Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ БОШҚАРУВ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2981-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасида саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозими тугатилсин ҳамда саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ҳоким ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ходимлар чекланган сони 48 кишидан иборат янгиланган тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 3 январдаги ПҚ-1456-сонли қарори таҳририда)
3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 3 октябрь,
ПҚ-970-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 10-сон, 556-модда)