Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг
буйруғи
«МАРКАЗИЙ ДЕПОЗИТАРИЙ ВА ИККИНЧИ БОСҚИЧДАГИ ДЕПОЗИТАРИЙЛАР, ФОНД БИРЖАЛАРИ, БИРЖАДАН ТАШҚАРИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР САВДОСИ ТИЗИМИ ҲАМДА ҲИСОБ-КИТОБ-КЛИРИНГ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ДАСТУРИЙ-ТЕХНИК КОМПЛЕКСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ (ИШЛАТИШ) ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҒИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 7 мартда 1041-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3293, 31.03.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2001 йил 31 майда 2001-04-сонли «Марказий депозитарий ва иккинчи босқичдаги депозитарийлар, фонд биржалари, биржадан ташқари қимматли қоғозлар савдоси тизими ҳамда ҳисоб-китоб-клиринг ташкилотларининг дастурий-техник комплексларидан фойдаланиш (ишлатиш) қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1041, 2001 йил 16 июнь — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й, 12-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 февраль,
2009-10-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 118-модда)