Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2010 18.03.2009 йилдаги 75-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.03.2009 йилдаги 75-сон
Дата вступления в силу
18.03.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2010
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НОГИРОННИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 декабрдаги 307-сонли «Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарорига мувофиқ, шунингдек ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК)ни ва тиббий-маслаҳат комиссиялари (ТМК)ни ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури ягона шакли билан зарур миқдорда таъминласинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТМЭК ва ТМК фаолиятида ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва қўлланиш амалиёти кенг жорий этилишини таъминласинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларида назарда тутиладиган реабилитация қилиш чора-тадбирлари тегишли бўлимлари ва бандларининг корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилиши юзасидан доимий мониторингни ташкил қилсинлар ва олиб борсинлар ҳамда реабилитация қилиш натижаларини мунтазам равишда баҳолаб борсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларида назарда тутиладиган чора-тадбирларнинг изчил ва тўлиқ амалга оширилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 18 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 мартдаги 75-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисида
Низом
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига, Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури (кейинги ўринларда РЯТД деб аталади) – ногирон учун реабилитация қилишнинг мақбул чора-тадбирлари комплекси, улар ногирон организмининг, шунингдек меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажариш қобилиятининг бузилган ёки йўқолган функцияларини тиклашга, компенсация қилишга йўналтирилган тиббий, касб бўйича, ижтимоий ва бошқа реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга оширишнинг айрим турлари, шакллари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий реабилитация қилиш – РЯТДнинг реабилитация қилиш чора-тадбирлари, бу тиклаш терапияси, реконструктив жарроҳлик, протезлаш ва ортезлашдан иборат бўлади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бажарувчи ташкилотлар – даволаш-профилактика муассасалари, реабилитация қилиш марказлари, бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ва РЯТДда тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация тадбирларининг бажарувчилари этиб белгиланган бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар;
(1-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касбий реабилитация қилиш — РЯТДнинг реабилитация қилиш чора-тадбирлари, ногиронни касбга йўналтириш, унга касб таълими бериш, касб-ҳунар-ишлаб чиқариш мослашувидан ва уни ишга жойлаштиришдан иборат бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий реабилитация қилиш — РЯТДнинг реабилитация қилиш чора-тадбирлари, улар ногироннинг ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш, мўлжал олиш, муомала қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш, ўқиш ва бошқа қобилиятини тиклашга йўналтирилган ижтимоий-муҳит бўйича мўлжал олдириш ва ижтимоий-маиший мослашувдан иборат бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ногироннинг РЯТД, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бажарувчи ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. РЯТД ногирон учун тавсия тусига эга, ногирон тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилишнинг у ёки бу турини, шаклини, ҳажмини, шунингдек умуман дастурни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногирон умуман РЯТДни ёки унинг бирон-бир қисмини бажаришни рад этган тақдирда бажарувчи ташкилотлар РЯТДнинг бажарилмаганлиги учун жавоб бермайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Бажарувчи ташкилотлар, шунингдек тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) ва тиббий маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда ТМК деб аталади) томонидан РЯТДни бажаришда реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда изчиллик, комплекслилик ва узлуксизлик, ўтказилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини доимий кузатиб бориш ва назорат қилиш таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. РЯТДни ишлаб чиқиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. РЯТД ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16 ва ундан катта ёшдаги шахслар учун – ТМЭК томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16 ёшгача бўлган болалар учун – ТМК томонидан ишлаб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Реабилитация қилиш тадбирларини амалга оширишда ТМЭК (ТМК) мутахассислари текшириб кўрилаётган шахсга реабилитация тадбирларининг мақсадини, вазифаларини, прогноз қилинаётган натижаларини, тиббий ва ижтимоий-ҳуқуқий оқибатларини тушунтириши ҳамда текшириш далолатномасида суҳбатлашиш ўтказилган санани кўрсатган ҳолда тегишли ёзувларни қайд этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. РЯТДни ишлаб чиқиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
реабилитация-эксперт диагностикасини ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
реабилитация потенциали ва реабилитация прогнозини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронга маиший, ижтимоий ва касбий фаолиятни бажаришда бузилган қобилиятни тиклаш ёки уни компенсация қилиш имконини берадиган тадбирларни, техник воситалар ва хизматларни белгилаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. РЯТДни ишлаб чиқиш ногироннинг (ёки унинг қонуний вакилининг) мажбурий иштирокида ТМЭК (ТМК) томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Реабилитация-эксперт диагностикасининг мураккаб турларини қўллаш талаб қилинадиган ҳолларда ногирон РЯТДни тўлдириш ва унга тузатишлар киритиш учун ТМЭК (ТМК) томонидан Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги даволаш-профилактика ва диагностика муассасаларига юборилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ишлаб чиқилган РЯТД ТМЭК (ТМК) раиси ва ногирон (ёки унинг қонуний вакили) томонидан имзоланади, ТМЭК (ТМК) муҳри билан тасдиқланади ва ногиронга (ёки унинг қонуний вакилига) берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногирон (ёки унинг қонуний вакили) ишлаб чиқилган РЯТДни имзолашни рад этган тақдирда ТМЭК (ТМК) томонидан бу тўғрида далолатнома тузилади, у РЯТД билан бирга ТМЭК (ТМК) кўрик далолатномасига қўшиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногирон (ёки унинг қонуний вакили) РЯТД мазмунига рози бўлмаган тақдирда у ТМЭКнинг юқори муассасаларига, соғлиқни сақлаш бошқарув органларига ёки белгиланган тартибда судга ёзма ариза беришга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Бажарувчи ташкилотлар, зарурат бўлганда, ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, ногироннинг РЯТДга қўшимча ёки тузатиш киритиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ногирон РЯТДни йўқотиб қўйган тақдирда тегишли ТМЭК (ТМК) томонидан янги РЯТД тўлдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. РЯТДни амалга ошириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Бажарувчи ташкилотлар РЯТДнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда расмийлаштириб бориши ҳамда мазкур маълумотларни бажарувчи ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқлаши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. РЯТДнинг бажарилишини назорат қилиш ва баҳолаш ногиронни доимий равишда кузатиб борган ва навбатдаги кўрикдан ўтказган ҳолда ТМЭК (ТМК) томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. РЯТДни бажариш натижаларининг якуний баҳоси ТМЭК (ТМК) мажлиси коллегиал равишда муҳокама қилингандан кейин чиқарилади, раис томонидан тасдиқланади ва ногиронга (ёки унинг қонуний вакилига) етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. РЯТДда белгиланган тадбирларнинг бажарилишини таъминламаган бажарувчи ташкилотлар раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. РЯТДни ишлаб чиқиш, назорат қилиш ва бажариш натижаларини баҳолаш юзасидан жавобгарлик ТМЭК (ТМК)га юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. РЯТДни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НОГИРОННИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ ДАСТУРИ
(намунавий шакл)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎НОГИРОННИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ЯККА ТАРТИБДАГИ ДАСТУРИ
‎(намунавий шакл)

‎‎20___ йил «___»_________ __даги ____ -сон кўрик далолатномасига (112/у-сон амбулатория картасига) _________ -сон РЯТД.
‎‎Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси ёки тиббий маслаҳат комиссияси хизмати муассасаси (номи)
‎‎__________________________________________________(№_____________)
‎‎Фамилияси, исми, отасининг исми ___________________________________
‎‎Жинси: эркак, аёл. Туғилган санаси___________________________________
‎‎Доимий, вақтинчалик яшаш манзили (остига чизилсин):
‎‎почта индекси_____________, __________________________ шаҳри, тумани,
‎_____________________________қишлоғи, _____________________ кўчаси, _____-уй, _____корпус, _____-хонадон, ‎
‎‎уй телефони_________________, хизмат телефони. ______________
‎‎Маълумоти (остига чизилсин): эга эмас, мактабгача, мактабдан ташқари, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар (академик лицей ва касб-ҳунар коллежи), олий (бакалавриат, магистратура), олий ўқув юртидан кейин (аспирантура, адъюнктура, докторантура, тадқиқотчи), малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш. ‎
‎‎Асосий касби (мутахассислиги): ______________________________________
‎‎Малакаси (разряди, тоифаси, унвони): _________________________________
‎‎РЯТД вақтидаги бажараётган иши:____________________________________
‎_________________________________________________________________
‎‎Ногиронлик гуруҳи (ёзилади) ______
_____________________________________
‎‎Ногиронлик сабаби (ёзилади) ______
____________________________________
‎‎Ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги: ўзига-ўзи хизмат кўрсатишга қобилияти (1, 2, 3-даража)
‎ҳаракатланиш қобилияти (1, 2, 3-даража)
‎мўлжал олиш қобилияти 1, 2, 3-даража)
‎муомала қилиш қобилияти (1, 2, 3-даража)
‎ўқишга қобилияти (1, 2, 3-даража) меҳнат фаолиятига қобилияти (1, 2, 3-даража)
‎ўз хулқ-атворини назорат қилиш қобилияти (1, 2, 3-даража) (керагининг остига чизилсин)
_____________________________________
‎‎________________________________
‎ ТМЭК ёки ТМК ташҳиси ________________________________
‎________________________________
‎________________________________
‎________________________________
‎________________________________
‎‎касалликларнинг Х қайта кўрикдан ўтказиш Халқаро таснифи бўйича асосий касаллик коди_____________
‎Йўлдош касалликлар коди _________
‎________________________________
‎________________________________
‎________________________________
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

ТИББИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ ДАСТУРИ

Тадбирлар, хизматлар, техник воситалар‎

Бажарувчи‎

Реабилитация қилиш шакли‎

Бажариш муддатлари‎

Тиклаш терапияси (ёзилади): ‎
Реконструктив жарроҳлик (ёзилади):‎
Протез-ортопедик ёрдам (ёзилади):‎
Санаторий-курортда даволаш (соҳаси кўрсатилади):‎
Тиббий реабилитациянинг техник воситалари (ёзилади):‎
‎‎Тиббий реабилитация дастурига розиман
‎‎‎‎_______________________________________________ (______________)
‎‎Ногироннинг (ёки унинг қонуний вакили) имзоси

Ф.И.О.

_______________________________________________ ‎‎ (______________)‎
ТМЭК (ТМК) раҳбарининг имзоси ‎‎

Ф.И.О. ‎ ‎

М.Ў.‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎НОГИРОННИ ТИББИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ ДАСТУРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР

‎‎1. Даволаш-профилактика муассасасининг, ногиронларни реабилитация қилиш ‎марказининг номи____________________________________________
‎‎2. РЯТД доирасида ногиронга кўрсатилган тиббий реабилитация қилиш бўйича тадбирлар ва хизматлар ______________________________________
‎‎__‎________________________________________________________________
‎‎__________________________________________________________________
‎‎3. РЯТД доирасида ногиронга берилган тиббий реабилитация қилиш техник воситалари________________________________________________________
‎‎‎__________________________________________________________________

‎‎‎4. Ногиронни тиббий реабилитация қилиш бўйича бажарилмаган тадбирлар ва хизматлар рўйхати ҳамда бажарилмаганлик сабаби ____________________
‎‎‎__________________________________________________________________
‎‎5. Ногиронни тиббий реабилитация қилиш дастурини бажаришнинг натижалари ва самарадорлиги ________________________________________
‎‎__________________________________________________________________
‎‎Даволовчи врач _________________________________ (______________)‎

‎‎Имзо‎

Ф.И.О.‎

М.Ў.‎

‎‎ТМЭК (ТМК) раиси __________________________________ (______________)‎

‎‎‎‎Имзо‎

Ф.И.О.‎ ‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎КАСБИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ ДАСТУРИ

Тадбирлар, хизматлар, техник воситалар‎

Бажарув-чи‎

Реабилитация қилиш шакли‎

Бажариш муддатлари‎

Касбий (меҳнатга) йўналтириш (остига чизилсин):
‎— касбий фаолият тўғрисида ахборот бериш;
— касбий фаолият масалалари юзасидан маслаҳат бериш;
— касбий фаолият билан шуғулланишга қобилият юзасидан танлаб олиш;
— бўш турган (қулай) касб учун танлаш. ‎
Касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, даражаси (остига чизилсин):
‎— умумий ўрта;
— ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;
— олий;
‎— олий ўқув юртидан кейинги ўқиш;
‎— кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш. ‎
Ишга жойлашишга кўмаклашиш (остига чизилсин):
— ногиронларни оқилона ишга жойлаштириш учун умумий ёки ихтисослашган турдаги корхонада (муассасада) иш ўрнини қидириш ва танлаш;
— ногирон учун махсус иш ўрни яратиш;
‎— ногиронни махсус дастурлар бўйича ишга жойлаштиришни ташкил қилиш;
‎— тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда кўмаклашиш. ‎
Касб-ишлаб чиқариш бўйича мослаштириш ‎
Ўқиш ёки меҳнат учун махсус мосламалар (реабилитация қилишнинг техник воситалари) (ёзилади): ‎
‎‎Касбий реабилитация дастурига розиман
‎‎______________________________________________ (______________)‎
‎‎Ногироннинг (ёки унинг қонуний вакили) имзоси

Ф.И.О. ‎

_____________________________________________‎‎ (______________) ‎
‎‎ТМЭК (ТМК) раҳбарининг имзоси

Ф.И.О. ‎

М.Ў.‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎НОГИРОННИ КАСБИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ ДАСТУРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР
‎ (иш берувчи томонидан тўлдирилади)

‎‎1. Корхона (муассаса, ташкилот)нинг номи______________________________
‎___________________________________________________________________
‎‎2. Ишга жойлаштирилган, ишга қабул қилинган санаси: 20___йил
‎‎«_____»____________дан, қандай касб (мутахассислик) бўйича _____________
‎___________________________________________________________________ ‎
‎‎иш ўрни (остига чизилсин): умумий, махсус, уйда;
‎реабилитация техник воситалари берилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин),
‎нималар___________________________________________________________
‎‎3. Иш жойида ўқитилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин), қандай касб
‎(мутахассислик) бўйича ______________________________________________
‎‎4. Ногиронни касб бўйича реабилитация қилишда бажарилмаган тадбирлар ва хизматлар рўйхати ҳамда уларнинг бажарилмаганлик сабаби ______________
‎ ‎__________________________________________________________________
‎‎Корхона (ташкилот )раҳбари ________________________ (______________) ‎

‎‎имзо‎

Ф.И.О.‎

М.Ў.‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎НОГИРОННИ КАСБИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ ДАСТУРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР
‎(бандлик хизмати тўлдиради)

‎‎1. Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий марказининг номи _________________________________________________
‎‎_________________________________________________________________‎
‎‎2. Ишсиз деб эътироф этилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин), агар «ҳа» бўлса қандай муддатгача: 20__йил «____» _______дан 20____йил «___»______гача‎
‎‎3. Касбга йўналтириш ўтказилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин); ўқитиш, ишга жойлаштириш учун танланган касб (мутахассислик), (остига чизилсин) _____
‎__________________________________________________________________
‎‎4. Бандлик хизмати ишга жойлаштирган: ҳа, йўқ (остига чизилсин), агар «ҳа» бўлса ишга жойлаштирилган санаси: 20____йил «___» ___________________ иш жойи__________________________________________________________
‎касб (лавозим) номи________________________________________________
‎ишга ўзи жойлашган________________________________________________
‎‎5. Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказ томонидан курс бўйича ўқитилмоқда (ўқитилган):_______________________
‎_________________________________________________________________
Санаси: 20____йил «____» _________дан 20____йил «____»___________гача
‎касб (мутахассислик) бўйича_________________________________________ ‎
‎‎6. Янги мутахассислик бўйича ишга жойлаштирилган: ҳа, йўқ (остига чизилсин)
‎Ишга жойлашган санаси: 20___йил «_____» ____________________
‎‎7. Касбий реабилитация дастури доирасида бажарилмаган тадбирлар ва хизматлар ҳамда уларнинг бажарилмаганлик сабаби ____________________ _________________________________________________________________
‎‎Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини
‎ижтимоий ‎ муҳофаза қилиш ҳудудий
‎‎марказининг мутахассиси _______________‎ (______________)‎

имзо‎

Ф.И.О.‎

‎‎Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини
‎ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий
‎‎марказининг раҳбари ‎ _______________‎ (______________)‎‎

имзо‎

Ф.И.О.‎ ‎

(шакл Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

ИЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ ДАСТУРИ

Тадбирлар, хизматлар, техник воситалар‎

Бажарувчи‎

Реабилитация қилиш шакли‎

Бажариш муддатлари‎

Ногиронни ва унинг оиласини реабилитация қилиш масалалари бўйича хабардор қилиш ва уларга маслаҳат бериш
Ногиронни ва унинг оиласини мослашишга ўқитиш
Ўзига-ўзи хизмат кўрсатишга, ҳаракатланишга, мўлжал олишга, муомала қилишга ўз хулқ-атворини назорат қилишга ўқитиш (остига чизилсин)
Психологик реабилитация (остига чизилсин): психологик диагностика, психологик коррекция, психотерапия, психоанализ, психопрофилактика, оилага психологик ёрдам кўрсатиш
Ижтимоий-маданий реабилитация (ёзилади):
Жисмоний тарбия ва спорт воситалари билан реабилитация қилиш (ёзилади): ‎
Ногиронга ва унинг оиласига юридик маслаҳатлар бериш ‎
Ижтимоий реабилитация дастурига розиман
‎‎______________________________________________ (______________)‎
‎‎Ногироннинг (ёки унинг қонуний вакили) имзоси

Ф.И.О. ‎

_____________________________________________‎‎ (______________) ‎
‎‎ТМЭК (ТМК) раҳбарининг имзоси

Ф.И.О. ‎

М.Ў.‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎НОГИРОННИ ИЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ
‎ДАСТУРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР
‎(реабилитация муассасаси томонидан тўлдирилади)

‎‎1. Корхона (муассаса, ташкилот)нинг номи ______________________________
2. РЯТД доирасида ногиронга кўрсатилган ижтимоий реабилитация тадбирлари ва хизматлари____________________________________________
‎___________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________‎‎
‎‎3. Ижтимоий реабилитация бўйича бажарилмаган тадбирлар ва хизматлар рўйхати ҳамда уларнинг бажарилмаганлик сабаби ________________________
‎‎4. Ногиронни ижтимоий реабилитация қилиш дастурини бажаришнинг натижалари ва самарадорлиги ___________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________
‎‎Реабилитация бўйича мутахассис‎ _______________‎ (______________)‎

Имзо‎

Ф.И.О.‎

М.Ў.‎

‎‎Реабилитация муассасасининг раҳбари‎ _______________‎ (______________)‎‎

Имзо‎ ‎

Ф.И.О.‎ ‎

‎‎РЯТД мазмуни билан танишдим_____‎ (_____________) ‎ 20 _йил «__» ____ ‎
Ногироннинг (ёки унинг қонуний вакили) имзоси‎‎
________________________________________ ________ ‎‎ (______________)‎‎‎
ТМЭК (ТМК) муассасаси раҳбарининг имзоси ‎‎

Ф.И.О.‎ ‎ ‎

‎‎20 ___йил «__» _____

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШ ЯККА ТАРТИБДАГИ ДАСТУРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА ХУЛОСА
‎(РЯТДни бажариш муддати тугагандан кейин тўлдирилади)

‎‎Тиббий реабилитация натижаларини баҳолаш: ‎
‎‎Компенсация қилишга эришилди: қисман, тўлиқ компенсация; бузилган функцияларни тиклаш (тўлиқ, қисман, ижобий натижалар йўқ) (керагининг остига чизилсин).
‎‎Ижтимоий реабилитация натижаларини баҳолаш:
‎‎Ўзига-ўзи хизмат кўрсатишни таъминлаш (тўлиқ, қисман), мустақил равишда яшаш, оилага ва жамиятга интеграциялаш, ижобий натижалар йўқ (керагининг остига чизилсин).
‎‎Касбий реабилитация натижаларини баҳолаш:
‎‎Янги касбга эга бўлиш (ўқитиш, қайта ўқитиш), малака ошириш, иш ўрнига эга бўлиш (тўлиқ, нотўлиқ бандлик), меҳнат бозорида рақобатбардошлиликни ошириш, ижобий натижалар йўқ (керагининг остига чизилсин).
‎‎РЯТДни амалга ошириш тўғрисидаги алоҳида баҳолар
‎‎___________________________________________________________________
«Тасдиқлайман»‎
ТМЭК (ТМК) раиси ‎ ________________‎ 20____йил «____»______________

М.Ў. ‎

(имзо, Ф.И.О.) ‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 140-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда)