Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2018 25.08.2006 йилдаги ПҚ-451-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
МИЛЛИЙ ҒОЯ ТАРҒИБОТИ ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сонли «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу борада тегишли идора ва ташкилотлар, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари томонидан муайян ишлар амалга оширилаётганини қайд этиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ушбу соҳадаги ишларни, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг фаолияти ва таркибий тузилишини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш мақсадида ҳамда Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилишида билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига Республика Маънавият ва маърифат кенгашига раислик қилиш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимларига эса ҳудудий кенгашларга раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2981-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 385-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг таркибий тузилиши иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳузуридаги Миллий мафкура илмий тарғибот маркази ўрнига Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг илмий-амалий йўналишида фаолият олиб борадиган, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг асосий вазифаси этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий ғоя ва мафкура масаласи билан боғлиқ долзарб масалаларни, бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, устувор йўналишларни аниқлаш, уларнинг аҳоли турлари қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқимизнинг кўп асрлик маънавияти ва миллий қадриятлари, диний қарашлари ва ҳаётий удумларига, ёшларимизнинг онгини заҳарлаб, маънавий жиҳатдан қарам этишга қаратилган мафкуравий ҳаракатларга қарши самарали кураш олиб бориш бўйича илмий-амалий дастурларни ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш, уларнинг онгли яшашга, ўз фикрига эга бўлишга, турли маънавий тажовузларга қарши собит тура олишга қодир бўлган, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга йўналтирилган амалий тавсиялар тайёрлаш. Бу борада маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлайдиган замонавий ахборот технологиялари ва механизмларини, жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган самарали усул-услубларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамоат ташкилотлари учун тегишли тавсия ва таклифлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолияти доирасида амалга оширилган илмий изланишлар натижаларини, таҳлилий материалларнинг хулосаларини оммавий ахборот воситалари, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг нашр органлари — «Тафаккур» ва «Жаҳон адабиёти» журналлари, «Маънавият» нашриёти орқали мунтазам равишда чоп этиб, кенг жамоатчиликка етказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Республика «Маънавият ва маърифат» маркази Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг амалий тарғибот йўналишида фаолият олиб бориладиган Республика Маънавият тарғибот марказига айлантирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар Республика Маънавият тарғибот марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маънавиятнинг маъно-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг кенг қатламлари, авваламбор, ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама олиб боришга йўналтирилган суҳбат ва учрашувлар, маърифий тадбирлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш, юртимизга қарши қаратилган ғоявий ва информацион хуружлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, олимлар сиёсатини ва мутахассислар, ижодкорлар, зиёлилар иштирокида жойларда самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ота-она, оила, маҳалла, тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан усул ва услублар орқали сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юртдошларимизни муқаддас ислом дини ва фалсафаси, азиз-авлиёларимизнинг ибратли ҳаёти, қутлуғ қадамжоларига бошқа диний конфесияларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича маънавий-маърифий дастурларни амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши 15 кун муддатда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ҳамда Республика Маънавият тарғибот марказининг дастур ва низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ҳамда «Тафаккур» журнали таҳририятини Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уйга жойлаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини хизмат телефонлари, жумладан, ҳукумат телефони, интернет, бошқа алоқа ва ахборот воситалари билан белгиланган тартибда таъминлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази фаолиятини молиялаштириш, уни зарур идоравий жиҳозлар, компьютер техникаси ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш, марказнинг илмий-тадқиқот натижалари, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзулардаги китоб, рисола, дастур, қўлланма ва бошқа матбаа маҳсулотларини нашр этиш билан боғлиқ харажатлар учун 2007 йилдан бошлаб давлат бюджетидан маблағ ажратилишини кўзда тутсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази учун битта енгил автомобилга лимит ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Адлия вазирлигига ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 25 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-451-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг таркибий тузилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2981-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 385-модда)