Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорининг 7-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ходимларнинг иш ҳақини ўртача 1,25 баравар оширишни назарда тутувчи Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасини 2010 йил 1 январдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 1-иловага мувофиқ тармоқ тариф сеткаси 2010 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет параметрларини шакллантиришда Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасидан келиб чиққан ҳолда 2010 йилдан бошлаб ободонлаштириш ходимлари иш ҳақига харажатларни назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирликлар ва идоралар бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 1 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-разрядли ишчилар: участка мастери, бригадир, катта диспетчер
1,881
11.
5-разрядли ишчилар: электрик, электр газ пайвандловчи, токарь, насос қурилмалари машинисти, барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), юк ва махсус автомобиллар 1-класс ҳайдовчилари, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, газ пайвандловчи, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, авария бригадаси ишчиси, ишчи-безатувчи, автокран машинистлари, экскаваторва компрессор машинисти, шиналарни ҳисобга олиш техниги, ЁММ оператори, автотранспорт назоратчиси, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси), ирригатор, автотранспорт диспетчери, йўл ишчиси, автотураргоҳ оператори
1,73
12.
4-разрядли ишчилар: электрик, электр газ пайвандловчи, токарь, насос қурилмалари машинисти, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор. электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), газ пайвандловчи, стропалчи, созловчи механик, бульдозерчи, дурадгор, юк ва махсус автомобиллар 2-класс ҳайдовчилари, қабристон назоратчиси, авария бригадаси ишчиси, ободонлаштириш ишчиси, майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси),шлангчи-пурковчи, диспетчер, йўл ишчиси
1,586
13.
3-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), насос қурилмаси машинисти, токарь, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар. газ пайвандловчи, мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), юк ва махсус автомобиллар 3-класс ҳайдовчилари, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, электромоторлар моторчиси, бульдозерчи, дурадгор, боғбон, ташқи безак ишчиси, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, авария бригадаси ишчиси, ЁММни қуювчи, майса ўрувчи (кичик механизация ишчиси), агротехник, йўл ишчиси
1,447
14.
2-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, насос қурилмаси машинисти, токарь, тракторчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), барча турдаги чилангарлар (жумладан, автотранспорт чилангарлари), ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), газ пайвандловчи, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, бульдозерчи, дурадгор, боғбон, ташқи безак ишчиси, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, парклар ва боғлардаги хожатхоналар фарроши, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар, авария бригадаси ишчиси, ҳар хил ишларни бажарувчи ишчи, йўл ишчиси
1,316
15.
1-разрядли ишчилар: ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, авточилангар, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), қабристон қоровули, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар, таъмирловчи-чилангар, насос қурилмаси машинисти, хар хил ишларни бажарувчи ишчи.
1,196
Техник ходимлар:
16.
Омбор мудири, кассир, тиббий ҳамшира.
1,881
17.
Раҳбар котибаси, иш юритувчи, диспетчер.
1,447
Хизмат кўрсатувчи ходимлар:
18.
Енгил автомобиль ҳайдовчиси.
1,316
19.
Қоровул, бинолар фарроши.
1,0
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Лавозимлар ва касблар (мутахассисликлар) рўйхати, шунингдек, ишчиларнинг талаб қилинадиган малака разрядлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари билан келишган ҳолда бошқарма фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда ходимларнинг узлуксиз иш стажидан келиб чиқиб штат жадвалида белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тариф ставкаси миқдорини (лавозим маошини) белгилаш учун тариф коэффициенти меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорига кўпайтирилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорига 2-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорига мувофиқ шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда бошқармалар деб аталади), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 ноябрдаги 308-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 45-сон, 549-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лавозим маошларига қонунчиликка мувофиқ белгиланган қўшимча тўловлар ва устамаларни;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқармалар ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаларидан тўланадиган мукофотларни ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бошқарма раҳбари томонидан тасдиқланган ва молия органларида рўйхатдан ўтказилган штатлар жадвалига мувофиқ белгиланган тариф ставкалари (лавозим маошлари) бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Бошқармалар ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бошқармалар ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари) Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси (кейинги ўринларда тармоқ тариф сеткаси деб аталади) асосида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар, Тошкент шаҳар Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари учун тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Штат жадвалини шакллантиришда ишчи касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари ва тариф коэффициентлари ишларни сифатли бажариш учун талаб қилинадиган малакадан (касблар бўйича ишларнинг ўртача разрядидан) келиб чиқиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишнинг талаб қилинадиган малакасини белгилашда хизмат кўрсатиладиган доиранинг хусусиятлари ва ободонлаштириш объектининг аҳамияти ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ходимнинг тегишли лавозими, касби ва малакаси учун белгиланган тариф коэффициентини, шунингдек ушбу бошқарма тегишли бўлган гуруҳни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2019 й., 09/19/775/3755-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бошқармаларнинг ходимларига тариф ставкасига:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш вақтидан ташқари ишлаганлик ҳамда дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб икки баравар миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тунги вақтларда ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб 1,5 баравар миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтирганлик ва ўзининг асосий иши билан биргаликда вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажарганлик учун – асосий касб (лавозим) бўйича ходим учун белгиланган меҳнат нормасидан ортиқча амалда бажарилган иш учун соатбай тариф ставкаси миқдорида қўшимча тўловлар тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соатбай тариф ставкаси миқдори ходимнинг тариф ставкасини иш вақти нормал давом этган тақдирда иш соатларининг ўртача ойлик сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ходимларнинг дам олиш кунлари ички тартиб қоидалари билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соат 22.00 дан соат 6.00 гача ишланган вақт тунги вақт ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ободонлаштириш соҳаси ташкилотлари, «Qaynarsoy issiqlik manbai», «Qaynarsoy suvoqova» ва «Qaynarsoynur» давлат муассасалари ҳамда Алоҳида аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси ходимларига ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 30 фоизи миқдорида устама белгиланади.
(9-бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-387-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 07/25/387/1225-сон)
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 125-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон)
(9-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 125-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ободонлаштириш бошқармалари ходимларига овқатланиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади;
(9-бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-387-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 07/25/387/1225-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ободонлаштириш бошқармалари ҳамда Алоҳида аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси Qaynarsoy issiqlik manbai», «Qaynarsoy suvoqova» ва «Qaynarsoynur» давлат муассасалари ходимларига овқатланиш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади;
(9-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 612-сонли қарори таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолияти ҳайвонларнинг жасадларини зарарсизлантириш ва утилизация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ободонлаштириш бошқармаларининг назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ходимларига меҳнатнинг зарарли шароитлари учун — лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устамалар белгиланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 125-сонли қарорига асосан тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ободонлаштириш соҳаси ташкилотлари, «Qaynarsoy suvoqova» ва «Qaynarsoynur» давлат муассасалари ҳамда Алоҳида аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси ходимларига ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорларда ҳар чораклик мукофот тўланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Узоқ муддатли хизмати учун мукофот олиш ҳуқуқини берадиган ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз иш стажи
Узоқ муддатли хизмати учун мукофот миқдорини ҳисоблаш учун ойлик тариф ставкасига нисбатан коэффициент
1 йилдан 3 йилгача
0,5
3 йилдан 5 йилгача
0,8
5 йилдан 10 йилгача
1,0
10 йил ва ундан кўп
1,5
(9-бандининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-387-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 07/25/387/1225-сон)
(9-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-387-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 07/25/387/1225-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 695-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 09/25/695/1019-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
91. Узлуксиз иш стажи қуйидаги ҳолатларда лавозимда ишлашга кирганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилотлар тугатилгани (қайта ташкил этилгани) ёки штат қисқаргани ёхуд доимий яшаш жойи ўзгаргани сабабли ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай ишга кирганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз хоҳишига кўра (узрли сабаб бўйича), шу жумладан, эри ёки хотини бошқа яшаш жойига ўтганда (ўтиш вақти бир ойлик муддатга киритилмайди) ташкилотлардан ишдан бўшаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ишга кирганда.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 125-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон)
(92-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-387-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 07/25/387/1225-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Рўйхати қонунчиликда белгиланган ноқулай табиий-иқлим шароитли жойларда район коэффициентлари бўйича тариф ставкасига (лавозим маошига) устамалар тўланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори билан тасдиқланган Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорлари билан белгиланган тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг фоизларида ҳисоблаб чиқиладиган бошқа қўшимча тўловлар ва устамалар миқдори ушбу Низом кучга кирган пайтдан бошлаб тармоқ тариф сеткаси бўйича белгиланган тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг фоизларида ҳисоблаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Мукофотлаш ва моддий ёрдам
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ҳар бир бошқармада ташкил этиладиган бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси мукофотлаш ва моддий ёрдамнинг манбаи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ушбу бошқарма томонидан ҳар йили назарда тутиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида бюджет маблағлари ҳисобига ҳосил қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ходимларни мукофотлаш умуман бошқарма бўйича белгиланган кўрсаткичлар бажарилиши шарти билан йил чорагидаги иш якунлари бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзининг функционал вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда бошқарма фаолияти натижаларига шахсий улуш қўшиш ходимларга мукофот ёзишнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ходимларнинг ҳар бир тоифаси бўйича мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир ходим ҳисобига чораклик мукофот миқдори тармоқ тариф сеткаси бўйича унинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ҳамда узлуксиз иш стажининг бир ойлик қисмининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қуйидагилар ходимлар меҳнатини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бириктирилган хизмат кўрсатиш доирасига ва бошқарманинг юритишидаги ободонлаштириш объектларига хизмат кўрсатишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига қатъий риоя қилишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатиш доирасини зарур тарзда сақлаш масалалари бўйича аҳолининг асосланган танбеҳ ва шикояти йўқлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Асослаш ҳамда молия-хўжалик фаолияти бўйича бухгалтерия ва тезкор ҳисобга олиш маълумотлари илова қилинган ҳолда бошқарманинг тегишли бўлинмаси раҳбарининг билдиргиси ходимга мукофот ёзиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мукофотлаш тўғрисидаги қарор бошқарма раҳбарининг буйруғи билан камида 5 кишидан (тоқ сон бўлиши шарт), шу жумладан комиссия раиси – бошқарма раҳбари, раҳбарнинг ўринбосари, бош бухгалтер, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва бошқарма бўлинмаси раҳбарларидан иборат таркибда ташкил этилган комиссия томонидан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Комиссиянинг иш тартиби касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссиянинг мажлислари, қоидага кўра, ҳар чоракда, айрим ҳолларда эса – заруриятга кўра ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мукофотлаш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия аъзоларининг камида учдан бири овоз берган тақдирда қарор қабул қилинган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Мукофот амалда ишланган вақт учун берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнат шартномаси тўхтатилиши (ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятлари бузилиши сабабли меҳнат шартномаси тўхтатилиши бундан мустасно) ёки ишга қабул қилиш, ҳарбий хизматга чақириш ёки бошқа узрли ҳолатлар муносабати билан мукофот ёзиладиган тўлиқ ишланмаган даврда мукофот амалда ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ишлаб чиқариш ва технологик йўриқномалар, ички меҳнат тартиби қоидалари бузилишида айбдор бўлган, жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум қилинади. Юқорида кўрсатиб ўтилган бузишларга йўл қўйган ходимларни мукофотдан маҳрум қилиш (мукофотни камайтириш), ушбу бузишларга йўл қўйилган ёки бузишлар аниқланган давр учун амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ интизомий жазо беришда ходим ушбу жазо берилган давр учун мукофотдан тўлиқ маҳрум қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўл қўйилган бузишлар ва камчиликлар учун ходимларга мукофот камайтирилиши ёки тўланмаслиги мумкин. Пасайтирувчи кўрсаткичлар рўйхати касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Бошқармада камида ўн йил ишлаган ходимларга пенсияга чиқиш муносабати билан улар билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилганда бошқармада ишланган ҳар бир йил учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдорида, бироқ ходимнинг 5 тариф ставкаси (лавозим маоши)дан ортиқ бўлмаган миқдорда бир йўла нафақа тўланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ходимларга мукофот тўлаш комиссиянинг баённомаси асосида бошқарма раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган тартибига риоя қилиш учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Бошқарма раҳбари ходимлар меҳнатини нормалаштириш ва ҳисобга олиш ташкил этилиши, ходимларга тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланишининг тўғрилиги, устамалар ва қўшимча тўловлар ҳисоблаб чиқилганлиги, мукофотлар ёзилганлиги учун шахсан жавоб беради.