Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 09.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1854
2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОҒИР КАСАЛЛИККА ЧАЛИНГАН МАҲКУМЛАРНИ ТИББИЙ ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИ КАСАЛЛИГИ ТУФАЙЛИ ЖАЗОНИ ЎТАШДАН ОЗОД ҚИЛИШГА ТАҚДИМ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 9 сентябрда 1854-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75, Жиноят-ижроия кодексининг 165 ва Жиноят-процессуал кодексининг 534 ва 542-моддалари талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор кучга киритилган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 18 декабрдаги 260-сонли «Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1002, 2001 йил 27 январь) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 13 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 13 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 13 августдаги 12 ва 9-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚОИДАЛАРИ

Ушбу Қоидалар оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш тартибини белгилайди.
(Муқаддима Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Суд ҳукми билан жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар жазони ўташ даврида оғир касалликка чалинсалар ёки уларда судланишдан олдин бор бўлган касалликлар жазо муддатини ўташ даврида кучайиб кетиб, жазони ўташга тўсқинлик қиладиган мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ, Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар Рўйхати (бундан кейин матнда касалликлар Рўйхати деб юритилади)да кўрсатилган касалликлардан бирининг ёки бир нечтасининг тусини олса, улар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус тиббий комиссияси (бундан буён матнда ИИВ махсус тиббий комиссияси деб юритилади), жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари махсус тиббий комиссиялари (бундан кейин матнда жойлардаги махсус тиббий комиссиялар деб юритилади) томонидан тиббий кўрикдан ўтказиладилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. ИИВ махсус тиббий комиссияси ва жойлардаги махсус тиббий комиссиялар қуйидаги таркибда тузилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
раис — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари (жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари тиббиёт бўлимлари бошлиқлари);
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аъзолари — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бош инспектор-шифокорлари, жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари тиббиёт бўлимлари мутахассис шифокорлари (жами уч кишидан кам бўлмаган таркибда тузилади).
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИИВ махсус тиббий комиссияси бемор маҳкумларни (жойлардаги махсус тиббий комиссия эса, фақат жойидан қўзғатиб бўлмайдиган оғир бемор маҳкумларни, ИИВ махсус тиббий комиссия аъзоларидан бири иштирокидагина), тиббий текширувдан ўтказади ва уларда касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар борлиги тасдиқланган ҳолатларда уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод этиш учун судга тавсия киритиш ҳақида қарор қабул қилади ва мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида хулоса тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. ИИВ махсус тиббий комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, жойлардаги махсус тиббий комиссиялар таркиби эса Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади. ИИВ махсус тиббий комиссияси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ҳамда ушбу Қоидаларга асосан фаолият юритади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИИВ махсус тиббий комиссияси аъзолари жазони ижро этиш муассасаларига кириб чиқишлари учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (бундан буён матнда Жазони ижро этиш департаменти деб юритилади) томонидан ўрнатилган тартибда доимий рухсатнома билан таъминланадилар.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИИВ махсус тиббий комиссиясига ўз мажлисларини ўтказиши учун қулай хоналар ажратиш, зарур холларда автотранспорт билан таъминлаш жазони ижро этиш муассасаси бошлиғига юклатилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИИВ махсус тиббий комиссияси фаолиятига аралашиш, комиссия аъзоларига тазйиқ ўтказиш қатъиян тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. ИИВ махсус тиббий комиссияси касалликлар Рўйхатида қайд этилган оғир касалликка чалинганлиги ҳақидаги қарорни, бемор маҳкум даволаш муассасаларида стационар шароитда чуқур тиббий текширувдан ўтказилиб, ундаги клиник ташхис соғлиқни сақлаш идораларининг етакчи мутахассислари томонидан тасдиқланганидан сўнг қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада даволанаётган оғир беморлар ташхиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бош инспектор-шифокорлари томонидан ҳам тасдиқланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган маҳкумлар руҳий касалликлар шифохонасида ёки руҳий касалликларни даволаш бўлинмасида стационар шароитда синчиклаб тиббий текширувдан ўтказиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу стационарларда уларга қўйилган клиник ташхис Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг психиатрия бўйича етакчи мутахассиси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармасининг бош инспектор шифокор-психиатри томонидан маслаҳат кўригида тасдиқланиши лозим.
(4-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Клиник ташхиси тасдиқланган ва беморнинг руҳий ҳолати бўйича камида иккита шифокор-психиатр иштирокида психиатрия текшируви далолатномаси тузилган беморлар комиссия кўригига тақдим этиладилар.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жазони ижро этиш муассасалари касалхоналарида даволанаётган бу тоифадаги маҳкумлар томонидан содир этилган ҳар бир ўз жонига ёки ўзга шахснинг соғлиги ва жонига суиқасд қилиш, шунингдек жазони ижро этиш муассасасининг ички тартиб интизомини бузиш ҳолатлари тегишли назоратчи-навбатчи гуруҳ ходимлари томонидан ҳужжатлаштириб борилиши лозим.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мутахассис-шифокорлар томонидан клиник ташхис қўйилиши жараёнида тиббий кўрик баёни тўлиқ, аниқ далиллар билан ёритилиши, клиник симптомлар ва лаборатория таҳлиллари билан исботланиши лозим. Бемор қўйилган клиник ташхисга биноан зарурий адекват (консерватив, радикал, хирургик ва баъзи касалликлар учун махсус) даво муолажаларини имкон борича олган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар маҳкумни соғлиқни сақлаш тизимидаги касалхоналарда қўшимча тарзда текшириш ва стационар шароитда даво муолажаларини ўтказишга зарурат бўлса жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи ушбу масалани шифокорлар томонидан киритилган билдиргида кўрсатилган вақтдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари билан аввалдан келишилган тартибга мувофиқ ҳал қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Беморга нисбатан даво муолажаларининг ўз вақтида тўлиқ ўтказилаётгани, ўтказилган адекват даво муолажалари натижасида беморнинг ҳолатида ижобий натижаларга эришилмаётганлиги ҳамда беморнинг соғлиги ҳолатида ҳаёти учун хавфли аломатлар пайдо бўлаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш билан бир қаторда касаллик тарихини сифатли, аниқ ва тўғри тўлдирилишига даволовчи шифокор ва бўлинма (касалхона) бошлиғи жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай оғир беморларни ўз вақтида, ўрнатилган тартибда ИИВ махсус тиббий комиссияси кўригига тақдим этиш Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона, жойларда тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларининг (шу жумладан, манзил-колонияларнинг) тиббиёт бўлимлари ва ушбу муассасаларнинг бошлиқлари зиммасига юклатилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Маҳкумга нисбатан ўтказилган текширув ва даволаш натижаларига асосан ИИВ махсус тиббий комиссияси уни тиббий кўрикдан ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бемор маҳкумларда аниқланган касалликлар, касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлардан бири ёки бир нечтасининг тусини олганлиги ва улар жазони ўташга монелик қилиши маълум бўлган ҳолларда, ИИВ махсус тиббий комиссияси уларга нисбатан тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида хулоса тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хулоса ИИВ махсус тиббий комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ва унга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармасининг (жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари тиббиёт бўлимларининг) гербли муҳри қўйилади. Имзоланган ва муҳр қўйилган хулоса жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига комиссия мажлиси ўтказилган пайтдан бошлаб 12 соатдан кечиктирилмай топширилиши шарт.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Бемор маҳкумда аниқланган касалликлар, касалликлар Рўйхатидаги касалликларга тўғри келмаганлиги ва комиссия бемор маҳкумга нисбатан тегишли тиббий хулоса тузишни рад этиш ҳақида қабул қилган қарори беморнинг касаллик тарихига ёзиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу рад этиш ҳақидаги қарор маҳкумга даволовчи шифокор ёки туркум бошлиғи иштирокида комиссия раиси томонидан эълон қилинади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жойларда, рад этиш ҳақидаги қарор ИИВ махсус тиббий комиссияси вакили томонидан эълон қилинади. Комиссия кўригидан ўтган маҳкумлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ махсус дафтарда қайд қилинади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Маҳкумдаги касаллик жазо муддатини ўташ даврида ўзига-ўзи атайлаб шикаст етказиш натижасида пайдо бўлганлиги аниқланса, ҳамда бемор маҳкум даво муолажаларидан бош тортган ҳолларда (бу ҳолат тегишли далолатномалар билан тасдиқланган бўлиши керак) у касаллиги туфайли жазо муддатини ўташдан озод қилинишга тавсия этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳкумларнинг ўткир руҳий ҳолатда ўзига-ўзи шикаст етказганлиги ёки ўзини бошқара олмай даво муолажаларини тўлиқ олмаганлиги мутахассис-шифокорлар томонидан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Маҳкумларни касаллиги туфайли ўталмай қолган жазодан озод қилиш масаласи у сақланаётган жойдаги суд томонидан қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд мажлисида бемор маҳкум, унинг қонуний вакили, прокурор, қонунда белгиланган ҳолатларда ҳимоячи, тақдимнома киритган жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи ва касалхона (тиббиёт бўлими) масъул ходими ҳамда беморни даволовчи (руҳий ҳолати бузилган шахс масаласи кўрилаётганда — психиатр) шифокор иштирок этади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 49-моддаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳимоячи қатнашиши мажбурий бўлган ҳолларда унинг иштирок этиши жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи томонидан таъминланади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Маҳкумни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақидаги тақдимнома бўйича қабул қилинган суд қарори устидан юқори турувчи судга прокурор томонидан протест киритилиши, маҳкум, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили томонидан шикоят берилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Касалликнинг кечишидаги ўзгаришлар тўхтамай, бемор маҳкумнинг саломатлиги ёмонлашиши давом этса, бундай бемор маҳкум тақдимномани рад этиш ҳақида суднинг ажрими чиққан кундан қанча вақт ўтишидан қатъи назар, ўрнатилган тартибда, қайтадан комиссия кўригига тақдим этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Жойлардаги махсус тиббий комиссия қарорига норозилик билдирилган ҳолларда ИИВ махсус тиббий комиссиясига мурожаат киритилади. ИИВ махсус тиббий комиссияси томонидан қабул қилинган қарорга норозилик билдириш белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд, бемор маҳкумга нисбатан берилган ИИВ махсус тиббий комиссиясининг хулосаси билан келишмаган ёки хулосада кўрсатилган ҳолатлар ишнинг ҳақиқий ҳолатига мос келмаган ёхуд шубҳа туғдирган тақдирда, хулосанинг асослилигини текшириб кўриш мақсадида, кўрилаётган иш бўйича қонунда белгиланган тартибда тегишли суд-тиббиёт, суд-психиатрия ёки бошқа турдаги экспертиза тайинлаш ҳуқуқига эга.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Экспертиза тайинланган ҳолда унинг хулосаси олингунга қадар ишни кўриш муддати вақтинча тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Орттирилган иммунитет танқислиги вируси (ОИВ), орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) касаллигига чалинган бемор маҳкумларнинг таҳлил учун олинадиган қони жазони ижро этиш муассасаси раҳбарияти томонидан тузилган, камида икки кишилик гуруҳ, хусусан жазони ижро этиш муассасаси ва касалхона (тиббиёт бўлими) вакили иштирокида олиниши шарт.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳлил учун олинган қон ва унинг натижаси махсус китобда ҳамда касаллик тарихида қайд этилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия кўригига орттирилган иммунитет танқислиги синдроми — ОИТС клиник ташхиси қўйилган бемор маҳкум тақдим этилади. Бундай беморнинг қон таҳлили Республика (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) ОИТСга қарши кураш маркази лабораториясида текширилган бўлиши шарт.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Бемор маҳкум томонидан касаллик аломатлари бўрттириб кўрсатилаётганлиги ёки бемор ноқонуний йўл билан комиссияга тақдим этилаётганлиги ҳақида маълумотлар бўлса жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти бу ҳолатлар тўғрисида ИИВ махсус тиббий комиссиясига (жойлардаги махсус тиббий комиссияга) дарҳол билдириши шарт.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Бемор маҳкумда аниқланган касалликлар, касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар тусини олганлиги, ИИВ махсус тиббий комиссияси томонидан тасдиқланиб, тиббий хулоса тузилган ҳолларда, жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи маҳкумни ўталмай қолган жазодан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани мазкур тиббий хулоса билан биргаликда унинг шахсий йиғма жилди ва бошқа зарур ҳужжатларни комиссия хулоса тузиб берган пайтдан бошлаб 24 соат мобайнида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига тақдим этиши шарт.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Оғир касалликка дучор бўлган маҳкумдаги ташхисга аниқлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида ва бошқа тиббий муассасаларда замонавий тиббий текширувлардан ўтказиш ҳамда бемор маҳкумдаги касаллик, касалликлар Рўйхатидаги касаллик тусини олганлигини тасдиқлаш учун уни етакчи мутахассисларнинг маслаҳат кўригидан ўтишини таъминлаш масъулияти қайд этилган марказлар, тиббий муассасаларнинг бошлиқларига юклатилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу ҳолатда қўшимча текшириш ва маслаҳат кўриклари учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пул тўлаш йўли билан ҳал қилиш белгиланган бўлса, бемор маҳкум сақланаётган жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи ушбу масалани ўрнатилган тартибда ҳал қилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Оғир касалликка дучор бўлганлиги туфайли суд ажримига кўра жазони ўташдан озод этилган шахс даволанишни давом эттириши учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан аввалдан белгилаб қўйилган, у озод этилган жазони ижро этиш муассасасига яқин жойлашган, унинг касаллиги хусусиятига мос бўлган, тегишли касалхонага кечиктирилмасдан ётқизилиши шарт, бундан беморнинг қариндошлари илтимосига кўра, унинг розилиги билан, умумий саломатлик ҳолати у яшайдиган ёки танлаган манзилга етиб бориши мумкинлиги шифокор маълумотномаси билан кафолатланган ҳолатлар мустасно.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Якуний қоидалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Б. МУСТАФОЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 13 август
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори 1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Р. ҚОДИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 13 август
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш Қоидаларига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Сил касаллиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Инфильтратив ўпка сили (казеоз пневмония), тез ривожланувчан даври, ўпка-юрак етишмовчилигининг II-III-даражаси билан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир ёки иккала ўпканинг субтотал яллиғланиши, улкан ёки кўплаб каверналарнинг ҳосил бўлиши, адекват антибактериал даволаш ўтказилишига қарамай бемор аҳволининг оғирлашиб бориши, интоксикациянинг яққол белгилари ва ўпка-юрак етишмовчилигининг II-III-даражаси билан ажралиб туради. Бунда бир ёки иккала ўпкада бронхоген диссеминация ўчоқлари пайдо бўлиши, ўпкадан қон кетиши ёки қон туфуриш ҳолатлари, доимо балғамда сил микобактерияларини аниқланиши кузатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор (ўпкани рентген-томографияси, қон ва балғамнинг клиник-лаборатор таҳлили) текширувлари ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўткир диссеминацияли ўпка сили (генерализациялашган формаси), менингизм ёки ўпканинг казеоз яллиғланиши билан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касалликнинг бу кўринишида бемор аҳволининг ўта оғирлиги, кескин умумий ҳолсизлик, адинамия ҳолати бўлиши мумкин, хамда интоксикациянинг яққол кўринишлари билан кечади. Умумий интоксикациядан ташқари менингит ва менингоэнцефалитнинг клиник кўринишлари намоён бўлади. Ўткир диссеминацияли ўпка силининг махсус формаларидан бири диссеминация ўчоқлари йирик бўлиб, лобуляр казеоз яллиғланиш кўринишида бўлади. Рентгенологик суратдаги бундай кўриниш «қорли тўфон» деб ҳам юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Фиброз-кавернали ўпка сили, тез ривожланувчан даври, ўпка етишмовчилигининг II-III-даражаси билан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу жараён касалликнинг асосий ўчоғи бўлган фиброзли каверна ва асосий ўчоқ жойлашган ўпкада ёки иккинчи ўпкада ҳосил бўлган бошқа фиброзли каверналар мавжудлиги билан ажралиб туради. Бу шаклда ўчоқларнинг икки томонлама бронхоген диссеминацияси, кўп ёки кам ривожланган фиброз (цирроз), плевраларнинг ёпишиб, битиб қолиб дағаллашиши, иккиламчи эмфизема, бронхоэктаз, пневмосклероз, ўпканинг сурункали бошқа ўзгаришлари, бронхоген диссеминациянинг янги ўчоқлари пайдо бўлиш ҳоллари кузатилади. Бу жараён ўпка сили турли формаларининг охирги босқичи бўлиб, касалликнинг нохуш кечаётганлигидан далолат беради, II-III-даражали ўпка фаолияти етишмовчилиги билан асоратланганлигини, ўқтин-ўқтин қон туфуриш ёки ўпкадан қон кетишини, доимосил микобактериясининг балғам билан ажралиб чиқишини ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тез ривожланувчан фиброз-кавернали ўпка силини аниқлашда бемор ҳаёти давомида касалликнинг узоқ вақтдан бери кечаётганлигини, касалликнинг ўқтин-ўқтин қўзғалиши, меҳнат қобилиятининг доимий йўқолиши билан кечишини ҳисобга олмоқ керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) Цирротик ўпка сили, тез ривожланувчан даври, шаклланаётган «ўпка юраги» кўринишлари ёки, II-III-даражали ўпка-юрак етишмовчилиги ёки бронхоэктазлар ва ўқтин-ўқтин қон туфуриш ёки ўпкадан қон кетиши билан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда касаллик бир ўпкани бутунлай қамраб олиши, бошқа ўпкада эмфизема ривожланиши билан ёки касалликнинг иккала ўпкада ривожланиши билан намоён бўлади. Биринчи навбатда беморда хансираш, нафас олиш имкониятининг, ва айниқса ўпка ҳаёт ҳажмининг кескин камайиши кузатилади. «Ўпка юраги»нинг субкомпенсация ва декомпенсация синдроми ривожланади. Беморда хансирашдан ташқари цианоз, тахикардия, юрак тонларининг бўғиқлиги кузатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шаклланган бронхоэктазларнинг клиник кўринишида қайталанувчи қон туфуриш ёки ўпкадан қон кетишлар ўрин олган бўлади. Асоратларнинг бу кўриниши бемор ҳаёти учун ўта хавфли ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай беморларнинг рентгенологик суратида каверналар тирқишсимон, деформацияланган бўлади, катта ўчоқли ўзгаришлар битта-иккита ёки кўплаб бўлиши, диссеминация ўчоқлари бир ёки иккала ўпкада бўлиши кузатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади (рентген, томография, қон ва балғамнинг клиник-лаборатория текширувлари).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Сурункали субтотал плевра эмпиемаси тез ривожланувчан даври, ўпка етишмовчилигининг II-III-даражаси, бронх ва ёки торакал оқма яраси асоратлари билан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташхисни асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади. Плеврал бўшлиқдаги суюқликнинг таҳлили алоҳида аҳамиятга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) Мия пардалари ва марказий нерв системаси сили. Сил менингити.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касалликнинг бу кўриишида бемор коматоз ҳолатгача бўлган ўта оғир аҳволда бўлиши, кескин умумий ҳолсизлик, адинамия, умумий интоксикация, неврологик синдром ва неврологик белгилар кузатилади. Бундан ташқари беморда ўпка ва мия шиши каби асоратлари бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Люмбал пункция орқали орқа мия суюқлигини текширилиши алоҳида аҳамиятга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташхисини асослаш учун функционал, инструментал, лаборатор текширувлар ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) Умуртқа, йирик суяклар ва бўғимларнинг тез ривожланувчан деструктив сили, ички аъзолар амилоидози асоратлари билан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касалликни бу кўринишида шикастланган жойларда катта емирилишлар ҳамда барча тўқима ва аъзоларда дистрофик ўзгаришлар кузатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўғим атрофида чандиқли пайлар ҳосил бўлиши, унинг халтачасида рўй бераётган чандиқли бузилишлар артроген контрактураларга олиб келади. Сил спондилитида кўпинча сил абсцесслари, орқа мия фаолияти бузилишлари ва спастик фалажликлар кузатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташхисни асослаш учун қоннинг клиник ва биохимик лаборатория текширувлари, сил абсцессидан, шикастланган бўғимлардан олинган йирингни лаборатория шароитида экиб ўстириш йўли билан сил микобактериясини аниқлаш, бўғим суюқлиги ва регионар лимфа тугунларини цитологик текширувлари, икки (олд ва ён) томондан кўринишдаги рентгенография текширувлари ўтказилади. Имконият борича компьютер-томография (КТ) ва магнит-резонас томография (МРТ) текширувларини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) Ичак, қорин пардаси сили, тез ривожланувчан даври, кахексия босқичидаги ичакда сўрилишнинг яққол бузилиши синдроми билан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касалликнинг бу кўринишида бемор аҳволининг ўта оғирлиги, умумий интоксикациянинг яққол белгилари, кескин умумий ҳолсизлик, апатия, қорин соҳасидаги оғриқ «ўткир қорин» кўринишларигача, дистрофиядан кахексияга ўтиш даври, ичакда сўрилиш фаолияти бузилиши синдроми кузатилади. Ичак тутилиши, перитонит, ичакда сўрилиш фаолияти бузилиш синдроми кўринишлари ва бошқа асоратлар эътиборга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) Сийдик чиқариш ва таносил аъзолари сили, тез ривожланувчан даври, асоратлари билан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касалликнинг бу кўринишида адекват антибактериал даволанишга қарамай бемор аҳволининг ўта оғирлиги, кескин умумий ҳолсизлик, умумий интоксикация, сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичга ўтиши, бемор иш қобилиятининг бутунлай ва доимий йўқолиши билан кечади. Икки томонлама буйраклар каверноз сили мавжудлиги, аёлларда пельвиоперитонит асоратлари эътиборга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сийдик чиқариш ва таносил аъзоларининг тез ривожланувчан силини аниқлашда сийдикнинг клиник тахлилида изостенурия-сийдик солиштирма оғирлигини бирдек бўлиб қолиши, пиурия-йиринг, протеинурия-оқсил, цилиндрурия-цилиндрлар борлигига ва таносил аъзоларидан чиқаётган оқмаларда сил микобактерияларини топилишига асосланилади. Буйрак ва сийдик пуфаги атрофини қамраган рентген, экскретор урография, индигокарминли цистоскопия ва ретроград пиелография, гистеросальпингография, ультратовуш текширувлари (УЗИ), зарур бўлганда лапароскопия, КТ ёки МРТ текширувлари ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Хавфли ўсмалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.1. Хавфли ўсмалар (барча турлари, асосий ўчоғи аниқланмаган ҳолатлар ҳам). Халқаро TNM классификацияси бўйича IV-босқич даври.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Клиник ташхис одатда гистологик текширув асосида қуйилади (гистологик текширувга тўқима парчаларидан намуна олиш имконияти бўлмаган: ўпка марказий раки, бош, орқа мия ва бошқа тўқима олиниши қийин жойлар бундан мустасно). Рентген, лаборатория, цитология, зарур ҳолларда компьютер, магнито- резонанс томография текширувлари ўтказилади .
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2. Лимфа ва қон тўқималарининг хавфли ўсмалари. Миелопролифератив ўсмалар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ўткир кечадиган лейкоз (ҳамма кўринишлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) сурункали эритромиелоз, терминал босқичда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) эритремия, бош мияда қон қуюлиши ёки бош мия қон томирлари тромбози билан асоратланган ҳолатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) сурункали лимфолейкоз, апластик анемиялар, агранулоцитозларнинг оғир формалари камқонлик, тромбоцитопения ва узлуксиз қайталанадиган инфекциялар билан асоратланган ҳолатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) сурункали моноцитар лейкоз. Камқонлик ва геморрагия аломатлари билан кечадиган терминал босқичи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) кўп сонли миелома. Остеодеструктив асоратлари (умуртқа ва оёқ суякларининг патологик синиши) билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
з) лимфагранулематоз. IV-босқичи. Лимфа тугунларининг жароҳатланиши билан кечаётган, бир ёки ундан кўпроқ экстролимфа аъзоларининг диффузли жароҳатланиш билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
и) рецидив хавфли ўсмалар IV-босқичи, генерализация жараёни билан. Периферик лимфа тугунларда ва ички аъзоларда метастазлар билан кечаётган ҳолатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Эндокрин тизими касалликлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адекват даво таъсир қилмаётган ҳолатлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қандли диабет. I-II турлари, инсулинга талаб хили (инсулин миқдори бир кеча-кундузда 60 ўлчов бирлиги ва ундан кўп) оғир кечаётган ва яққол ифодаланган микроангиопатия, ретинопатия, полинейропатия белгилари билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қандли диабет. I-II турлари, (инсулин миқдори бир кеча кундузда 60 ўлчов бирлигидан кам бўлган ёки инсулинсиз) декомпенсация ҳолати, кетоацидоз, лабил кечиши, гипогликимик ва гипергликимик ҳолатларнинг алмашиб туриши билан диабетик ретинопатия (препролифератив ёки пролифератив босқичда кўриш ўткирлигининг коррекция қилиб бўлмайдиган пасайиши) билан диабетик полинейропатия(автоном полинейропатия, диабетик энтеропатия, сийдик чиқариш йўллари ва сийдик қопининг атонияси), диабетик нефропатия-V, диабетик оёқ cиндроми (ишемик, нейропатик, ёки аралаш шакли узоқ вақт битмаётган трофик яралар ривожланиши билан, оёқ панжаларининг «қуруқ» ёки «ҳўл» гангренаси, шаклланаётган Шарко бўғимининг остеоартропатиялари билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.5. Бутунлай кўрлик, шунингдек яхши кўрадиган кўздаги кўриш равшанлиги, касалликлар туфайли бўлган ўзгаришлардан сўнг 0, 03 дан ошмай қолган ва уни тузатиб бўлмайдиган ёки иккала кўздаги кўриш бурчаги бир хилда 10 даражага торайиб қолган ҳоллар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5.6. Паркинсонизм, яққол акинетико-регидли синдроми ва вегетатив бузилишлар билан (ортостатик гипестезия).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қон айланиш аъзоларининг касалликлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6.1. Юрак касалликлари: тез ривожланувчан даври, қон айланиши етишмовчилигининг II-III-босқичи билан ва даволаш таъсир этмаётган ҳолатлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) конструктив перикардит, жарроҳлик йўли билан даволаб бўлмайдиган ҳолатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) юракнинг туғма ва орттирилган нуқсонлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Анатомик нуқсонлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жазо ўташ даврида касалланиш ёки жароҳатланиш оқибатида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) иккала қўл ёки иккала оёқнинг юқори қисмидан ампутация қилиниши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бир оёқ ва бир қўлнинг юқори қисмидан ампутация қилиниши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Нурланиш касаллиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13.1. Ўткир нурланиш касаллиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ўткир нурланиш касаллигининг барча (I—IV) оғир босқичлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) нурланиш оқибатида тери куйган жойларида ўзгаришлар ва касалликнинг I—IV оғир даражадаги хуруж қилган босқичи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ўткир нурланиш касаллигининг асоратлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
астеник аломатлар, биринчи навбатда бошқарув тизимига кирувчи нерв ва қон томирлари тизимларининг тез чарчаши ва функционал етишмовчиги билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асаб ва қон томирлари тизимларининг органик шикастланиши, мия ва периферик қон айланишининг бузилишлари билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таҳлилдаги қон кўрсаткичларининг турғун эмаслиги яққол ифодаланган цитопеник кўринишлар, иликнинг гиперплазик кўрсаткичлари билан (лейкоцитлар сони 3,0 х 10 дан кам, тромбоцитлар сони 1,5 х 10 дан кам);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
одам танасидаги чуқур трофик, дегенератив ва склеротик ўзгаришлар, кейинчалик пайдо бўлган радиацион яралар, оғриқ синдроми билан; контрактуралар ва ампутацион нуқсонлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(ОИТС) нинг қуйидаги турғун клиник белгилари пайдо бўлган ҳолларда: ВИЧ-кахексия; пневмоцист пневмония (клиник); сурункали диарея; ўпкадан ташқари криптококкоз; цитомегаловирус инфекция бошқа аъзоларни зарарланиши билан (жигар, талоқ ва лимфа тугунларини зарарланиши бундан мустасно); оддий герпес вируси чақирган инфекциялар, ички аъзолар зарарланиши ёки тери ва шиллиқ қаватларини сурункали (1 ойдан ортиқ) зарарланиши; диссеминирланган эндемик микоз (гистоплазмос, кокцидиоидоз); қизилўнгач, трахея, бронх ва ўпка кандидози; атипик микробактериялар чақирган диссеминирланган инфекциялар; сальмонеллез септицемия; ўпкадан ташқари сил; лимфома; саркома Капоши, ВИЧ-энцефалопатия.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Мохов касаллигининг ҳамма кўринишлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ушбу рўйхатда қайд этилмаган ташхиси аниқланган ёки аниқланмаган касалликлар, оғир асоратлари билан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касаллик жараёни кучайиб бориб, ўтказилаётган адекват даво таъсир қилмай, бемор ҳолатининг ўта оғирлиги, тананинг бир ёки бир нечта аъзоларида қайтариб бўлмайдиган бузилишлар пайдо бўлиши, касаллик оқибати нохушликдан дарак бериши билан кечаётган ҳолатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай касаллик ва унинг асоратларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли Республика илмий текшириш институти(маркази)нинг хулосаси бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Соғлиқни сақлаш идоралари тиббий муассасаларининг барча масъул раҳбарлари касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликларни аниқлашда, даволашда, ташхис қўйишда, (пуллик текшириш ва даволаш муолажалари ўрнатилган тартибда тўланади) бош, етакчи мутахассисларнинг маслаҳат кўригидан ўтказишда ва суд ҳукми билан касаллиги туфайли жазони ўташдан озод этилган оғир беморларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги касалхоналарга ётқизишда амалий ёрдам беришлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш Қоидаларига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ИИВ махсус тиббий комиссияси
Ҳаёти давомида қандай касалликларга чалинган ва қаерда даволанган ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
Қандай жароҳатлар олган ва операция бўлган ___________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
Асосий касалликнинг бошланиши ва кечиши, асосий касалликлари бўйича қаерда ва қанча вақт даволанган, ўтказилган даволаниш муолажалари ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
Объектив текшириш маълумотлари:
1. Бўйи _______см. Вазни ______кг.
2. Тана териси ва шиллиқ пардалари ҳолати _____________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
3. Мускул ва суяк тизими, бўғинлар ҳолати ______________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
4. Нафас олиш аъзолари ______________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
6. Овқат ҳазм қилиш аъзолари _________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
7. Сийдик йўллари ва жинсий аъзолар тизими ___________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
8. Асаб тизими ва руҳий ҳолати _______________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 13 августдаги 12 ва 9-сонли ҳамкорликдаги қарори билан тасдиқланган «Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар Рўйхати»нинг _______бандига асосан маҳкум_____________________________________________________________ ___________________________________________________________________ ___________________________________________________________________
Махсус тиббий комиссия кўригига тақдим этилган ташхис
Махсус тиббий комиссия мажлиси ўтган кун ва чиқарилган қарор
Суд мажлиси ўтган кун ва чиқарилган қарор
1
2
3
4
5
6
7
8
9
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 22 августдаги 42-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 1854-1, 24.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 385-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 24.09.2025 й., 10/25/1854-1/0867-сон)