Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
ИҚТИСОДИЙ ВА ГУМАНИТАР ҲАМКОРЛИКНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати, бундан буён «Томонлар» деб аталувчилар,
икки давлат имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда ўз халқларининг турмуш тарзини кўтариш мақсадида ўзаро савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ниятида,
шартномавий-ҳуқуқий асосни ҳамда ўз халқлари ўртасида ўзаро манфаатдорлик, узоқ муддатли ва барқарорлик асосида савдо-иқтисодий, саноат, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорликни ўзаро ривожлантириш шароитларини яратиш мақсадида,
халқаро ҳуқуқнинг амалдаги нормалари, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаат принципларига мувофиқ ҳамда ҳар бир давлатнинг амалдаги қонунлари доирасида,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Томонлар икки мамлакатнинг тараққиёти йўлида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида барча имкониятларидан фойдаланадилар.
Томонлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик Томонларнинг стратегик манфаатларига жавоб берадиган узоқ муддатли ҳамкорлик, тенглик, ўзаро манфаат принципларига асосланади.
2-модда
Сингапур томони, Жаҳон Савдо Ташкилотининг аъзоси бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасининг мазкур ташкилотга кириши масаласида ўқув машғулотлари ва маслаҳатлар ўтказиш йўли билан кўмаклашиши ва қўллаб-қувватлаши мумкин.
3-модда
Томонлар ўртасида савдога кўмаклашиш мақсадида, А иловада келтирилган импорт ва экспорт қилинадиган товарларга нисбатан қуйидагилар тўғрисида келишилди:
(1) Ўзбекистон Республикаси Сингапур Республикасига нисбатан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидан ташқари, бошқа давлатларга қўлланиладиган энг қулай режимдан кам бўлмаган режимни қўллайди;
(2) Сингапур Республикаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Тарифлар ва Савдо бўйича Бош Битим доирасидаги Сингапурнинг Тариф имтиёзлари жадвалига мувофиқ белгиланган энг қулай режимдан кам бўлмаган режимни қўллайди.
Мазкур мажбурият ушбу Битим кучга кирган санадан уч ой ўтганидан сўнг кучга киради.
Божхона божлари деганда товарларнинг импорт ёки экспорти билан боғлиқ барча божлар ёки турли хил тўловлар ҳамда шундай импорт ёки экспортга доир қўшимча солиқлар ёки қўшимча тўловлар тушунилади, бироқ улар қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
(1) ички солиқларга тенглаштирилган тўловлар, яъни акциз солиқлари ҳамда товарлар ва хизматлардан ундириладиган солиқлар;
(2) адволор асосда қўлланилмайдиган тўловлар, бунда улар кўрсатилган хизматнинг тахминий таннархига тенг бўлиши ҳамда маҳаллий маҳсулотни билвосита ҳимоя қиладиган ва молиявий мақсадларда импорт ёки экспортга солиқ солиш тарзида бўлмаслиги лозим.
Томонлар ўртасида айрбошланадиган товарларнинг таснифланиши Товарларнинг уйғунлаштирилган тавсифи ва кодлаштирилган тизимига мувофиқ амалга оширилади.
4-модда
Мавжуд савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик даражасини инобатга олиб, Томонлар қуйидаги соҳаларда хусусий секторда тадбиркорлик ҳамкорлигини қўллаб-қувватлайдилар:
— енгил саноат;
— электротехника саноати;
— транспорт саноати;
— энергетика саноати, шу жумладан учинчи давлатлар бозорида биргаликдаги фаолият;
— соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати;
— кимё ва нефть-кимё саноати;
— божхона расмиятчиликлари;
— ахборот ва коммуникация технологиялари;
— туризм;
— кичик ва хусусий тадбиркорлик; ва
— таълим ва мутахассисларни ўзаро манфаатли турли йўналишларда тайёрлаш.
5-модда
Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида Томонлар қуйидагилар бўйича қўллаб-қувватлайдилар, кўмаклашадилар ва одимлатишга интиладилар:
— давлат органлари, ишбилармон доиралар, профессионал ва илмий-маданий ташкилотлар, агентликлар ва уюшмалар ҳамда савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорликни ўзаро манфаатли маълумотлар алмашиш билан рағбатлантириш, шунингдек савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар алоқалар масалалари бўйича делегациялар ҳамда улар вакилларининг ташрифлари билан ўзаро алмашишни қўллаб-қувватлаш;
— Томонлар давлатлари ҳудудларида ўтказиладиган савдо ярмаркалар ва кўргазмалар, бизнес учрашувлар, семинарлар, симпозиумлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқа шу каби тадбирларда иштирок этиш;
— маркетинг ва консалтинг хизматлари бўйича ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик қилиш;
— Томонлар молиявий институтлар ўртасида алоқаларни ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
— инвестиция фаолияти;
— кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорлик; ҳамда
— Томонлар ўртасида ҳамкорликнинг бошқа келишилган шакллари.
6-модда
Томонлар зарур ҳолларда экспорт назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш мақсадида икки хил мақсадда фойдаланилиши мумкин бўлган товарларга нисбатан маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
7-модда
Товарларни етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш борасидаги барча тўловлар, эркин муомаладаги валютада ёки шартнома томонлари ўзга тарзда келишган бўлсалар исталган бошқа валютада тегишли Томон давлати ҳудудида амалда бўлган валюта алмашинуви тўғрисидаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади.
8-модда
Томонлар узоқ муддатга мўлжалланган гуманитар соҳани ривожлантириш бўйича барча муҳим чора-тадбирларни, асосан қуйидаги соҳаларда амалга оширадилар:
— соғлиқни сақлаш;
— таълим ва кадрлар билан алмашиш;
— маданият;
— спорт;
— туризм; ҳамда
— ва бошқа ўзаро манфаатли ҳамкорлик соҳалари.
9-модда
Томонлар ўзларининг анъанавий туризм, экотуризм, пиёда туризми, тоғ туризми, сув туризми, от туризми, велосипед туризми, экстремал туризм, чанғи туризми, автомототуризм ва туризмнинг бошқа йўналишларида хизмат кўрсатувчилари ўртасида ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Спорт тадбирларига, мусиқий ва театрлаштирилган фестивалларга ва бошқа тадбирларга ташриф буюриш учун, Томонлар жамоавий ва якка туризмга, шу жумладан тиббиёт мақсадида, шунингдек ихтисослашган гуруҳлар билан алмашишга кўмаклашадилар.
10-модда
Томонлар бир-бирларининг давлат тилларини, адабиётини, тарихини ва географиясини ўрганишни истаган шахсларга кўмаклашадилар.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Сингапур Республикаси ўзларининг олий таълим муассасалари ўртасида гуманитар фанлар ва технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни, шу жумладан мутахассислар алмашувини ва қўшма тадқиқот ишларини ўтказишни қўллаб-қувватлайдилар.
11-модда
Томонлар, икки томонлама товар ва хизматлар алмашувини енгиллаштириш мақсадида, илмий ишлар натижаларини ва сертификатларини тан олиш учун тегишли чора-тадбирларни амалдаги миллий қонунларга мувофиқ амалга оширадилар.
Томонлар фан ва технология, стандартлаштириш, метрология ва аккредитация соҳаларида идоралараро ҳамкорликни миллий қонунлар асосида рағбатлантирадилар.
12-модда
Томонлар Ўзбекистон ва Сингапур халқларининг кўп асрлик маданий ва маънавий қадриятларига асосланган ҳолда маданий ҳамкорликни бундан кейин ҳам ўзаро ривожланишини давом эттирадилар.
Ҳар бир Томон ўз давлатининг резидентига бошқа Томоннинг маданий ютуқларидан фойдаланишга имконият яратиб беради.
Томонлар ўзларининг маданий муассасалари ва жамоат ташкилотлари ўртасида бевосита ҳамкорликни ва алоқаларни ривожлантиришга, мустаҳкамлашга ва кенгайтиришга ҳамда улар ўртасида тажриба алмашишга кўмаклашадилар.
13-модда
Томонлар ушбу Битимда назарда тутилган масалаларни тартибга солишга йўналтирилган янги қонунлар бўйича маълумотларни ҳамда бошқа ўзаро манфаатли маълумотларни ўзаро алмашадилар.
14-модда
Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ, ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Битимга киритилиши мумкин. Бу каби баённомалар ушбу Битимнинг 16-моддаси 1-бандига мувофиқ кучга киради.
15-модда
Ушбу Битимнинг қўлланилиши ва талқин этилиши билан боғлиқ низолар музокара ва маслаҳатлашувлар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
16-модда
1. Ушбу Битимнинг кучга кириши учун давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида Томонлар томонидан охирги ёзма хабарнома олинган муддатда кучга киради.
2. Ушбу Битим чекланмаган муддатга тузилди.
3. Исталган Томон бошқа Томонни ёзма шаклда хабардор қилганидан сўнг Битимни тўхтатиши мумкин. Бу ҳолатда Битимнинг амал қилиши иккинчи Томон ушбу ҳақида хабарнома олган ойдан сўнг келувчи олтинчи ойнинг биринчи кунида тўхтатилади.
(имзолар)
Битимнинг 3-моддасида келтирилган илова А
| ТИФ ТН коди |
Товарлар номланиши |
| 090230 | қора чой (ферментланган), бирламчи қадоқда нетто-массаси 3 кгдан кўп бўлмаган |
| 210111 | кофе экстрактлари ва эссенциялари |
| 210112 | ушбу экстрактлар, эссенциялар ва концентратлар асосида ёки кофе асосида ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар |
| 210120 | чой ёки мате экстрактлари ва эссенциялари |
| 240110 | ажратилмаган ўрта томирли тамаки |
| 240120 | қисман ёки бутунлай ажратилган ўрта томирли тамаки |
| 284170 | молибдатлар |
| 300390 | чакана савдога мўлжалланмаган бошқа аралашган медикаментлар |
| 321000 | бошқа бўёқ ва лаклар, терига ишлов беришда фойдаланиладиган тайёр сув пигментлари |
| 330210 | озиқ-овқат саноатида ёки ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қоришмалар |
| 370790 | фотографияда фойдаланиладиган бошқа кимёвий маҳсулотлар |
| 382200 | диагностика ёки лаборатория реагентлари |
| 382440 | цементлар, қурилиш қоришмалари ёки бетонлар учун тайёр қоришмалар |
| 390530 | бошланғич шаклга эга бўлган поливинил спирти |
| 392020 | кучайтирилмаган пропилен полимерлари |
| 392410 | ошхона учун пластмасса идиш-товоқлари |
| 392690 | пластмассадан тайёрланган бошқа маҳсулотлар |
| 400911 | вулқонланган резинадан тайёрланган трубалар, трубкалар ва шланглар, қаттиқ резинадан ташқари, армирланмаган фитингсиз |
| 401693 | резинадан тайёрланган прокладкалар, шайбалар ва бошқа мустаҳкамловчилар |
| 420212 | саквояжлар, жамадонлар, аёллар сумка-жамадончалари, пластмасса ёки текстил материалларидан қилинган сиртли кейслар |
| 441600 | бочкалар, бочонкалар, қадоқлар ва бошқа ёғочли маҳсулотлар ва уларнинг қисмлари |
| 442010 | статуэткалар ва бошқа ёғочдан ясалган маҳсулотлар |
| 482390 | бошқа қоғоз ва картон, конденсацияланган қоғоз ва бошқалар |
| 491191 | репродукциялар, чизмалар ва фотографиялар |
| 590610 | ёпишқоқ ленталар, кенглиги 20 смдан кўп бўлмаган |
| 630900 | истеъмолда бўлган кийим ва текстил маҳсулотлари |
| 650700 | бош кийимни боғлаш учун ленталар, подкладкалар, ғилофлар, асослар, каркаслар, козирёклар ва бош кийим боғламалари |
| 721510 | бошқа симлар, темир ёки нелегирланган пўлатдан, автомат пўлатдан қилинган, кейинчалик қайта ишлов берилмайдиган |
| 730630 | бошқа ичи тешик трубалар, трубкалар ва профиллар, қора металлдан; бошқа сваркаланган нелигир пўлати |
| 730792 | бошқа боғламалар, отводлар, сгонлар, резбаланган |
| 730799 | қора металл ёки пўлатдан тайёрланган трубалар учун бошқа фитинглар ёки трубкалар |
| 730820 | қора металл ёки пўлатдан тайёрланган миноралар ва панжарали мачталар |
| 731815 | қора металл ёки пўлатдан тайёрланган бошқа винтлар ва болтлар, гайкалар ёки шайбалар билан ёхуд уларсиз |
| 731816 | қора металл ёки пўлатдан тайёрланган гайкалар |
| 732391 | бошқа ошхона маҳсулотлари ёки бошқа рўзғор эҳтиёжлари учун маҳсулотлар, уларнинг қисмлари, чўянли қуйилмадан, эмалланмаган |
| 732690 | қора металлдан ёки пўлатдан қилинган бошқа маҳсулотлар |
| 820240 | асоси металл бўлган занжирли арралар учун полотнолар |
| 820551 | бошқа рўзғор асбоблари |
| 820719 | қоя ёки тупроқни бурғулаш учун бошқа асбоблар: шу жумладан қисмлар |
| 820750 | пармалаш асбоблари, породаларни бурғулаш асбобларидан ташқари |
| 831110 | камалаксимон электросварка учун қимматбаҳо бўлмаган металл қопламали электродлар |
| 841451 | столга қўйиладиган, деворга осиладиган, полга қўйиладиган, шифтга осиладиган, томлар учун ёки ромлар учун, ичига қўйилган кучи 125 Вт.дан кўп бўлмаган электр двигател |
| 841480 | бошқа турбокомпрессорлар, ҳажмли компрессорлар |
| 841822 | абсорбцион электр музлатгичлар |
| 842199 | суюқлик ёки газни тозалаш ёки фильтрлаш учун ускуналар ва қўрилмаларнинг бошқа қисмлари |
| 843143 | бурғулаш ва ўтувчи машиналар қисмлари |
| 844250 | пластиналар, цилиндрлар ва бошқа чоп этиш шакллари; чоп этиш мақсадлари учун тайёрланган пластиналар, цилиндрлар ва литография тошлари |
| 845410 | металлургияда ва қуйиш-эритиш ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган конвертерлар |
| 846789 | бошқа қўлбола асбоблар, ноэлектр двигателли қўлбола асбоблар |
| 846880 | бошқа ускуна ва аппаратлар |
| 847130 | 10 кг гача ҳисобловчи портатив машиналар |
| 847149 | тизим шаклида етказиб берувчи рақамли ҳисобловчи бошқа машиналар |
| 847150 | маълумотларни қайта ишловчи рақамли блоклар |
| 847160 | киритиш ва чиқариш, бир корпусда бўлган ва бўлмаган хотирада қолдирувчи қурилмалар |
| 847170 | хотирада қолдирувчи қурилмалар |
| 847190 | бошқа жойларда номланмаган ва киритилмаган ахборотларни қайта ишловчи бошқа машиналар |
| 847330 | ҳисобловчи машиналар учун қисмлар ва жиҳозлар |
| 847350 | икки ёки ундан ортиқ товар позицияларига кирувчи машиналар учун мўлжалланган тенг даражадаги қисмлар ва жиҳозлар |
| 847790 | резиналар ёки платсмассаларни қайта ишлаш учун ускуналар қисмлари |
| 847990 | бошқа жойларда номланмаган ва киритилмаган индивидуал функцияни бажарувчи машина ва механик қурилмалар қисмлари |
| 848180 | котёллар трубалари, резервуарлар, цистерналар, баклар ва шунга ўхшашлар учун арматуралар |
| 848190 | котёллар трубалари учун арматуралар қисмлари |
| 848410 | прокладкалар ва бошқа материаллар билан қоришмадаги ёки икки ёки ундан ортик, металл қатламидан иборат металл листларидан қилинган ўхшаш боғловчи элементлар |
| 848590 | электр улагичларга эга бўлмаган ускуналарнинг бошқа қисмлари |
| 850431 | қуввати 1 кВа дан кўп бўлмаган бошқа трансформаторлар |
| 850440 | статик қайта ташкил этувчилар |
| 850730 | кадмиторлар электр никелли аккумляторлар |
| 850780 | бошқа электр аккумуляторлар |
| 851110 | ёқиш свечалари |
| 851180 | двигателларни ёқиш ёки ҳаракатга келтириш учун бошқа электр ускуналар |
| 851590 | электр ва бошқа пайкалар учун машиналар ва аппаратлар қисмлари |
| 851711 | симли алоқа учун симсиз гўшакли телефон аппаратлари |
| 851721 | факс аппаратлари |
| 851750 | етакловчи қисмда симли алоқа тизими ёки рақамли симли алоқа тизими учун аппаратлар |
| 851790 | телефон ва телеграф аппаратлари қисмлари |
| 851810 | микрофонлар ва улар учун тагликлар |
| 851829 | корпусларда жиҳозланган ва жиҳозланмаган овоз кўтаргичлар |
| 851999 | кассета кўринишида бўлмаган овоз эшитиш учун бошқа аппаратуралар |
| 852020 | телефон авто жавоб бергичлари |
| 852033 | кассета кўринишидаги бошқа овоз ёзиш аппаратуралари ва магнитофонлар |
| 852039 | кассета кўринишида бўлмаган бошқа овоз ёзиш аппаратуралари ва магнитофонлар |
| 852090 | бошқа овоз ёзиш аппаратуралари |
| 852110 | магнит лентада видео ёзувчи ёки видео тасвир аппаратуралари |
| 852190 | бошқа видео ёзувчи ва видео тасвир аппаратуралари |
| 852210 | овоз ёзиш аппаратуралари учун картриджлар |
| 852290 | видео ва аудио магнитофонлар ва видео тасвир аппаратуралари учун жиҳозлар ва қисмлар |
| 852311 | 4 мм дан кенг бўлмаган ёзилмаган магнит ленталар |
| 852312 | 4 мм дан кўп лекин 6.5 мм дан кенг бўлмаган ёзилмаган магнит ленталар |
| 852320 | ёзилмаган магнит дисклар |
| 852390 | бошқа ёзилмаган аудио воситалар |
| 852431 | лазер орқали ўқувчи тизимлар учун дисклар |
| 852432 | лазер орқали ўқувчи тизимлар учун фақат овоз ёзилган дисклар |
| 852439 | лазер орқали ўқиш тизимлари учун ёзилган бошқа дисклар |
| 852499 | маълумотлар, тасвирлар ва овоз ёзиш учун бошқа воситалар |
| 852520 | қабул қилиш қурилмаларини ўз ичига олувчи узатиш аппаратуралари |
| 852530 | телевизион камералар |
| 852540 | кадр орқали тасвирга олиш видеокамералари ва бошқа видеокамералар |
| 852713 | овоз ёзиш ёки ўқиш қурилмалари билан бирлаштирилган аппаратуралар |
| 852721 | овоз ёзиш ёки ўқиш қурилмалари бирлаштирилган моторли транспорт воситаларида фойдаланиладиган оммавий эшиттирув радио қабул қилгичлар |
| 852731 | овоз ёзиш ёки ўқиш қурилмалари бирлаштирилган ҳамда радиотелефон ва радиотелеграф сигналларни қабул қила олувчи бошқа оммавий эшиттирув радио қабул қилгичлар |
| 852812 | телевизион алоқа учун рангли тасвирни қабул қилиш аппаратуралари |
| 852813 | оқ-қора ёки бошқа монохром тасвирни қабул қилиш аппаратуралари |
| 852821 | рангли тасвир видеомониторлари |
| 852830 | видеопроекторлар |
| 852910 | антенналар ва барча турдаги антеннали акс эттирувчилар |
| 852990 | радио ва теле аппаратуралар қисмлари |
| 853120 | суюқ кристаллар ёки нурли диод қурилмаларини ўз ичига олувчи индикатор панеллари |
| 853590 | коммутация ёки электр занжирлар ҳимояси учун бошқа электр аппаратуралари |
| 853649 | 60 В дан ортиқ кучланишли реле |
| 853650 | 1,000 В дан ошмаган бошқа ёқиб ўчиргичлар |
| 853669 | 1,000 В дан ошмаган кучланишга эга бўлган электр штепсел ва разеткалар |
| 853690 | коммутация ёки электр занжирлар ҳимояси учун бошқа электр аппаратуралари |
| 853710 | 1,000 В дан ошмаган кучланишга мўлжалланган электр пультлар, панеллар, консоллар, столлар, электр аппаратуралари учун тақсимловчи шитлар ва асослар |
| 853810 | тегишли аппаратуралар билан комплектланмаган пультлар |
| 853939 | бошқа электрик лампалар |
| 854011 | телевизион, электр-нурли рангли тасвир трубкалари |
| 854110 | фотодиодлар ёки нурланувчи диодлардан ташқари диодлар |
| 854121 | қуввати 1 В дан кам транзисторлар |
| 854129 | фототранзисторлардан ташқари бошқа транзисторлар |
| 854221 | электрон, интеграл схемалар ва рақамли микройиғмалар |
| 854229 | бошқа интеграл монолит схемалар |
| 854260 | гибрид интеграл микросхемалар |
| 854270 | электрон микройиғмалар |
| 854290 | бошқа электрон микройиғмалар |
| 854389 | мазкур гуруҳнинг бошқа жойда номланмаган ва киритилмаган индивидуал функцияли бошқа машина ва аппаратлар |
| 854390 | индивидуал функцияли электрон машина ва аппаратлар қисмлари |
| 854411 | ўровчи мис симлари |
| 854420 | коаксиал кабеллар ва бошқа коаксиал электр симлар |
| 854441 | 80 вольтдан кўп бўлмаган уланиш имконияти билан жиҳозланган электр симлар |
| 854449 | 80 В дан кўп бўлмаган кучланишли бошқа электр симлар |
| 854459 | 80 В дан ортиқ, лекин 1,000 В дан кўп бўлмаган кучланишли бошқа электр симлар |
| 854470 | тола-оптик кабеллар |
| 854519 | бошқа электродлар |
| 880330 | самолётлар ва вертолётларнинг бошқа қисмлари |
| 900219 | бошқа объективлар |
| 900610 | чоп этиш пластиналари ёки цилиндлар тайёрлаш учун фойдаланиладиган фотокамералар |
| 900651 | 35 мм дан кенг бўлмаган плёнкалар учун бошқа тасвирий фотокамералар |
| 900691 | фотокамералар учун қисмлар ва жиҳозлар |
| 900791 | кинокамералар учун қисмлар ва жиҳозлар |
| 900999 | фото ва термокўпайтиргич машиналар учун бошқа қисмлар ва жиҳозлар |
| 901060 | проекцион экранлар |
| 901580 | геодезик ёки топографик гидрографик, океанографик, гидрологик, метеорологик ёки геофизик бошқа қурилмалар ва мосламалар |
| 902580 | ареометрлар ва суюқликка шўнғишда амал қилувчи ўхшаш мосламалар бошқа барометрлар, гигрометрлар ва психометрлар |
| 902690 | суюқ газни ўлчаш ва назорат мосламалари учун қисмлар ва жиҳозлар |
| 902830 | электроэнергия ҳисоблагичлари |
| 903190 | ўлчов ва назорат мосламалари учун қисмлар ва жиҳозлар |
| 903281 | бошқа гидравлик ёки пневматик мосламалар ва қурилмалар |
| 903300 | машиналар, мосламалар, асбоблар ва аппаратуралар учун қисмлар ва жиҳозлар |
| 920300 | трубали клавишали органлар, фисгармонлар ва шунга ўхшаш металл тилли клавишали асбоблар |
| 940320 | бошқа металл мебеллар |
| 961210 | ёзиш машиналари учун ленталар |
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2007 й., 4-сон)