Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида 2008 йил 17 март Абу-Даби шаҳрида имзоланган иқтисодий, савдо ва техникавий ҳамкорлик ҳақидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида 2008 йил 17 март Абу-Даби шаҳрида имзоланган инвестиция соҳаси ва фискал ишлар ҳақидаги ҳадли Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 26 май,
ПҚ-877-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 197-модда)