Доимий

Тижорат банклари, ЎзААА

II. Пластик карталар орқали тўловларни қабул қилиш терминалларини қўллашни янада кенгайтириш ва чакана савдонинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

11.

Тижорат банклари томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарнинг фоиз ставкаси бўйича айланма маблағини тўлдириш учун Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 80 фоизидан ошмайдиган миқдорда ва келгусида уларни нақд пул тушумида қайтариш шарти билан кредитлар бериш.

Тижорат банклари кенгашлари қарори

Доимий

Тижорат банклари

12.

2009 йилда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида 12,5 мингта терминал ўрнатиш ва уларнинг умумий сонини 40 минг донага етказиш орқали пластик карталардан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш терминаллари тармоғини янада кенгайтириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2009 йил давомида

Тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлари Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Муомаладаги пластик карталар миқдорини 5 млн донага етказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2009 йил давомида

Тижорат банклари

14.

Аҳоли зич жойлашган туманларга супермаркетлар ва универмагларни жойлаштириш орқали уларнинг тармоғини кенгайтириш ҳамда уларда пластик карталар орқали тўловларни қабул қилиш терминалларини қўллашни мажбурий қилиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2009 йил 1 майгача

Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлари Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Ишлаб чиқарилиши фақат юридик шахс шаклидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган истеъмол товарлари ва хизматлари рўйхатини тартибга солиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2009 йил 1 июлгача

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

III. Узоқ муддатли омонатларни жалб қилишни рағбатлантириш ва банк хизматларини кенгайтириш бўйича реклама тадбирлари

16.

Оммавий ахборот воситаларида банкларда омонатларни жойлаштиришнинг жозибадор шартлари тўғрисида кенг ёритиш, жумладан:

депозитларга жойлаштирилган маблағларнинг тўлиқ қайтарилиши давлат томонидан таъминланиши;

тижорат банкларидаги омонатлардан олинган даромадлар ҳамда тижорат банклари акциялари бўйича дивидендлар солиққа тортишдан озод қилиниши;

депозит муддати якунлангач омонатчининг биринчи талаби билан депозит суммаси нақд пулда, шу жумладан хорижий валютада тўлаб берилиши.

Реклама тадбирлари, мақолалар, кўрсатувлар

Доимий

Тижорат банклари, ЎзМТРК, Матбуот ва ахборот агентлиги

17.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 31 октябрдаги «Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ-994-сон қарорига мувофиқ тижорат банкларининг аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича фаолиятини янада рағбатлантириш.

Чора-тадбирлар

Ҳар йили

Марказий банк, Банклар ассоциацияси, тижорат банклари

18.

Ҳамкорликни кенгайтириш, банк хизматларининг янги турлари ва йўналишларини жорий қилиш мақсадида аҳоли ўртасида доимий равишда сўровномалар ўтказиш, жойларда давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш.

Чора-тадбирлар

Ҳар йили

Банклар ассоциацияси, тижорат банклари, Марказий банк

19.

Банк томонидан таклиф этилаётган хизматлар, омонатлар турлари ва фоиз ставкалари, аҳоли ва кичик бизнес субъектларига пластик карталар ва бошқа хизматлар бўйича тақдим этилаётган шароитлар тўғрисида ҳар ойда ахборотлар эълон қилиб бориш.

Чора-тадбирлар

Ҳар йили

Банклар ассоциацияси, тижорат банклари, Марказий банк

20.

Республиканинг ҳудудларида «Бизнес учун омонатлар ва кредитлар» мавзусида кўргазма-семинарлар ўтказиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига бепул маслаҳатлар ва маълумотлар тақдим қилиш.

Семинарлар ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаш

2009 йил 1 майгача

Банклар ассоциацияси, тижорат банклари, Марказий банк, ССП, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлари Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

21.

Савдо ва сервис корхоналари, коммунал хўжаликлар, бошқа корхоналар ва муассасалар раҳбарлари иштирокида товарлар ва хизматларни харид қилишда пластик карталардан фойдаланиш ҳамда ойлик маошларни унга ўтказишдаги мавжуд имтиёзлар ва афзалликларни тушунтириш мақсадида туркум семинарлар ўтказиш.

Семинарлар ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаш

2009 йил II чорак

Банклар ассоциацияси, тижорат банклари, Марказий банк, ССП, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлари Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари