Ҳужжат кучини йўқотган 27.11.2011 03.09.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1710
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 03.09.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1710
Дата вступления в силу
13.09.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 27.11.2011
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БУЙРУҒИ

ПЕНСИЯ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ ҚОИДАЛАРИ ҲАМДА ПЕНСИОНЕРЛАР ЙИҒМА ЖИЛДИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 3 сентябрда 1710-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 20 октябрдаги 64-сонли «Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғмажилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақидаги Йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1710-1, 17.11.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон Қарори билан тасдиқланган «Пенсиялар тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан пенсия ва нафақа тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тўлаш бўйича қабул қилинган ҳар кунлик ҳужжатларнинг ижросини сифатли ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда таъминлашнинг тартибини белгилаш мақсадида буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақида»ги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 23 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
118-сон

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
2007 йил 23 июлдаги 118-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон Қарори билан тасдиқланган «Пенсиялар тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I.Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Йўриқнома туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларида (кейинги ўринларда — бўлим) пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни қабул қилиш, пенсия ҳужжатларининг шакллари, тўлдирилиш қоидалари, пенсия иши йиғма жилдини расмийлаштириш, пенсия тайинлаш бўйича барча зарур ҳужжатлар ва рўйхатга олиш китобларини бир хил тартибда юритилишини ташкил этилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Бўлимларда пенсия тайинлаш ишлари мазкур Йўриқномага мувофиқ расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Бўлимларда пенсия тайинлаш, қайта ҳисоблаш ишларини расмийлаштириш учун мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида кўрсатилган китоблар юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бу китоблардаги рўйхат йил бошида биринчи рақам билан очилади, йил мобайнида янги очилса рақам давом эттирилади, йил якунида дафтар охирги рақам билан ёпилади ва бўлим бошлиғи ҳамда пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлаш гуруҳи раҳбари (кейинги ўринларда тайинлаш гуруҳи раҳбари) томонидан имзоланиб, муҳр қўйилади ва доимий сақлаш учун бўлимнинг архивига топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Пенсия тайинлаш ишларини расмийлаштириш вазифаси бўлимнинг тайинлаш гуруҳи зиммасига, ҳамда бу ишларни ташкил қилиш ва уларни расмийлаштириш юзасидан белгиланган ягона тартибга риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифаси бўлиб, умумий назорат бўлим бошлиғига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўлимнинг ҳар бир ходими ўз ҳудудига тааллуқли ишларни бажариш, ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш, юритиш ва ўз вақтида ижросини таъминлаш учун масъулдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бўлимнинг пенсия ва ижтимоий нафақа тайинлаш гуруҳи инспектори (кейинги ўринларда — тайинлаш гуруҳи инспектори) лавозимидан озод этилганда, бошқа лавозимга тайинланганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бўлим бошлиғининг буйруғи асосида пенсия ишлари, ҳамда бошқа ҳужжатларни топшириш ва қабул қилиб олиш ишлари тайинлаш гуруҳи раҳбари, инспектори ва ҳуқуқшуносдан иборат ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пенсия ишлари ва бошқа ҳужжатларни топширилиши ва қабул қилиниши, ишчи гуруҳи томонидан тасдиқланган далолатнома билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бўлимга ишга янги қабул қилинган ходимлар мазкур Йўриқнома билан таништирилиши шарт ва улар синов муддати давомида уни тўлиқ ўзлаштириши, синов муддатидан ўтганлигини белгиловчи асосий мезонлардан бири бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Пенсия тайинлаш тўғрисида ёзилган ариза, мурожаат этувчи фуқаронинг (васийнинг) доимий яшаш (рўйхатдан ўтган) жойидаги бўлимга топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризалар, ишламайдиган фуқароларнинг ўзларидан, агарда ишласа у ишлаётган корхона, муассаса ёки ташкилот вакилидан қабул қилинади. Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ёшга доир пенсия тайинланишини сўраб пенсия ёшига тўлмасдан аввал ҳам мурожаат этиш мумкин, лекин бу мазкур пенсияни олиш ҳуқуқи пайдо бўлишидан бир ойдан олдин бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни қабул қилишда бўлимнинг тайинлаш гуруҳи раҳбари ва инспектори қуйидагиларга эътибор қаратишлари керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ариза тақдимнома ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномалар тўғри расмийлаштирилганлиги, шунингдек улардаги маълумотларни паспорт ва мурожаат этувчининг бошқа ҳужжатларидаги маълумотларга мос келишини текшириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тақдим қилинган ҳужжатларнинг мазмуни ва тўғри расмийлаштирилганлиги, уларни бирламчи ҳужжатларга мослигини текшириш лозим. Бунда, фуқаронинг пенсияга бўлган ҳуқуқини, талаб этилган иш стажининг мавжудлигини, тақдим этилаётган ҳужжатларни тўғри ва тўлиқ расмийлаштирилганлигини ҳамда пенсия тайинлаш учун асос бўлувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) қабул қилинаётган ҳужжатни бўлим бошлиғи ёки биринчи ўринбосари кўриб чиқиб, аризага раҳбар кўрсатмасини ёзиб, ҳужжатларни аслига солиштирган ҳолда нусхаларига имзо ва муҳр қўйиб тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) тайинлаш гуруҳи раҳбари аризани махсус китобга рўйхатга олади ва тайинлаш гуруҳи инспекторига расмийлаштириш учун топширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тайинлаш гуруҳи инспектори ҳужжатларнинг аслини (меҳнат дафтарчаси ва архив маълумотномаларидан ташқари) қайтаради ва ҳужжатларни қабул қилиб олганлиги тўғрисида мурожаат этувчига тилхат беради, тилхатнинг нусхаси бўлимга тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Пенсия тайинлаш учун талаб қилинган ҳужжатлар тўлиқ топширилмаган бўлса, аризачига ёки корхона, муассаса, ташкилот вакилига бу ҳақда қачон билдирилганлиги кўрсатилган ёзма хабарнома берилади. Хабарнома нусхаси аризага қўшиб қўйилади ва барча ҳужжатлар билан сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Етишмаётган ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин бўлимнинг тайинлаш гуруҳи инспектори томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тилхат берилади ва хабарнома нусхасига ҳамда тақдим қилинган ҳужжатга унинг қачон топширилганлиги ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Агар улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан эътиборан уч ой ичида тақдим этилса пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун ёки ариза юборилган жойдаги почта штемплида кўрсатилган сана пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Пенсия тайинлаш масаласида мурожаат этувчи фуқаронинг, ёшини ва яшаш манзилини тасдиқловчи ҳужжат, яъни паспортини кўрсатиши шарт ва бўлимнинг тайинлаш гуруҳи инспектори унинг паспортидан керакли маълумотларни кўчириб олади. Зарурат туғилса паспортдан нусха олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ва уларнинг оила аъзоларининг пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризалари юқорида кўрсатиб ўтилган тартибда қабул қилинади ва расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Агар туғилган вақтини кўрсатувчи ҳужжатда аниқ кун кўрсатилмай ой кўрсатилган бўлса, тегишли ойнинг 15-куни туғилган кун ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар тақдим этилган ҳужжатда фақат туғилган йили кўрсатилиб туғилган ойи кўрсатилмаган бўлса, шу йилнинг 1 июли туғилган кун ҳисобланади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ёшга доир, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлаш тўғрисидаги аризага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сонли қарорининг 13-иловаси билан тасдиқланган «Пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомда кўрсатилган ҳужжатлар тақдим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Пенсия тайинлашда инобатга олиш учун меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган «Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисида низом»га мувофиқ қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ҳарбий хизматчиларнинг ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш тўғрисидаги аризаларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сонли қарорининг 12 ва 13-иловаларида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Пенсия тайинлаш учун тегишли ҳужжатлар нотариал идора ёки бўлим томонидан тасдиқланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Пенсия тайинлашга доир ҳужжатларни тайёрлаш, пенсия ва нафақа ишларини расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Пенсия тайинлашга доир ҳужжатларни бўлим расмийлаштиради. Пенсия тайинлашни (бир турдан иккинчи турга ўтказишни) сўраб ёзилган ариза билан бирга тегишли ҳужжатлар топширилган кундан кейин Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддасига мувофиқ пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлар, улар келиб тушган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Пенсия тайинлаш рад этилган ҳолларда, бўлим томонидан тегишли қарор чиқарилгандан кейин 5 кун ичида пенсия тайинлашни рад этиш сабаби ва шикоят қилиш тартибини тушунтириб, пенсия тайинлаш бўйича мурожаат этган фуқарога ёки корхона, муассаса, ташкилотга хабарнома юборади ва тақдим этилган ҳужжатларни аслини қайтаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Бўлимга кичик бизнес, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар томонидан пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларда, уларнинг асосли берилиши бўйича шубҳа туғдирган, иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни пенсия тайинлангунга қадар текшириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Пенсия тайинлаш юзасидан мурожаат тегишли ҳужжатлар билан келиб тушгандан сўнг, пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинлаш Комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия ) 10 кунлик муддатда қарор (пенсия тайинлаш, пенсия тайинлашни рад этиш, тақдим этилган ҳужжатларни қайта текшириш ва бошқ.) қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Бўлим томонидан пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар юзасидан текширув ўтказилганидан сўнг, Комиссия пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг асосли берилганлиги тасдиқланса, у ҳолда Комиссия пенсияни, пенсия тайинлаш учун биринчи маротаба мурожаат этган кундан тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Агар текширилиши керак бўлган ҳужжатларсиз ҳам фуқаронинг пенсия олишга ҳуқуқи бўлса, унинг ёзма розилигига асосан, Комиссия томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда энг кам миқдорда пенсия тайинланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар фуқаро энг кам миқдордаги пенсия тайинланишига рози бўлмаса, Комиссия пенсия тайинлаш бўйича қарорни, ҳужжатлар юзасидан ўтказилаётган текширув ишлари тугаллангандан кейин қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Пенсия тайинлаш ёки қайта ҳисоблаш учун тақдим этилган ҳужжатлар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишлар, текшириш ўтказилган сана кўрсатилган далолатнома билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Текшириш корхона, муассаса ёки ташкилот вакили иштирокида ўтказилиб, далолатнома бўлим ходими, корхона, муассаса ёки ташкилот вакили имзолари ва текширилган корхона, муассаса, ташкилот ва архив муҳри билан тасдиқланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Тайинлаш гуруҳи инспектори пенсия тайинлаш учун топширилган ҳужжатларга асосан маълумотларни компьютер базасига киритади, меҳнат стажини, ўртача иш ҳақини, пенсия миқдорини ҳисоблаб, ҳисоб-китобларни чоп этади ҳамда Комиссиянинг пенсия тайинлаш ёки пенсия тайинлашни рад этиш юзасидан қарор лойиҳасини тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳужжатларни тартиб бўйича тикиб, тайинлаш гуруҳи раҳбарига текшириш учун беради. Пенсия тайинлаш муддатини назорат қилиш учун мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган махсус назорат варақаси тўлдирилади. Пенсия тайинлаш ишларидаги ҳужжатлар мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида кўрсатилган тартибда тикилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Бўлимнинг тайинлаш гуруҳи раҳбари иш стажи, ўртача иш ҳақи ва пенсия миқдорини тўғри ҳисобланганлигини, пенсия тайинлаш муддати тўғрилигини текшириб имзо қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Комиссия ҳафтада камида бир маротаба йиғилиш ўтказиб, тақдим этилган ҳужжатлар юзасидан пенсия тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш, пенсиядан ушлаб қолиш, пенсия тўловини тўхтатиш, зарур ҳолларда пенсия тайинлаш ёки қайта ҳисоблаш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш, гувоҳлар кўрсатмасига асосан иш стажини тасдиқлаш ва бошқа коллегиал ҳал қилиниши зарур бўлган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Комиссия қарорлари баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада барча кўрилган пенсия ишлари умумий рўйхат қилиниб ва унда кўриб чиқилган ҳолатлар тўлиқ кўрсатиб ўтилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баённома Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Пенсионер вафот этгандан кейин унинг ёпилган пенсия иши оила аъзоларига тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсия ишига қўшиб тикилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясидан улуш ажратишни сўраб ёзилган ариза қуйидаги тартибда ҳал этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) асосий боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи яшаб турган жойдаги бўлимга пенсиядан улуш ажратиш тўғрисида хатга ариза ва тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ушбу мурожаатга асосан уни олган бўлим, бу оила аъзоларининг пенсия олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосий пенсия ишига тикиб қўйилади, пенсиядан улуш ажратиш тўғрисида қарор чиқаради ва қарордан кўчирмани оила аъзоларидан алоҳида яшаб турган жойдаги бўлимига юборади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) пенсиядан улуш ажратилганлиги тўғрисида қарордан кўчирмани олган бўлим, қарорни «пенсия ишига» тикади ҳамда уни пенсия ва нафақалар тўлови бўйича мониторинг гуруҳига беради, ушбу гуруҳ томонидан алоҳида шахсий ҳисобварақаси очилади, шу ҳисобварақасидаги рақам улуш олувчининг «пенсия иши»га ҳам қўйилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) пенсиядан улуш олувчиларнинг «пенсия иш»лари алоҳида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўлим пенсиядан улуш олувчи оила аъзоларининг таркибида бўлган ва пенсиянинг миқдорини ўзгартириш ёки пенсия тўловини тўхтатишга сабаб бўладиган барча ўзгаришлар тўғрисида тегишли бўлимга хабар қилиши шарт;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган оиланинг бир туманда (шаҳарда) яшаб турган аъзоларига пенсиядан улуш ажратиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш юқорида кўрсатиб ўтилган тартибда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) пенсия иши сақланаётган бўлим оила таркибида ўзгаришлар бўлганлиги муносабати билан ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонларига асосан пенсия миқдорини қайтадан кўриб чиққанида, бошқа туманда (шаҳарда) яшаб турган оила аъзолари учун пенсиядан ажратилган улушнинг янги миқдори тўғрисидаги фармойишни янгидан расмийлаштириб пенсия тўлови амалга оширилаётган тегишли бўлимга юбориши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан тасдиқланганидан кейин пенсия иши пенсия ва ижтимоий нафақалар тўлови бўйича мониторинг гуруҳига махсус китобга қайд этилиб берилади (махсус китоб намунаси мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган). Ушбу китоб бўйича тўлов ҳужжатларини расмийлаштирилиши, пенсия ишларининг қайтарилиш муддатлари назорат қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Шахсий ҳисобварақаси очилгандан кейин пенсия олувчининг ишига шахсий ҳисобварақаси рақами билан бир хил рақам қўйилади, тўлов ҳужжати расмийлаштирилиб, тайинлаш гуруҳи инспекторига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Тайинлаш гуруҳи инспектори пенсия ишига асосан пенсия гувоҳномасини ёзади. Пенсия гувоҳномаси бланкаси қатъий ҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади ва бўлим бошлиғи томонидан масъул этиб белгиланган ходимда сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Пенсия гувоҳномаси олувчи фуқаро бўлимга 2 та расм тақдим этади (биттаси гувоҳномага, иккинчиси гувоҳномаларни рўйхатга олиш китобига ёпиштириб қўйиш учун).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Пенсия гувоҳномаси, гувоҳномалар берилишини ҳисобга олиб бориш мазкур Йўриқноманинг 5-иловасида келтирилган китобга ёзилиб, пенсионерга уни олганлиги тўғрисида имзо чектирилиб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Пенсия гувоҳномаси йўқолган тақдирда гувоҳноманинг «дубликати» берилади. «Дубликатга» йўқотилган гувоҳноманинг рақами берилади ва гувоҳномаларни ҳисобга олиб бориш китобига қайси рақам билан қайд этилганлиги ёзиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Пенсия олиш тўғрисидаги маълумотнома мазкур Йўриқноманинг 6-иловасида келтирилган китобга, аризачига уни олганлиги тўғрисида имзо қўйдириб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига ҳам (фуқаролиги бўлмаган шахсларга) ҳам шахсий ҳисобварақаси очиш ва пенсия гувоҳномаси юқорида кўрсатилган тартибда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Ҳаракатдаги пенсия ишлари бўлимнинг тайинлаш инспекторларида сақланади ва уларнинг тўлиқ сақланишига ушбу шахслар масъул ҳисобланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Пенсияни қайта ҳисоблаш, пенсия тўлашни тўхтатиш (вақтинча тўхтатиб туриш), тиклаш ва ҳисобдан чиқаришни расмийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Пенсияни қайта ҳисоблашни, бир турдаги пенсиядан бошқа турдаги пенсияга ўтказишни, аввал тайинланган пенсияни тиклашни сўраб ёзилган ариза, тегишли ҳужжатлар билан бирга бўлимга топширилади. Пенсияларни қайта ҳисоблаш бир турдаги пенсиядан бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, аввал тайинланган пенсияни тиклаш тўғрисидаги аризалар 5 кун ичида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Фуқаро қайта ҳисоблаш учун қўшимча ҳужжатлар билан мурожаат этганда тайинлаш гуруҳи раҳбари ва инспектори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) тақдим қилинаётган ҳужжатлар ва қайта ҳисоблаш бўйича аризани бўлим бошлиғи ёки биринчи ўринбосарга киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бўлим бошлиғи ёки биринчи ўринбосар аризага тегишли кўрсатма қўяди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) тайинлаш гуруҳи инспектори аризани қабул қилиб олганлиги тўғрисида мурожаат этувчига тилхат ёзиб беради ва қайд этиш китобига рўйхатга олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Ариза рўйхатга олингандан кейин, тегишли ҳужжатлар билан бирга тайинлаш гуруҳи инспектори томонидан қайта ҳисобланади ва текшириш учун тайинлаш гуруҳ раҳбарига берилади ва тасдиқлаш учун Комиссияга тақдим этилади. Пенсияларни қайта ҳисоблашдаги ҳужжатлар мазкур Йўриқноманинг 7-иловасида кўрсатилган тартибда тикилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Пенсияни қайта ҳисоблашда, бир турдаги пенсиядан бошқа турдаги пенсияга ўтказишда, аввал тайинланган пенсияни тиклашни рад этилган ҳолда, Комиссиянинг тегишли қарори чиқарилган кундан бошлаб 5 кун ичида рад этиш сабаби ва арз қилиш тартиби тушунтирилиб, аризачига ёки корхона, муассаса, ташкилотга хабарнома юборади ва тақдим этилган ҳужжатларнинг аслини қайтаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Пенсия нотўғри тайинланганлиги аниқланган ҳолларда, пенсия тўловини тўхтатиш масаласи Комиссия томонидан кўриб чиқилади ва баённома билан расмийлаштирилиб, 5 кун ичида фуқарога ёки корхона, муассаса, ташкилотга баённомадан кўчирма берилади (юборилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Пенсия тўлови қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилганда, (масалан пенсия тўлаш муддати тугаганда, пенсионер вафот этганда ёки пенсия тўлови вақтинча тўхтатилганда, тиббий меҳнат эксперт комиссиясидан (ТМЭК) кўригидан ўтиш муддати ўтказиб юборилганда, пенсионер озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганда ва бошқа ҳолларда), пенсия тўлашни тўхтатиш ёки вақтинча тўхтатиб туриш пенсия ва нафақалар тўлови бўйича мониторинг гуруҳи томонидан пенсия ишининг махсус графасига тўлов қачондан тўхтатилганлиги ва тўхтатилиш сабабини кўрсатилиб, расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. ТМЭК кўригидан ўз вақтида ўтмасдан кейинчалик ўтиб, унга Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 55-моддасига асосан пенсияни тўлаш Комиссия қарорига асосан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Пенсияни тиклаш Комиссия қарори билан расмийлаштирилади. Пенсияни тиклаш рад этилган ҳолларда, бу ҳақда аризачи 5 кунлик муддатда ёзма равишда хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Пенсионер яшаб турган жойини ўзгартирганлиги муносабати билан пенсия ишини ҳисобдан чиқариш ва ҳисобга қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Пенсионер доимий яшаш учун бошқа туманга (шаҳарга) кўчиб кетаётганда пенсия ишини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ариза (ёки кўчиб кетаётган жойдаги бўлимдан сўровнома) беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Кўчиб кетаётган пенсионерга аввал рўйхатда турган бўлим томонидан рўйхатдан чиққан ойнинг пенсияси тўлаб берилади (агар пенсия тўлови олдиндан тўхтатилмаган бўлса, яъни муддати тугаган, узоқ вақтдан буён пенсия олишга мурожаат этмаган бўлса).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Қайси муддатгача пенсия тўланганлиги пенсия ишига ва шахсий ҳисобварақасига ёзиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Пенсионерни ҳисобдан чиқариш бўлимнинг пенсия ва ижтимоий нафақалар тўлови бўйича мониторинг гуруҳи томонидан расмийлаштирилади. Бу ҳақда пенсия ишига ва шахсий варақага тегишли равишда ёзиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Пенсионернинг яшаш жойи ўзгарганлиги муносабати билан пенсия ишини ҳисобга олишни сўраб ёзган аризасига асосан, унинг янги яшаш жойидаги бўлим мазкур туманда яшаётганлигини тасдиқловчи ҳужжат, яъни янги яшаш жойида рўйхатга олинганлиги тўғрисида белги қўйилган паспорт асосида ҳисобга олади ва 3 кунлик муддатда пенсия ишини юбориш тўғрисида аввал ҳисобда турган бўлимга сўровнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Сўровномани олган бўлим 5 кунлик муддатда пенсия ишини сўровнома берган бўлимга юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Пенсиядан чегирма ушланиб келинган ҳолларда, маблағ ушлаб қолиш учун асос бўладиган ижро ҳужжатлари тегишли судга қайтарилади. Судга қайтариш жараёнида, қайтарилиш сабаблари ва пенсионернинг янги манзили тўғрисида маълумот кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Пенсия иши фақатгина фуқаро яшаш жойини республика ҳудудида ўзгартирган тақдирда янги яшаш жойига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Доимий яшаш учун чет давлатга кўчиб кетган фуқаронинг пенсия иши берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. МДҲ давлатларига кўчиб кетаётган пенсионерларнинг пенсия ишларини бериш (юбориш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Пенсионернинг янги яшаш жойидаги бўлим пенсия ишини олгандан сўнг, пенсионер тўғрисидаги маълумотларни компьютер базасига киритади. Назорат тариқасида қайта тайинлаш бўйича компьютер ҳисобларини (пенсия миқдори, ўртача ойлик иш ҳақи, стажининг ҳисоби) чоп этиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилган фармойиш асосида пенсионернинг илгари яшаб турган жойида қайси вақтгача пенсия тўланган бўлса, шу вақтдан бошлаб (қонун асосида) пенсия тўлови давом эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Пенсиядан улуш олиб келаётган оила аъзоси доимий яшаш учун бошқа туманга (шаҳарга) кўчиб борганида янги жойдаги бўлим пенсиядан улуш ажратиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирмасини юбориш тўғрисида, шу улуш олувчи илгари яшаб турган жойдаги бўлимга сўровнома юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Пенсия улушини тўлаб турган бўлим, шу хатни олганидан кейин 3 кунлик муддат ичида қарордан кўчирмани ва пенсия улуши қачонгача тўланганлиги кўрсатиб ёзилган маълумотномани пенсиядан улуш олувчининг янги яшаш жойидаги бўлимга юборади. Бир вақтнинг ўзида пенсиядан улуш олувчи оила аъзосининг яшаш манзили ўзгарганлиги ҳақида, асосий пенсия иши сақланаётган бўлимга ҳам хабар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Пенсия ишларини юбориш тўғрисида ёзилган хатлар ва келган пенсия ишлар бўлимда алоҳида юритилган китобларда қайд этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пенсия ишларини юборишни сўраб ёзган сўровномалар ва ишларни жўнатишга доир барча ёзишма алоҳида йиғмажилдга тикиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Пенсия олувчининг пенсия ишини сақлаш, архивни юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Пенсия ишлари махсус жиҳозланган хонада сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳаракатдаги пенсия ишларини сақлаш бўйича жавобгар, тайинлаш гуруҳи раҳбарлари ва инспекторлари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаб турган пенсионернинг пенсия иши шу муассаса жойлашган бўлимда сақланади. Пенсионерга пенсия белгиланган тартибда мазкур бўлим томонидан тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган ва васий тайинланган пенсионернинг пенсия иши васийнинг яшаб турган жойидаги бўлимда сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Пенсия тўлаш тўхтатилган фуқароларнинг пенсия ишлари, ҳаракатдаги пенсия ишларидан алоҳида ажратилган ҳолда бўлим архивида сақланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. Бўлимнинг архивидаги пенсия ишлари алфавит китобига қайд этилади ва китобга қайси рақам билан ёзилган бўлса, пенсия ишига ҳам шу рақам қўйилади. Ҳар бир алфавит ҳарфи бўйича бирдан бошлаб алоҳида тартиб рақам қўйиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
69. Алфавит китобига пенсионернинг фамилияси, исми, отасининг исми, пенсия тури, архивдаги иш бошқа жойга жўнатилганлиги тўғрисидаги ёзув каби маълумотлар киритилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70. Бўлимнинг архивида пенсия ишларининг сақланишига архивчи (архивариус штати йўқ жойларда бўлим бошлиғининг буйруғи билан масъул этиб тайинланган ходим) зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. Пенсия тайинлаш рад этилган фуқароларнинг ишлари архивда алоҳида сақланади. Бу ишда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) пенсия тайинлашни сўраб ёзилган ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ариза ва тақдим қилинган ҳужжатларни қабул қилганлик тўғрисидаги тилхат нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) иш стажи ва иш ҳақи ҳисоби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) аризачи томонидан топширилган ёки бўлим томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг нусхалари ёки кўчирмалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Комиссия баённомасидан кўчирма ва пенсия тайинлаш рад қилинганлиги тўғрисида ёзилган хабарноманинг нусхаси. Хабарнома ариза эгасига топширилган бўлса унинг нусхасида ариза эгасининг ҳужжатларни қайтариб олганлиги тўғрисида, олган санасини кўрсатган ҳолда қўйган имзоси бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ҳужжатлар почта орқали юборилган бўлса, буюртма билан юборилганлиги ҳақида почтадан берилган квитанциянинг рақами ва санаси кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ишнинг муқовасига тикиб қўйилади ва алфавит тартибида сақланади. Ишнинг муқовасига ариза эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш манзили ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақида йўриқномага
1-ИЛОВА

Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларида пенсияларни тайинлаш, қайта ҳисоблаш ишларини расмийлаштириш учун юритиладиган китоблар рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
№‎ Ҳужжат номи‎ Масъул‎ Назорат‎
1.‎ Пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш китоби‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎ Бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари‎
2.‎ Пенсия қайта ҳисоблаш бўйича аризаларни қайд этиш китоби‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎ Бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари‎
3.‎ Пенсия олувчиларни яшаш манзили ўзгариши муносабати билан пенсия ишларини рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш китоби‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎ Бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари‎
4.‎ Компенсация тайинлаш бўйича аризаларни қайд этиш китоби‎ Бўлим бошлиғининг буйруғи билан масъул этиб белгиланган ходим‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎
5.‎ Пенсия тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш, пенсиядан ушлаб қолиш, пенсия тайинлаш ёки қайта ҳисоблаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг асослилигини текшириш, гувоҳлар кўрсатмасига асосан иш стажини тасдиқлаш ва бошқа коллегиал ҳал қилиниши зарур бўлган масалалар юзасидан комиссия қарорини қайд этиш китоби‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎ Бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари‎
6.‎ Қабул қилинган ҳужжатларни тўлов бўйича мониторинг гуруҳига беришни қайд қилиш китоби‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи инспектори‎ Пенсия тайинлаш, ҳамда тўлов бўйича мониторинг гуруҳи раҳбарлари‎
7.‎ ТМЭК маълумотномаларини рўйхатга олиш китоби‎ Бўлим бошлиғининг буйруғи билан масъул этиб белгиланган ходим‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎
8.‎ Жамғариб бориладиган пенсияга бўлган ҳуқуқини белгиловчи гувоҳноманинг берилишини ҳисобини олиб бориш китоби‎ Бўлим бошлиғининг буйруғи билан масъул этиб белгиланган ходим‎ Бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари‎
9.‎ Пенсия гувоҳномалари беришни ҳисобга олиш китоби‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи инспектори‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎
10.‎ Пенсия олиш тўғрисида маълумотномалар беришни ҳисобга олиш китоби‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи инспектори‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқорида кўрсатиб ўтилган барча китоблар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
№‎ Юритилиш талаблари‎ Масъул‎
1.‎ Рақамланиши‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎
2.‎ Тикилиши‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎
3.‎ Имзоланиши‎ Бўлим бошлиғи ва пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎
4.‎ Муҳр билан тасдиқланиши‎ Бўлим бошлиғи‎
5.‎ Ёзувларни ўчириш, ўзгартиришлар киритиш мумкин эмаслиги‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎
6.‎ Реквизитларни тўлиқ тўлғазилиши‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎
7.‎ Ўз вақтида ёпилиши лозим‎ Пенсия тайинлаш гуруҳи раҳбари‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақида йўриқномага
2-ИЛОВА

Пенсия тайинлаш муддатини назорат
ВАРАҚАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайинлаш гуруҳи инспектори‎‎ Тайинлаш гуруҳи катта инспектори‎‎ Тайинлаш гуруҳи раҳбари‎‎ Бошлиқ ўринбосари ‎‎ Бошлиқ хулосаси‎‎
қабул қилинган кун ‎ тақдим қилган кун ‎ қабул қилинди‎ қайтарилди‎ имзоланди‎ қабул қилинди‎ қайтарилди‎ имзоланди‎ қабул қилинди‎ қайтарилди‎ имзоланди‎ қабул қилинди‎ қайтарилди‎ имзоланди‎

ҚАЙТАРИЛИШ САБАБЛАРИ‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: пенсия ишини охирига тикилади ва барча тайинлаш поғоналарида қайтариш сабаблари, имзо саналари тўлиқ ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақида йўриқномага
3-ИЛОВА

Пенсия ишларидаги ҳужжатларнинг тикилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
№‎ Ҳужжат номи‎
Ёшга доир пенсия ишларида:‎
1.‎ Ариза‎
2.‎ Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор ва пенсия ҳисоби‎
3.‎ Иш стажи ҳисоби‎
4.‎ Ўртача иш ҳақи ҳисоби‎
5.‎ Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар‎
6.‎ Иш ҳақини тасдиқловчи ҳужжатлар‎
7.‎ Пенсияга устама олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар‎
8.‎ Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар‎
Ногиронлик пенсия ишларида :‎
1. Ариза‎
2.‎ Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор ва пенсия ҳисоби‎
3.‎ Иш стажи ҳисоби‎
4.‎ Ўртача иш ҳақи ҳисоби‎
5.‎ Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар‎
6.‎ Иш ҳақини тасдиқловчи ҳужжатлар‎
7.‎ Пенсияга устама олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар‎
8.‎ ТМЭК маълумотномаси‎
9.‎ Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар‎
Боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия ишларида :‎
1.‎ Ариза‎
2.‎ Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор ва пенсия ҳисоби‎
3.‎ Иш стажи ҳисоби‎
4.‎ Ўртача иш ҳисоби‎
5.‎ Вафот этганлик тўғрисида гувоҳнома‎
6.‎ Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар‎
7.‎ Иш ҳақини тасдиқловчи ҳужжатлар‎
8.‎ Пенсияга устама олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар‎
9.‎ Оила аъзоларини вафот этган боқувчига қариндошлик алоқасини тасдиқловчи ҳужжатлар‎
10.‎ Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган оила аъзолари тўғрисида яшаш жойидан маълумот‎
11.‎ Ногирон бўлган оила аъзоларига ТМЭК маълумотномаси‎
12.‎ Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақида йўриқномага
4-ИЛОВА

Қабул қилинган ҳужжатларни тўлов бўйича мониторинг гуруҳига беришни қайд қилиш китоби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Намуна‎

Т/р‎ Пенсия иши рақами‎ Ф.И.Ш.‎ Берилаётган ҳужжатлар‎ Ҳужжатлар берилиш вақти‎ Ҳисобчи имзоси‎ Тўловга чиқарилган ёки қайтарилган ҳужжатлар‎ Тўловга чиқарилган ёки қайтарилган ҳужжатларнинг қайтарилган санаси Мутахассис имзоси
1.‎ 013520‎ А. Ким‎ Пенсия тайинлаш масаласида‎ 15.01.2007‎ --‎ Алоқа бўлими ёки халқ банки‎ 18.01.07‎ --‎
2.‎ 012560‎ Б. Яков‎ Кўчиб келган пенсионер иши‎ 13.01.2007‎ --‎ Алоқа бўлими, халқ банки, иш жойи‎ 18.01.07‎ --‎
3.‎ 012450‎ З. Хан‎ ТМЭК дан қайта ўтган‎ 19.01.2007‎ --‎ Алоқа бўлими, халқ банки, иш жойи‎ 20.01.07‎ --‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: кўчиб келган ёки янги тайинланган пенсия ишларига шахсий ҳисоб рақамини фақат мониторинг гуруҳи инспектори расмийлаштиргандан кейин у тарафидан ёзилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақида йўриқномага
5-ИЛОВА

Пенсия гувоҳномалари беришни ҳисобга олиш китоби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Намуна‎
Т/р‎ Шахсий ҳисоб рақами‎ Ф.И.Ш‎ Берилган сана‎ Пенсионернинг имзоси ‎ Фото-сурат жойи‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақида йўриқномага
6-ИЛОВА

Пенсионерларга маълумотномалар беришни қайд қилиш китоби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Намуна‎
Т/р‎ Шахсий ҳисоб рақами‎ Ф.И.Ш‎ Берилган сана‎ Маълумотнома қаерга берилганлиги тўғрисида белги‎ Пенсионернинг имзоси ‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақида йўриқномага
7-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пенсияларни қайта ҳисоблашда ҳужжатларни пенсия ишида тикилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р‎ Ҳужжат номи‎
1.‎ Қайта ҳисоблаш тўғрисида пенсия тайинлаш комиссиясининг (янги миқдордаги) фармойиши‎
2.‎ Ариза (Пенсия тайинлаш бўйича аввал тикилган барча ҳужжатлардан кейин)‎
3.‎ Иш стажи ҳисоби‎
4.‎ Иш ҳақи ҳисоби‎
5.‎ Иш стажини тасдиқловчи қўшимча тақдим этилган ҳужжатлар (пенсия тайинлангунча ёки 1994 йил июлгача)‎
6.‎ Иш ҳақи тўғрисидаги янги (қўшимча) маълумотномалар (пенсия тайинлангунча ёки 1994 йил июлгача)‎
7.‎ Пенсияни қайта ҳисоблаш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжатлар ‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 368-модда; , 2011 й., 45-46-сон, 482-модда)