ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ЛИЗИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА УЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 27 ноябрда 1648-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 23 январдаги 1/8-сонли ««Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1648-7, 27.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Лизинг тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 ноябрдаги «Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-725-сонли Қарори асосида Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
2. Ушбу қарор 2008 йилнинг 1 январидан кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 ноябрь,
31/1-сон
Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш
16-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фермер хўжаликларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги машина-трактор паркларига қишлоқ хўжалиги машиналарини лизингга бериш борасидаги лизинг шартномалари 10 йилгача бўлган муддатга тузилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 490-модда)