Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИНИНГ КАПИТАЛЛАШУВИНИ ЯНАДА КЎПАЙТИРИШ ВА ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 16 ОКТЯБРДАГИ ПҚ-986-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки ўз Уставига ўзгартириш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 ноябрь,
256-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 ноябрдаги 256-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятининг кузатувчи кенгаши тўғрисидаги Намунавий низомнинг 1-бандида:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Ушбу Низомнинг амал қилиши акциядорлик тижорат банкларига татбиқ этилмайди»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 майдаги 132-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 20-сон, 259-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 ноябрдаги 256-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2001 йил 19 февралдаги 83-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 19 февралдаги 83-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2001 йил 4 июлдаги 286-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 48-сон, 476-модда; 2015 й., 20-сон, 259-модда)