ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ТЕРГОВ ҲИБСХОНАЛАРИ ВА ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА САҚЛАНАЁТГАН ОИВ ИНФЕКЦИЯСИНИ ЮҚТИРГАНЛАР ВА ОИТСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРГА АНТИРЕТРОВИРУС ДАВОЛАШ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 декабрда 1752-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 20 декабрдаги 81, 58-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ОИВ инфекциясини юқтирганлар ва ОИТСга чалинган беморларга антиретровирус даволаш тақдим этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1752-1, 21.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси эпидемияга қарши курашиш Фавқулодда комиссияси мажлисининг 2007 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида 2007 — 2011 йилларда ОИВ инфекциясини тарқалишига қарши курашишнинг Стратегик дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Баённомаси талабларини бажариш, шунингдек ОИВ инфекциясини юқтирганлар ва ОИТСга чалинган беморларни даволашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ОИВ инфекциясини юқтирганлар ва ОИТСга чалинган беморларга антиретровирус даволаш тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 ноябрь,
19-сон
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 ноябрь,
16-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 543-модда)