Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 11.05.2007 йилдаги ПҚ-638-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 ЙИЛ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йилда бошоқли дон экинлари ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли йиғиштириб олиш ҳамда давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича контрактация шартномаларини бажариш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2007 йил дон ҳосили ўрим-йиғимини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш ҳамда ўтказиш, шунингдек ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланиш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва унинг машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагиларни:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ғалла ўриш комбайнларини, дон ташиш учун жалб этиладиган барча турдаги транспорт воситаларини, шунингдек дон йиғиладиган хирмон ва майдонларни, дон тозалаш машиналари ҳамда ғаллани дастлабки қайта ишлаш учун зарур бўлган бошқа моддий-техника базасини тайёрлаб қўйиш жорий йилнинг 20 майигача тугалланишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрлов корхоналари ва пунктларида хўжаликлардан ғаллани фақат дастлабки тозалангандан кейин, ифлослиги ва намлиги бўйича амалдаги стандарт ва нормативларга қатъий риоя этган ҳолда қабул қилинишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансублигидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларнинг дон қабул қилиш пунктларига ғалла ташиш учун яроқли бўлган транспорт воситалари шартнома асосида жалб этилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси билан биргаликда хўжаликлар билан — давлат эҳтиёжлари учун харид қилинаётган ғалла учун, машина-трактор парклари билан — кўрсатилган механизация хизматлари ва ғалла ўриш комбайнлари операторларига иш ҳақи тўлаш учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ва унинг машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмаларининг, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ўзагромашсервис» уюшмаси ғалла ўрим-йиғим техникаси мавжуд паркининг, айниқса юксак унумли комбайнларнинг тайёрланишини таъминласин ҳамда эҳтиёт қисмларнинг зарур захирасини яратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2007 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг тингловчилари ва курсантлари контингентини иловага* мувофиқ вилоятлар ички ишлар бошқармалари ихтиёрига юборсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буюртманомалари бўйича, тингловчилар ва курсантларни вақтинчалик ўрнашиш жойига ташиш ва дон йиғиштириш тугаллангандан кейин уларни олиб келиш учун транспорт воситалари зарур миқдорда ажратилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фермер хўжаликлари томонидан «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тингловчилари ва курсантларини вақтинчалик ўрнашиш жойига ташиш ва дон йиғиштириш тугаллангандан кейин уларни олиб келиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида тегишли шартномалар тузилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тингловчилар ҳамда курсантларни вақтинчалик яшаш жойлари, шунингдек озиқ-овқатлар, уларни ташиш учун транспорт ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан – фермер хўжаликлари маблағлари ҳисобига таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш, шунингдек 2007 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилининг талон-торож қилинишига ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ерларни шудгорлашдан олдин тозалаш мақсадида далалардаги экин поялари ва қолдиқлари ёқиб юборилиши қатъиян тақиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш ва тайёрлаш билан банд бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўздавдонинспекция» давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган ғалла ва уруғлик материали сифати устидан тегишли назорат ўрнатсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Уруғлик ғаллани давлат ресурслари учун харид қилинадиган товар ғалланинг умумий ҳажми ҳисобига топшириш, шунингдек товар ғалладан уруғлик мақсадида фойдаланиш тақиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари раҳбарлари 2008 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғлигининг ўз вақтида ва сифатли ғамланиши учун шахсан жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хўжаликлар томонидан дон сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботларининг ишончлилигини дон қабул қилиб олиш корхоналари бўйича мунтазам равишда текшириб борсин. Ҳисоботни бузиб кўрсатишнинг аниқланган ҳолатлари тўғрисида тезкорлик билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 11 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-638-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 5-сон, 239-модда)