ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ
ҚАРОРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академик лицейлар ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 18 октябрдаги 405-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1812-2, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/1812-2/0987-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 19 майда 1812-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 18 октябрдаги 405-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1812-2, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/1812-2/0987-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Академик лицейлар ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 18 октябрдаги 405-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1812-2, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/1812-2/0987-сон)
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ўн кундан сўнг кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 апрель,
01-148Қ/Қ-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 апрель,
118-сон
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори З. САТТОРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 30 апрель,
16/ҚҚ-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2008 йил 30 апрелдаги 01-148Қ/Қ, 118, 16/ҚҚ-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академик лицейлар ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида
НИЗОМ
(низом номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 18 октябрдаги 405-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1812-2, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/1812-2/0987-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом академик лицейлар ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизимини тартибга солади.
Ушбу Низомнинг амал қилиши Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ҳамда малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизимига нисбатан татбиқ этилмайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 18 октябрдаги 405-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1812-2, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/1812-2/0987-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Академик лицейлар ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими Давлат таълим стандартларининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 18 октябрдаги 405-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1812-2, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/1812-2/0987-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими барча академик лицейлар ва профессионал таълим ташкилотларида жорий этилади ва мазкур Низом асосида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 18 октябрдаги 405-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1812-2, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/1812-2/0987-сон)
II. Рейтинг тизимининг мақсад ва вазифалари
3. Рейтинг тизимининг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) академик лицейлар ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларида Давлат таълим стандартларига мувофиқ тегишли билим, кўникма ва малакалари савиясини шаклланганлиги даражасини назорат қилиш;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 18 октябрдаги 405-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1812-2, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/1812-2/0987-сон)
б) ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг асосий тамойиллари: Давлат таълим стандартларига асосланганлик, аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолашни таъминлаш;
в) ўқувчилар билими, кўникма ва малакалари даражаларини таққослаш ва таълим жараёнида ўзаро мусобақа муҳитини яратиш;
г) ўқувчиларнинг фанлар бўйича комплекс ҳамда узлуксиз тайёргарлигини таъминлаш;
д) ўқувчиларнинг ҳар бир фан ва амалиёт турлари бўйича ўзлаштириш даражаларини аниқлаш;
е) ўқувчиларда билим, кўникма ва малакалари савиясини шаклланиш суръатини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш.
III. Рейтинг тизимининг асосий тамойиллари ва назорат турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат тартиботларини ўтказиш назарда тутилади:
жорий назорат — ўқувчининг фан мавзулари бўйича ўзлаштириш даражасини мунтазам равишда баҳолаш орқали амалга оширилади. Бунда ушбу назорат оғзаки сўровлар, семинарлар, диктант, баён, иншо ва тестлар шаклида ўтказилади;
оралиқ назорат — семестр давомида фаннинг тегишли бўлими тугаганидан кейин ўқувчининг билими ва амалий кўникмаларини баҳолаш орқали амалга оширилади. Бунда ушбу назорат оғзаки, ёзма иш (индивидуал ёки жамоавий иш, презентация, таҳлилий маълумот тайёрлаш, муаммоли вазият (казуслар) ёки тест синовлари шаклида ўтказилади;
якуний назорат — семестр якунида ўқувчининг фан бўйича ўзлаштирган билим ва амалий кўникмаларини баҳолаш орқали амалга оширилади.
Фан тугалланишида якуний назорат ёзма ёки тест усулида ўтказилади. Бошқа ҳолларда якуний назоратнинг ўтказилиш тартиби, шакли таълим ташкилотининг илмий-педагогик кенгаши томонидан белгиланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 18 октябрдаги 405-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1812-2, 28.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/1812-2/0987-сон)
5. Рейтинг тизимини жорий қилишда қуйидаги асосий тамойиллар бажарилиши зарур:
а) ҳар бир фан бўйича тегишли кафедралар томонидан маъқулланган вариантлар асосида бошланғич назорат ўтказилади. Бошланғич назорат рейтинг мониторинги ва таҳлил гуруҳи томонидан ўтказилади;
б) ўқув дастурининг мантиқан тугалланган бўлими бўйича ўқувчи албатта баҳоланади ва натижаси ўтиш балидан (3 балл) паст бўлганда қайта назорат белгиланади. Ушбу бўлимларни тегишли кафедралар аниқлайди;
в) якуний назорат кафедралар томонидан тузилган вариантлар асосида рейтинг мониторинги ва таҳлили гуруҳи кузатуви остида ўтказилади.
6. Семестр мобайнида ўқув юкламаси 24 соатдан кам бўлган фанлардан оралиқ назорат ўтказилмайди.
IV. Ўқувчиларнинг билим савиясини баҳолаш ва якуний рейтинг кўрсаткичларини аниқлаш
7. Ўқувчиларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида ўқувчининг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.
8. Ҳар бир назорат тури қандай шаклда ўтказилишидан қатъи назар, беш (5) баллик («5», «4», «3», «2») усулда бутун сонлар ёрдамида баҳоланади.
9. Бошланғич назоратнинг натижаси бошқа назоратдан олинган балларга қўшилмайди. У ўқувчининг семестр давомида ушбу фан бўйича ўзлаштириш суръатини таҳлил қилишда, ўқитувчининг ўқувчилар билан ишлаш фаолиятининг самараси мезони сифатида қўлланилади.
10. Муайян фан бўйича ўқувчининг семестр мобайнида тўплаши мумкин бўлган умумий бали (R семестр) максимум «5» бални ташкил қилиб, қуйидагича ҳисобланади:
| | | ЖН + ОН + ЯН | |
| | R семестр = | ————————— | , бунда: |
| | | 3 | |
ЖН — ўқувчининг семестр давомида жорий назорат бўйича бутун сонга яхлитланган ўртача бали,
ОН — ўқувчининг семестр давомида оралиқ назоратлар бўйича бутун сонга яхлитланган ўртача бали.
Агар фаннинг семестр бўйича юкламаси 24 соатдан кам бўлиб, оралик назорат ўтказилмаган тақдирда,
| | | ЖН + ЯН | |
| | R семестр = | ————————— | бўлади. |
| | | 2 | |
11. Муайян фан ёки ўқув амалиёт бўйича йиллик умумий балл сифатида семестрларда тўпланган умумий балларнинг ўртачаси олинади
| | | R1-семестр + R2-семестр |
| | R йиллик = | ———————————— . |
| | | 2 |
12. Ҳар бир фан бўйича умумий рейтинг балл R йиллар бўйича тўпланган умумий рейтинг балларининг ўрта қиймати каби аниқланади (масалан, фан уч йил ўқитилса),
| | | R1 йил + R2 йил + R3 йил |
| | R = |
———————————— . |
| | | 3 |
13. Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари учун ҳам максимал семестр бали «5» балл бўлиб, рейтинг тизимида уларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб лойиҳалаштирилади.
V. Рейтинг мониторинги ва таҳлил гуруҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Таълим ташкилотларида рейтинг тизимини тўлақонли жорий этиш, ўқитувчиларга услубий ёрдам кўрсатиш, рейтинг натижаларини доимий равишда таҳлил қилиб бориш мақсадида услубчи, электрон ҳисоблаш машинаси оператори, кафедра мудирлари, психолог ва бошқа тажрибали ўқитувчилардан иборат рейтинг мониторинги ва таҳлил гуруҳи тузилади. Унга директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
15. Рейтинг мониторинги ва таҳлил гуруҳи ўз фаолиятини мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
VI. Якуний қоидалар
16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган:
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 апрель
Маданият ва спорт ишлари вазири Р. ҚУРБОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 апрель
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Т. ҚЎЗИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 189-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/1812-1/1810-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон; 28.10.2025 й., 10/25/1812-2/0987-сон)