ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ АВИАЦИЯ ХОДИМЛАРИНИ ТАСНИФЛАШ ВА ГУВОҲНОМАЛАР БЕРИШ АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 18 мартда 1349-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 7 январдаги 1-Н-сонли ««Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларини (ЎЗР АҚ-61) тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3609, 24.02.2025 й.) асосан 2025 йил 25 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олиб буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш авиация қоидаларига (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349) иловага* мувофиқ ўзгартиш киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғи Ҳ. ТРОБОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 13 март,
51-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 76-модда)