19.01.2004 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида Битим
Дата вступления в силу
03.06.2006
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати ўртасида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битим
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ЎЗАРО ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт Давлати Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
улар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қулай шарт-шароитларни яратиш истагида,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бундай инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тадбиркорлик ташаббускорлигига ҳамда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон тараққиётининг ўсишига кўмаклашишини эътироф этиб,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда
Атамалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим мақсадларида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Инвестиция» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестиция сифатида киритилган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторига тегишли бўлган ёки у томонидан бевосита ёхуд билвосита бошқарилаётган ҳар қандай маблағлар турларини англатиб, ушбу инвестициялар биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади ҳамда қуйидаги шаклга эга бўлган сармояларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) Аҳдлашувчи Томоннинг ҳар қандай инвесторига тегишли бўлган улушлар, акциялар ва акциядорликда иштирок этишнинг бошқа шакллари, облигациялар, компаниядаги қарзлар билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар ҳамда қарзларнинг бошқа шакллари, шунингдек бошқа қарз ва қимматли қоғозлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) иқтисодий қийматга эга бўлган шартномага мувофиқ пул маблағлари ва бошқа ҳар қандай қийматлар ёки улар бўйича мажбуриятларни бажаришга оид талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) интеллектуал мулк ҳуқуқлари, шу жумладан, аммо чекланиб қолмасдан, муаллифлик ҳуқуқлари, товар белгилари, патентлар, саноат намуналари ва нусхалар ҳамда техник жараёнлар, «ноу-хау», савдога доир сирлар, савдо номлари ва қадр-қиммати билан боғлиқ ҳуқуқлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(d) табиий ресурсларни қидириш, аниқлаш, қазиб олиш ёки фойдаланиш ҳуқуқлари ва хўжалик ёки савдо фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқлар ёхуд хизматлар кўрсатишни ўз ичига қамраб олган қонунчилик, шартномадан, ёхуд ҳар қандай лицензия ёки рухсатномага кўра қонунга мувофиқ юзага келган ҳуқуқлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(е) кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек улар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мулкий ҳуқуқлар, ижара, ипотека, ушлаб қолиш ва гаров каби ҳуқуқлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Инвестиция» атамаси, шунингдек, таърифлари қуйида келтирилган, реинвестиция мақсадида ушлаб қолинган даромадларга ва ликвидациядан тушган тушумларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция сифатида киритилаётган ёки қайта киритилаётган сармоялар шаклларининг ҳар қандай ўзгартирилиши уларнинг инвестиция сифатида тавсифланишига таъсир қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Инвестор» атамаси Аҳдлашувчи Томонларга нисбатан қуйидагиларни англатади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ушбу Аҳдлашувчи Томон давлатининг унинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ фуқаролигига эга бўлган жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) Аҳдлашувчи Томон;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ таъсис этилган ёки рўйхатдан ўтган ҳар қандай юридик шахслар, чунончи, ўз фаолиятини мазкур Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга ошираётган муассасалар, тараққиёт жамғармалари, агентликлар, фондлар, давлат органлари, компаниялар ва қонунчиликда белгиланган тартибда барпо этилган бошқа ташкилотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Даромадлар» атамаси қайси шаклда амалга оширилганидан қатъи назар, инвестиция натижасида олинган маблағларни англатади ва хусусан, фойда, фоизлар, сармоянинг ўсиши, дивидендлар, роялти ва менежмент, техник ёрдам ёки бошқа тўловлар ёхуд ҳақлар ҳамда кўринишидан қатъи назар, бошқа шаклдаги тўловларни ўз ичига олади, бироқ фақат шулардангина иборат бўлиб қолмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4 «Ликвидация» атамаси инвестициядан тўла ёки қисман воз кечиш мақсадида ҳар қандай эгалик қилиш ҳуқуқини англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5 «Ҳудуд» атамаси ҳар бир Аҳдлашувчи Томонга нисбатан, Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудини, шу жумладан, Аҳдлашувчи Томон миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ белгиланган ёки белгиланиши мумкин бўлган ва Аҳдлашувчи Томон давлати суверен ҳуқуқлари ёки юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўлган қуруқлик, ҳаво кенглиги, ички сувлар, ҳудудий денгиз ва ҳудудий денгиз ортидаги ҳар қандай ҳудудларни англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6 «Эркин муомаладаги валюта» атамаси Халқаро Валюта Фонди вақти-вақти билан эркин қўлланиладиган валюта сифатида белгилайдиган ҳар қандай валютани англатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Кечиктиришларсиз» атамаси тўловларни ўтказиш мақсадида зарур расмиятчиликларни ниҳоясига етказиш учун одатда сарфланадиган вақтни англатади. Кўрсатиб ўтилган вақт тўловни амалга ошириш ҳақида сўров юборилган кундан бошланиб, ҳар қандай ҳолатда уч ойдан ошмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда
Инвестицияларни қабул қилиш ва уларни рағбатлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг миллий қонунчилигига мувофиқ, ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларини қабул қилади ва рағбатлантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, ўз ҳудудида қабул қилинган инвестицияларга нисбатан ўзининг миллий қонунчилигида белгиланиши мумкин бўлган бундай ҳажмда ҳамда тартиб ва шартлар асосида инвестицияларга зарур бўлган барча рухсатномалар, розиликлар, тасдиқномалар, лицензиялар ва бошқа рухсатномаларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг тегишли ҳудудларида инвестиция имкониятларини рағбатлантириш ва енгиллаштириш учун улар зарур деб ҳисоблайдиган ҳар қандай масала юзасидан ўзаро маслаҳатлашувлар олиб боришлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, ўз ҳудудидаги инвестициялар мақсадларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган етакчи бошқарув ва техник ходимлардан иборат малакали шахсий таркибнинг келиши, вақтинчалик яшаши ва унинг ҳудудида ишлаши масалаларини уларнинг миллатидан қатъи назар, жисмоний шахсларнинг келиши, яшаши ва ишлашига оид ўз миллий қонунчилиги асосида холисона кўриб чиқади. Ушбу шахсий таркибнинг яқин оила аъзоларига нисбатан ҳам қабул қилаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига кириш ва вақтинчалик бўлиб туришга оид худди шундай тартиб қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда
Инвестицияларни ҳимоя қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларига нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида халқаро ҳуқуқ принциплари ва ушбу Битим қоидаларига мувофиқ ҳар доим адолатли ва тенг ҳуқуқли режим яратилади ва улар тўлиқ ҳимоя ҳамда хавфсизлик билан таъминланади. Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томон ҳар қандай ҳолатда, инвестициялардан фойдаланиш, бошқариш, раҳбарлик қилиш, юритиш, кенгайтириш ёки сотиш ёхуд уларни тасарруф этиш борасида асосланмаган ёки камситувчи чоралар қўллаш йўли билан тўсқинлик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Битим қоидаларининг амал қилиши ёки ўз ҳудудидаги бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларига дахлдор бўлган ёки дахлдор бўлиши мумкин бўлган ўз қонунлари, қоидалари, процедуралари, директивалари, кўрсатмалари ҳамда маъмурий қоидалари ва умумий қўлланиладиган юридик хулосалари, шунингдек халқаро битимларини дарҳол нашр қилиши ёки оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон инвестициялар билан боғлиқ бўлган талабларни илгари суриш ва ҳуқуқларни амалга ошириш учун самарали шарт-шароитларни яратиб беради. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг унинг суд органлари, маъмурий трибунал ва муассасаларига ҳамда бошқа барча суд ваколатини амалга ошираётган органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳамда талабларини илгари суриш ва уларнинг инвестициялари билан боғлиқ ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида ўз хоҳишига кўра ваколатларни миллий қонунчиликка мувофиқ ваколатли шахсларга топшириш ҳуқуқи билан таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ҳеч бир Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторларининг ёки учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари фойдаси эвазига бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестицияларига нисбатан камситувчи характерга эга бўлган мажбурий чораларни қўлламайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвестори амалга ошираётган инвестициялар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мажбуриятлар ёки бошқа қоидаларни расмийлаштиришда ёзма шаклга риоя қилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда
Инвестициялар режими
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширган инвестициялардан фойдаланиш, уларни бошқариш, раҳбарлик қилиш, юритиш, кенгайтириш ва сотиш ёки уларни тасарруф этиш борасида, ўхшаш вазиятдаги режимлардан қайси бири бундай инвестицияларга қулайроқ эканлигидан келиб чиқиб, ўзининг инвесторлари ёки ҳар қандай учинчи давлат инвесторларининг инвестицияларига яратган режимдан кам бўлмаган қулай режимни яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Лекин, ушбу модда қоидалари бир Аҳдлашувчи Томонни қуйидагилардан келиб чиқадиган исталган режим, имтиёзлар ёки енгилликларни бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига нисбатан татбиқ этишга мажбурловчи омил сифатида талқин қилинмаслиги лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) ҳар қандай божхона иттифоқи, иқтисодий иттифоқ, эркин савдо зонаси, валюта иттифоқи ёки минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа шакллари ёхуд шу сингари бошқа халқаро битимда ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иштирок этган ёки иштирок этиши мумкин бўлган ҳолатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) ҳар қандай халқаро, минтақавий ёки икки томонлама битим, ёхуд шу сингари бошқа аҳдлашув ёки ҳар қандай миллий қонунчилик бўйича тўла ёки қисман солиққа тортишга оид ҳоллар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда
Зарарларни қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Томон, унинг ҳудудидаги уруш ёки бошқа қуролли тўқнашув, фавқулодда ҳолат, қўзғолон, фуқароларнинг тартибсизликлари, исён, ғалаён ёхуд шу сингари 6-моддада белгиланган ҳолатлардан ташқари, бошқа воқеалар оқибатида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори инвестицияларига зарар етганда, мазкур Аҳдлашувчи Томон инвестицияларнинг қайта тикланиши, уларнинг тўловини ва зарарларини қоплаш ёки бошқа масалаларда бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторларига ёки исталган учинчи давлат инвесторларига яратадиган режимдан кам бўлмаган қулай режимни яратади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу модданинг 1-бандидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида аввалги бандда қайд этилган ҳар қандай воқеа-ҳодисалар оқибатида қуйидагилар туфайли зарар кўрган инвесторларига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) унинг қуролли кучлари ёки органлари томонидан унинг инвестициялари ёхуд уларнинг бир қисми реквизиция қилинган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) махсус кураш натижасида етказилмаган ёки вазият тақозо этмаган ҳолларда инвестицияларга унинг қуролли кучлари ёхуд органлари томонидан бутунлай ёки қисман нобуд бўлиши натижасида зарар кўрган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторига кечиктиришларсиз, айнан бир хил ва самарали равишда реституция ёки бадал тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда
Экспроприация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. (а) Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида давлат тасарруфига ўтказилмайди, экспроприация қилинмайди, тортиб олинмайди ёки уларга нисбатан давлат тасарруфига ўтказиш, экспроприация қилиш ёки тортиб олишга (бундан кейин умуман «экспроприация» деб аталади) тенг бўлган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг бевосита ёки билвосита чоралари қўлланилмайди, бу Аҳдлашувчи Томоннинг ички эҳтиёжлари билан боғлиқ жамоатчилик мақсадларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бундан мустасно. Бундай чора-тадбирлар камситмаслик асосида ва тегишли ҳуқуқий тартиботларга мувофиқ ҳамда кечиктирмасдан, айнан бир хил ва самарали бадал тўловларини тўлаш тарзида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) Бундай бадал тўловлари инвестицияларни экспроприация қилиш давригача ёки экспроприация қилиш тўғрисидаги қарор барчага маълум қилинган вақтгача (бундан кейин «баҳолаш санаси» деб аталади), экспроприация қилинган инвестициянинг эркин бозор нархи асосида инвестицияни қабул қилаётган Аҳдлашувчи Томон миллий қонунчилиги ва халқаро миқёсда эътироф этилган баҳолаш тамойилларига мувофиқ аниқланади ҳамда ҳисоблаб чиқилади. Бундай бадал тўловлари экспроприация қилинган кундан бошлаб тўлов санасигача, баҳолаш санасидаги ушбу валютани эркин бозордаги алмашув курси ёки бозор асосида ўрнатилган тижорат курсига оид фоизларни ўз ичига олган, лекин LIBOR курсидан кам бўлмаган ёки унга тенг бўлган ҳолда, инвестицияни қабул қилаётган Аҳдлашувчи Томоннинг хорижий валютани айирбошлаш қоидаларига мувофиқ белгиланган эркин муомаладаги валюта ёки инвестиция амалга оширилган валютада баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) Юқорида айтиб ўтилган ҳолда эркин бозор баҳоси аниқланиши мумкин бўлмаса, бадал тўловлари тегишли барча омиллар ва ҳолатлар, шу жумладан, инвестиция қилинган маблағ, инвестициянинг моҳияти ва даври, қийматини алмаштириш, баҳолаш, кундалик даромадлар, ҳисобга олинган тушумлар, нетто-капитал ва «гудвил» кабиларни эътиборга олиб объектив тамойилларга кўра аниқланади. Тамомила аниқланган бадал тўлови инвесторга кечиктирилмасдан тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 1-бандда кўрсатиб ўтилган тамойиллар нуқтаи назаридан ва ушбу Битимнинг 9-моддасига мувофиқ инвестор ҳуқуқларига зиён келтирмасдан, зарар кўрган инвестор инвестицияни баҳолаш ва бадал тўлашни ўз ичига олган экспроприацияни амалга оширган Аҳдлашувчи Томоннинг суди ёки бошқа ваколатли ва мустақил органи орқали зудлик билан назорат қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Битим мақсадлари учун «экспроприация» атамаси Аҳдлашувчи Томоннинг инвестицияни амалга оширмаслиги ёки унга тўсқинлик қилиши, инвестицияни бутунлай ёки қисман мажбурий сотиши ёхуд бошқа шу каби тадбирлар de facto экспроприацияга оид ҳаракатларга аралашиш ёки тартибга солиш чораларини қўллашни ҳам ўз ичига олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда
Инвестициялар билан боғлиқ тўловларни ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг миллий қонунчилигига мувофиқ тегишли солиқлар ва тўловлар тўланганидан сўнг, ўз ҳудудига инвестицияларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши билан боғлиқ тўловларнинг бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига, шунингдек қуйида келтирилган тўловларнинг эркин ўтказилишини таъминлайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) инвестицияни қўллаб-қувватлаш, бошқариш ва ривожлантиришга йўналтирилган дастлабки ва ҳар қандай қўшимча маблағ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(с) қарз битимига мувофиқ амалга оширилган асосий ва устига ҳисобланган тўлов фоизларининг амортизациясини ўз ичига олган контрактга оид тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(d) 1-модданинг 1(с) бандида кўрсатилган ҳуқуқлар учун роялти ва тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(е) инвестициянинг тўла ёки қисман тугатилишидан ёхуд сотилишидан тушган тушумлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(f) инвестициянинг амалга оширилиши сабабли чет элдан жалб этилган ходимларнинг иш ҳақи ёки бошқа мукофотлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(g) 5- ва 6-моддаларга мувофиқ бадал тўловлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(h) 8-моддада кўрсатилган тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(i) низоларни ҳал этиш билан боғлиқ бўлган тўловлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу модданинг биринчи бандига мувофиқ тўловлар, айрим тўловларнинг ўзига хослигини ҳисобга олмаганда, кечиктиришларсиз ёки чеклашларсиз эркин муомаладаги валютада амалга оширилади. Агар талаб қилинаётган ўтказишларнинг кечиктирилишига йўл қўйилса, зарар кўраётган инвестор бундай кечиктиришлар муддати учун фоиз олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тўловлар инвестицияни қабул қилаётган Аҳдлашувчи Томоннинг хорижий валютани айирбошлаш тартиботларига мувофиқ ва тўлов ўтказиш кунидаги валютани айирбошлаш учун инвестицияни қабул қилаётган Аҳдлашувчи Томонда мавжуд бўлган устувор бозор курси бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда
Суброгация
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агар Аҳдлашувчи Томон ёки у тайинлаган орган («Тўловчи томон») бошқа Аҳдлашувчи Томон (қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон) ҳудудида инвестицияга тааллуқли бадал тўлови ёки кафолат шартлари бўйича тўловни амалга ошираётган бўлса, бунда қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) қонун ёки шундай инвестицияга асосланган барча ҳуқуқлар ва талабларни қонуний ҳал қилиш ҳақида Тўловчи Томонга огоҳлантиришларни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) Тўловчи Томоннинг суброгация туфайли инвестицияга тааллуқли бундай ҳуқуқларни амалга ошириш, бундай талабларни илгари суриш ва барча мажбуриятларни қабул қилиш ҳуқуқларини эътироф этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Тўловчи Томон қуйидагиларга нисбатан барча ҳолларда бир хил муомала қилиш ҳуқуқига эга бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(а) юқорида кўрсатиб ўтилган 1-банд қоидалари туфайли ўз зиммасига олган ҳуқуқлар, талаблар ва мажбуриятлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(b) тегишли инвестицияга тааллуқли ҳамда ушбу Битимга кўра дастлабки инвестор таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ ва талабларга мувофиқ олган ҳар қандай тўловлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда
Аҳдлашувчи Томон билан инвестор ўртасида низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Бир Аҳдлашувчи Томон билан бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори ўртасида биринчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширилган инвестиция бўйича юзага келган низолар имкон қадар дўстона йўл билан ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бундай низо уни ҳал этиш тўғрисида ёзма хабарнома юборилган санадан бошлаб олти ой мобайнида дўстона ҳал этилмаса, инвестор ўз ихтиёрига кўра низони кўриб чиқиш учун қуйидагиларга тақдим этиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ҳудудий юрисдикцияга эга бўлган қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон давлат судига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
b) низо вужудга келишидан илгари, уни ҳал этиш учун аҳдлашиб олинган процедураларга мувофиқ; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
с) халқаро арбитражга қуйидагиларга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(1) Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Комиссиясининг (UNCITRAL) арбитраж қоидаларига мувофиқ «аd hoс» арбитраж судига. Қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон таъкидлаб ўтилган арбитражни қабул қилиш мажбуриятини олади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(2) 1965 йил 18 мартдаги Давлатлар ва бошқа давлатларнинг фуқаролари ўртасида инвестициявий низоларни ҳал этиш тўғрисида Вашингтон Конвенциясига мувофиқ арбитраж процедураларини бажариш мақсадида, иккала Аҳдлашувчи Томон ҳам унга қўшилган бўлса ёки қўшилганидан сўнг Инвестициявий низоларни ҳал этувчи халқаро марказга; ёки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(3) низодаги тарафлар ўртасида ўзаро келишиб олинган ҳар қандай арбитраж муассасасининг арбитраж қоидаларига мувофиқ таъсис этилган арбитраж судига.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Инвестор, 2-бандга кўра низони арбитражга тақдим этишига қарамасдан, арбитраж жараёнини қўзғатишдан олдин ёки шу жараён давомида, етказилган ҳар қандай зарарни қоплаш талабини қўймаган ҳолдагина, Аҳдлашувчи Томоннинг суд ёки маъмурий органларига ўз ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш бўйича мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу билан ҳар бир Аҳдлашувчи Томон инвестициялар билан боғлиқ низоларни 2-бандда кўрсатилган тартибда арбитражда кўриб чиқиш учун тақдим этишга ўзининг сўзсиз розилигини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ҳеч бир Аҳдлашувчи Томон суд жараёни тугамагунича ва Аҳдлашувчи Томон ушбу моддага биноан чиқарилган арбитраж суди қарорини бажармагунича ва унга риоя қилмагунича, арбитраж судига берилган ҳар қандай ишга нисбатан дипломатик ҳимояни бермаслиги зарур. Лекин, низо ҳал этилишини енгиллаштириш мақсадида олиб борилган норасмий дипломатик ёзишмалар ушбу банд мақсадларидаги дипломатик ҳимояни қамраб олмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу моддага мувофиқ таъсис этилган арбитраж суди низодаги томонлар келишиб олган ҳуқуқий меъёрлар асосида низо предмети ҳисобланган масалаларни ҳал этади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, ушбу Битимнинг тегишли қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, низода иштирок этувчи Аҳдлашувчи Томон ҳуқуқи, шунингдек коллизион меъёрлар ҳамда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрлари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Арбитраж қарори, шунингдек фоизларнинг тўланишига оид қарор низодаги тарафлар учун қатъий ва мажбурий бўлиши керак. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида ҳар қандай бундай қарорни дарҳол бажариши ёки унинг самарали бажарилишини таъминлаши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ҳар қандай норозилик даъвоси ёки қарши даъво ҳеч қачон инвесторнинг суғурта шартномасига кўра ҳар қандай учинчи томондан, хоҳ давлат органи ёки хусусий ташкилотлардан, шунингдек бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳамда унинг бўлимлари, агентликлари ёки муассасаларидан юзага келиши мумкин бўлган зарарнинг тўла ёки бир қисмини қоплаш учун олган ёки олиши керак бўлган маблағлар ҳамда бадал тўловларини эътиборга олиб амалга оширилмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллаш бўйича ҳар қандай низоларни имкон қадар маслаҳатлашувлар ёки бошқа дипломатик йўллар орқали ҳал этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Агар низо ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг бундай маслаҳатлашувлар ёки дипломатик йўллар ҳақида талаби маълум бўлган кундан бошлаб олти ой мобайнида ҳал этилмаса, ва Аҳдлашувчи Томонлар ёзма равишда бошқа муросага келмасалар, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма шаклда хабардор қилиши билан низони «ad hoc» арбитраж судига ушбу модданинг қуйида белгиланган қоидалари асосида тақдим этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Арбитраж суди қуйидагича ташкил этилади: ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бир аъзони тайинлайди ва бу икки аъзо иккала Аҳдлашувчи Томон тайинлайдиган арбитраж суди Раиси вазифасини бажарадиган учинчи давлат фуқароси ҳақида келишиб оладилар. Аҳдлашувчи Томонлардан бири низони кўриб чиқиш учун арбитраж судига бериш нияти тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилган кундан бошлаб, бундай аъзолар икки ой, Раис эса тўрт ой давомида тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Агар 3-бандда кўрсатилган муддатларга амал қилинмаган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, бошқа ҳар қандай келишув бўлмаган тақдирда, зарур бўлган тайинловларни амалга ошириш учун Халқаро Суд Раисини таклиф қилиши мумкин. Агар Халқаро Суд Раиси Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки шу вазифани бошқа сабабларга кўра бажара олмаса, зарур бўлган тайинловларни амалга ошириш учун Халқаро Суд Раисининг ўринбосари таклиф қилинади. Агар Халқаро Суд Раисининг ўринбосари Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки у ҳам шу вазифани бошқа сабабларга кўра бажара олмаса, зарур бўлган тайинловларни амалга ошириш учун ҳеч бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлмаган, лавозими кейинги ўринда турган Халқаро Суднинг аъзоси таклиф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Арбитраж суди ўз қарорларини кўпчилик овоз билан қабул қилади. Бундай қарор ушбу Битим ва қўлланилиши мумкин бўлган умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ қабул қилинади ва ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон учун тугал ва мажбурий ҳисобланади. Бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган арбитраж суд аъзоси ҳамда арбитраж жараёнида унинг вакиллиги билан боғлиқ харажатларни ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзи қоплайди. Раис ҳамда арбитраж жараёни билан боғлиқ ҳар қандай бошқа харажатларни иккала Аҳдлашувчи Томон тенг тарзда қоплайди. Бироқ, арбитраж суди ўз ихтиёри билан Аҳдлашувчи Томонлардан қайси бири бундай харажатларни бутунлай ёки қисман қоплашларини белгилаб бериши мумкин. Қолган барча ҳолларда арбитраж суди иш фаолияти тартибини ўзи белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда
Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ўртасида муносабатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Битим қоидалари Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ўртасида дипломатик ёки консуллик муносабатлари мавжудлигидан қатъи назар, қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда
Бошқа қоидаларни қўллаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг қонунчилиги, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида мавжуд бўлган ёки келгусида қабул қилинадиган халқаро ҳуқуқ мажбуриятлари бўйича бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари инвестициялари учун умумий ёки махсус меъёрларни яратишидан қатъи назар, ушбу Битимда кўрсатилган режимдан қулайроқ режимни яратиб бериш ҳуқуқини берса, бундай меъёрларнинг инвесторга нисбатан қулайроғи ушбу Битимдан устун бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда
Қўлланиладиган қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битимга мувофиқ барча инвестицияларни амалга ошириш Аҳдлашувчи Томон давлатида амал қилаётган миллий қонунчилик асосида тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидаларидан қатъи назар, қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томоннинг ўз миллий хавфсизлиги ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун ёки фавқулодда вазият ҳолатида ўзининг миллий қонунчилигига мувофиқ ва камситмаслик асосида қабул қилинган чораларни қўллашига ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда
Битимни қўллаш доираси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Битим унинг кучга киришидан олдин мавжуд бўлган ёки кучга кирган санадан сўнг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг инвесторлари амалга оширган барча инвестицияларга нисбатан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда
Битимнинг кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган конституциявий талабларнинг бажарилганлиги тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилади ва мазкур Битим энг сўнгги хабарнома олинган санадан ўттиз кун ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда
Битимнинг давомийлиги ва амал қилишининг тўхтатилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Битим дастлабки ўн беш (15) йил давомида амал қилади ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида дастлабки муддат ёки ҳар қандай кейинги муддат тугашидан бир йил олдин бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилгунига қадар ўн йиллик (10) муддатга ёки муддатларга узайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Битимни бекор қилиш тўғрисида хабарнома кучга киришига қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан ушбу Битим қоидалари Битимнинг амал қилиши тўхтатилгандан кейинги ўн йил (10) муддат ичида ўз кучини сақлаб қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбуни тасдиқлаган ҳолда, иккала Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатланганлари ушбу Битимни имзоладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ал-Қувайт шаҳрида 2004 йил 19 январда, ҳижрий 1424 йил 27 зулқидада, икки нусхада, ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда инглиз тилидаги матн асосий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2006 й., 1-2-сон)