05.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1896
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг қарори, 05.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1896
Дата вступления в силу
15.02.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2012
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., № 2, 54-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Йўриқнома «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сон, 54-модда) мувофиқ инвестор томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг устав капиталидаги овоз ҳуқуқига эга бўлган 35 фоиздан ортиқ акцияларини, улушларини олишда монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш тартибини белгилайди.