ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 21 ноябрда 1872-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2013 йил 7 ноябрдаги 2013-02-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-1, 12.11.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 46-сон, 605-модда)
1. Трансфер-агент фаолияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 октябрь,
2008-29-сон
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 28 октябрдаги 2008-29-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Трансфер-агент фаолияти тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом трансфер-агент фаолиятини юритиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 3 апрелдаги 12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-3, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 10/26/1872-3/0366-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
инвестор — қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ёки жисмоний шахс;
трансфер-агент — қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
трансфер-агентнинг мижози (мижоз) — эмитент, шунингдек қимматли қоғозларга доир битимлар тузувчи шахслар;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
эмитент— эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс;
қимматли қоғозлар эгаси (мулкдор) — қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (Марказий депозитарий) — депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлашнинг, бундай қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи давлат депозитарийси;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Трансфер-агентни юридик шахс сифатида тузиш, уни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
3. Трансфер-агентнинг фаолиятини лицензиялаш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Трансфер-агент қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб бориш ҳуқуқига эга.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда эмитентларга қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни топшириш хизматларини кўрсатаётган трансфер-агент инвестиция воситачиси профессионал фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 3 апрелдаги 12-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1872-3, 15.04.2026 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 10/26/1872-3/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
II. Трансфер-агент фаолиятини амалга ошириш қоидалари
6. Қимматли қоғозлар бозорида трансфер-агент сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун:
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг тегишли лицензиясига эга бўлиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификати бўлган камида икки ходимга эга бўлиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 3 апрелдаги 12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-3, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 10/26/1872-3/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари билан ўз маблағлари миқдорига қўйилган талабларга амал қилинишини таъминлаш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларни бажариш зарур.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Трансфер-агент, инвесторларга, қимматли қоғозлар эгаларига ва эмитентларга улар билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган шартнома шартларига мувофиқ хизмат кўрсатади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Трансфер-агентнинг мижоз билан шартнома тузиш шартлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
9. Ўзининг мижоз олдидаги мажбуриятларини бажариш вақтида трансфер-агент мижознинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Манфаатлар тўқнашуви содир бўлган вазиятда трансфер-агент мижозни хабардор қилиши ва биринчи навбатда ўзининг мижоз олдидаги мажбуриятларини бажариши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Трансфер-агент инвесторлар ва мулкдорларга қуйидаги хизматларни кўрсатишга ҳақли (бундан учинчи шахслар олдида мажбуриятлар юклатилган қимматли қоғозларни қимматли қоғозларга мажбуриятлар юклатиш тугалланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмасдан ўтказиш мустасно):
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 3 апрелдаги 12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3798, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 10/26/1872-3/0366-сон)
улар томонидан қимматли қоғозлар билан битимлар бўйича зарур бўлган ҳужжатларни тўлдиришда ёрдам кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
улар номидан қимматли қоғозлар билан битимларни рўйхатдан ўтказиш учун Марказий депозитарий ёки инвестиция воситачисига ҳужжатларни тақдим этиш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
эгаси томонидан бегоналаштирилган қимматли қоғозларни уларга эга бўлган инвесторнинг ҳисобварағига чиқариш учун зарур бўлган ҳужжатларни Марказий депозитарий ёки инвестиция воситачисига тақдим этиш;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
шартномани тузиш учун, шартномага тааллуқли бўлган, шунингдек инвестор эга бўлган қимматли қоғозларни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни Марказий депозитарийга ёки инвестиция воситачисига тақдим этиш;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
улар номидан қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш юзасидан буюртмаларни тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз мижозларига уларнинг қимматли қоғозлар билан битимларини рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича ҳужжатларни, шунингдек депозитар операцияларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботларни топшириш.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 3 апрелдаги 12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-3, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 10/26/1872-3/0366-сон)
11. Трансфер-агент эмитентга қуйидаги хизматларни кўрсатишга ҳақлидир:
эмитентнинг қимматли қоғозлар эгалари реестрларини шакллантириш юзасидан расмий талабларини Марказий депозитарийга топшириш;
трансфер-агент томонидан тақдим этилган эмитентнинг расмий талаблари бўйича шаклланган қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини Марказий депозитарийдан қабул қилиб олиш;
Марказий депозитарийдан олинган қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини эмитентга етказиб бериш;
акциядорларнинг умумий йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Трансфер-агент томонидан тўғри расмийлаштирилган тўлиқ ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандагина Марказий депозитарий ва инвестиция воситачилари мижозларнинг ўзлари келмаганлиги сабабларига кўра трансфер-агентга унинг мижозлари битимларини рўйхатга олишни, уларнинг қимматли қоғозларини ўтказишни, чиқаришни рад этишга ҳақли эмас.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўз мижозлари номидан ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, трансфер-агент уларнинг имзолари асллилигига ҳамда тақдим этилган ҳужжатларда акс эттирилган улар ваколатларининг ҳақиқийлигига кафолат беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
14. Трансфер-агент томонидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган хизматларнинг кўрсатилиши учун вақт даврийлиги беш иш кунидан ошиб кетмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Трансфер-агент томонидан ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган хизматларнинг кўрсатилиши учун вақт даврийлиги трансфер-агентнинг эмитент билан тузилган шартнома ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган реестрни шакллантиришга қўйилган талаблар билан белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
16. Трансфер-агент ушбу Низомнинг 14 ва 15-бандларида кўрсатилган муддатларда ўзи томонидан кўрсатилган хизматлар якуни бўйича мижозларни ёзма равишда хабардор қилишга мажбур.
17. Трансфер-агент белгиланган тартибда кириш ва чиқиш ҳужжатлар ва ахборотлар ҳисобини юритиш журналининг юритилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Трансфер-агент томонидан мижозларга хизматлар кўрсатиш учун дастурий таъминот ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолларда, мазкур дастурий таъминот ва ахборот-коммуникация технологиялари қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб бериши лозим.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
III. Трансфер-агентнинг ҳужжатлари ҳисобини юритиш ва уни сақлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ўз фаолиятини амалга ошириш вақтида трансфер-агент қонунчилик ҳужжатларига, уставига ва ўзи томонидан тасдиқланган:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
ахборотларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш тартибига, шу жумладан махфий ахборотлардан ғайриқонуний фойдаланишга қаратилган чоралар рўйхатига;
трансфер-агент операцияларининг ички ҳисобини юритиш қоидаларига;
мижоз билан манфаатлар тўқнашуви содир бўлганда трансфер-агентнинг ҳаракатлари тартибига;
мижозларга хизмат кўрсатиш регламентига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ички ҳужжатларга амал қилади.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Трансфер-агент ўзи томонидан олинган ва тарқатилган ахборотларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қоғоз ва/ёки электрон ҳужжат шаклида расмийлаштириши шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
201. Трансфер-агентнинг функцияларини бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар электрон ҳужжат айланиши тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжатлар шаклида қабул қилиниши, қайта ишланиши ва узатилиши мумкин.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 3 апрелдаги 12-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1872-3, 15.04.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 10/26/1872-3/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ўз фаолияти муддати давомида трансфер-агент қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларига мувофиқ мижозлардан олинган ҳужжатлар нусхаларини;
унинг мижозлари қимматли қоғозларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаларини;
мижозлар билан тузилган шартномаларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотлар ва ҳужжатларнинг бут сақланишини ва хронологик ҳисобини юритилишини таъминлаши шарт.
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
IV. Трансфер-агент томонидан ахборотларнинг ошкор қилиниши
22. Инвесторнинг талабига биноан трансфер-агент:
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхасини;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхасини;
ўзининг устав фонди, ўзлик маблағлари миқдори ва захира жамғармаси тўғрисидаги маълумотларни;
инвестор томонидан эгалик қилаётган қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
инвестор томонидан эгалик қилаётган қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласида акс эттирилган маълумотларни, шунингдек инвестор томонидан ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги талабларни топширишнинг олдинги санасидан олти ҳафта мобайнида бундай қимматли қоғозларга бўлган нархлар тўғрисидаги маълумотларни;
шартномада келишилган муддатларда қимматли қоғозлар билан битимлар натижалари бўйича ҳисоботни тақдим этади.
23. Трансфер-агент инвесторларни ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган уларнинг ахборотларни олишга бўлган ҳуқуқлари тўғрисида хабардор қилишга мажбур.
24. Трансфер-агент қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига икки иш куни ичида ёзма шаклда:
бир чорак давомида фақат бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан операциялар;
бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан бир марталик операция, агар бу операция бўйича қимматли қоғозларнинг сони мазкур қимматли қоғозлар умумий сонининг камида 15 фоизини ташкил этган бўлса, уларни амалга оширилганлиги ҳақида ахборот беради.
25. Трансфер-агент қимматли қоғозлар бозоридаги ахборотларнинг махфийлигига амал қилиши лозим.
26. Трансфер-агент томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги махфий ахборотларнинг ошкор қилиниши «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ амалга оширилади.
V. Трансфер-агентнинг жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Трансфер-агент инвестор ёки қимматли қоғозлар эгасининг олдида етказилган зарарлар доирасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар учун мулкий жавобгар бўлади:
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ахборотни инвесторнинг талабига биноан тақдим этмаганлик ёки нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
қимматли қоғозлар эмиссиясининг белгиланган тартибини бузганлик учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозларнинг инсофсиз рекламасини амалга оширганлик, қимматли қоғозларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган чиқарилишининг рекламаси, шунингдек муомаласи қонун билан тақиқланган қимматли қоғозларнинг рекламаси учун;
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
улар томонидан инвесторлар билан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларини ҳамда эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг жавобгарлигини чеклайдиган шартномалар тузилганлиги учун;
(27-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатганлик ва инсайдер ахборотдан фойдаланганликнинг суд томонидан аниқланган фактлари учун, шунингдек қимматли қоғозлар, қимматли қоғозларнинг эмитентлари, қимматли қоғозларга доир нархлар тўғрисида қасддан бузиб кўрсатилган ахборот тақдим этиш, шу жумладан рекламада шундай ахборот тақдим этиш орқали инвесторни ёки қимматли қоғозлар эгасини қимматли қоғозларни сотиб олишга ёки сотишга ундаганлик учун;
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвесторлар ёки қимматли қоғозларнинг эгалари билан тузилган шартномалар шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, шунингдек инвестор ёки қимматли қоғозларнинг эгаси билан тузилган шартномада келишилганидан фарқ қиладиган шартлар асосида битим тузганлик учун.
(27-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун трансфер-агентга нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолда трансфер-агентнинг мансабдор шахсларига нисбатан:
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган маъмурий жавобгарлик чоралари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фаолиятнинг алоҳида турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиларини бошқарув органларида уларнинг иштирокини чекловчи чоралар;
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини малака сертификатидан маҳрум этиш ёхуд мазкур сертификатни беришни рад этиш;
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 3 апрелдаги 12-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1872-3, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 10/26/1872-3/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа чоралар қўлланилади.
(29-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 2 декабрдаги 2015-21-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1872-2, 23.12.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 51-сон, 638-модда)
VI. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Трансфер-агент ва унинг мижозлари ўртасидаги низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
33. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан назоратни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи амалга оширади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 47-сон, 469-модда; 2013 й., 46-сон, 605-модда; 2015 й., 51-сон, 638-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 17.04.2026 й., 10/26/1872-3/0366-сон)