Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗМАХСУСТАЪМИНОТ» АГЕНТЛИГИНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат захиралари тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш ва ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси («Ўздавзахира» қўмитаси)нинг «Ўзмахсустаъминот» агентлигини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўздавзахира» қўмитаси:
бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлиги вакиллари иштирокида тугатиш комиссиясини ташкил этсин;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўзмахсустаъминот» агентлигини тугатиш тадбирларини амалга оширсин;
тугатилаётган Агентликнинг пул маблағлари, мол-мулки, архив ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларининг ўз балансига қабул қилинишини таъминласин;
Агентликнинг бўшаб қолаётган ходимларига белгиланган тартибга мувофиқ ишга жойлашишда кўмаклашсин;
«Ўзмахсустаъминот» агентлигини тугатиш тадбирларининг бир ой муддатда тугалланишини таъминласин.
3. «Ўздавзахира» қўмитаси марказий аппарати тузилмасида штатдаги ходимлари сони 6 нафар бўлган Харидлар ва махсус истеъмолчилар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Харидлар ва махсус истеъмолчилар билан ишлаш бошқармасининг таъминоти ҳар йили «Ўздавзахира» қўмитасига ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
5. «Ўздавзахира» қўмитаси тугатилаётган «Ўзмахсустаъминот» агентлигининг махсус истеъмолчиларни ва ижтимоий соҳа муассасаларини давлат захираси маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда давлат захиралари тизими корхоналари учун маҳсулотлар етказиб бериш юзасидан 2008 йилга тузилган шартномалар бўйича ҳуқуқий вориси этиб белгилансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 26-модда):
3-илованинг 2-бандидаги «Ўзмахсустаъминот» агентлиги (Тошкент шаҳри)» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 август,
193-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 августдаги 193-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг ташкилий тузилмаси
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 июлдаги 208-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 321-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 августдаги 193-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси марказий аппарати тузилмаси