ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
АУДИТОР МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 23 декабрда 977-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 14 ноябрдаги 144-сонли «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3105, 21.12.2018 й.) асосан 2019 йил 23 мартдан ўз кучини йўқотади.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сонли «Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларнинг кўрсатаётган хизматлари сифати учун жавобгарлигини ошириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 155-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 25 сентябрда 68-сон билан тасдиқланган Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 977, 2000 йил 13 октябрь — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси 2000 йил, 19-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 9 декабрь,
112-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 533-модда)