Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг,Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг,Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 19.07.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1698
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.12.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг);
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.03.00 Божхона тартибини бузиш ва бузганлик учун жавобгарлик]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИГА ТОВАРЛАРНИ НОҚОНУНИЙ РАВИШДА ЧЕТДАН ОЛИБ КЕЛИШ, ЧЕТГА ОЛИБ ЧИҚИШ ҲАМДА ЭТИЛ СПИРТИ, АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНМАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИГА ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ЯГОНА МАРКАЗЛАШГАН ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 19 июлда 1698-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 8 октябрдаги 456-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1698-1, 08.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш, таҳлил этиш ва улардан амалиётда фойдаланиш ҳамда ягона марказлашган ҳисобини юритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2007 йил 8 июнь,

12-сон

Олий суд раиси Б. МУСТАФОЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 8 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ум-72-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 8 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
92-сон

Бош прокурор Р. ҚОДИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 8 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68-сон

Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 8 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
01-02/12-15-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 8 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007-45-сон

Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 8 июндаги 12, Ум-72, 92, 68, 01-02/12-15, 2007-45-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

§ 1. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом Республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати, прокуратура, Давлат божхона хизмати, Давлат солиқ хизмати органлари ва жиноят ишлари бўйича судлари (кейинги ўринларда матнда ваколатли органлар деб юритилади) республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар (кейинги ўринларда матнда ҳуқуқбузарликлар деб юритилади) тўғрисидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, вилоятлар ва Транспорт ички ишлар Бошқармаларида тузилган махсус Ишчи гуруҳларига (кейинги ўринларда матнда Ишчи гуруҳ деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган тартибда тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 1861-моддалари ва ҳолат мазмунига кўра 188, 189-моддаларида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 186, 227-моддалари ва ҳолат мазмунига кўра 164, 166, 168, 176-моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд ҳолатлар киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ваколатли органлар томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 2. Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ваколатли органлар аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида қонуний чора кўрганидан сўнг ёки қонуний чора кўриш учун ҳуқуқбузарликларга оид ҳужжатларни бошқа ваколатли органларга юборишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотларни Ишчи гуруҳга ушбу Низомда белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ваколатли органлар аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича ўз ваколатлари доирасида қонуний чора кўрганидан сўнг содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотларни ўн кунлик муддат ичида мазкур Низомнинг 1-иловасида берилган шаклдаги ҳисоб варақаларига киритади ва Ишчи гуруҳга тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан қонуний чора кўриш учун ҳуқуқбузарликларга оид ҳужжатлар бошқа ваколатли органларга юборилган тақдирда ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотлар киритилган ҳисоб варақ юбориладиган ҳужжатларга қўшиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ишчи гуруҳлар қабул қилиб олинган ҳисоб варақалардаги маълумотларни ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотлар қайд этиладиган компьютер ахборот-маълумотлар базасига (кейинги ўринларда матнда ахборот-маълумотлар базаси деб юритилади) киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ваколатли органлар томонидан юбориладиган ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ҳисобининг тўғри юритилиши, уларни тақдим этиш тартибига риоя қилиниши бўйича ҳар чоракда ваколатли органлар ва Ишчи гуруҳлари ўртасида маълумотлар таққослови ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ахборот-маълумотлар базасига киритилган ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар электрон шаклда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош Бошқармаси, вилоятлар ва Транспорт ички ишлар бошқармаларидаги Ахборот марказлари орқали ҳар куни Ички ишлар вазирлигининг Ахборот марказига узатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ички ишлар вазирлигининг Ахборот маркази республика бўйича тўпланган ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотларни умумлаштиради ва уларни Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасини ҳамда ахборот-маълумотлар базасини юритиш учун Ички ишлар вазирлигининг Компьютер маркази томонидан ишлаб чиқилган компьютер дастури Ички ишлар вазирлигининг Ахборот маркази ҳамда Ишчи гуруҳлардаги махсус ажратилган компьютерларга ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишчи гуруҳларнинг Ички ишлар вазирлигининг Ахборот маркази билан ўзаро электрон алоқаси ва ушбу алоқанинг узлуксиз бўлиши Ички ишлар вазирлигининг Компьютер маркази томонидан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 3. Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасига киритилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ички ишлар вазирлигининг Ахборот маркази Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасига киритилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотларнинг ҳисобини юритади ва улардан фойдаланишни таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ваколатли органлар мазкур Низомнинг 2-иловасида берилган шаклидаги талабнома орқали шахснинг муқаддам худди шу турдаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлигини аниқлаш мақсадида Ишчи гуруҳларга мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ишчи гуруҳ талабномани олган кундан бошлаб 3 кунлик муддат ичида ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ҳақида маълумотни Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базаси орқали текширади ва натижасини Низомнинг 3-иловасида берилган шаклда ваколатли органга юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ваколатли органлар Ишчи гуруҳдан олган маълумотлар асосида ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини улар ҳақидаги маълумотларни Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасидан текширмасдан туриб ҳал этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
§ 4. Масъулият ва жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ушбу Низом талабларига қатъий риоя қилиниши ва уларни тўлиқ бажарилиши учун ваколатли органларнинг мансабдор шахслари масъулдирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ҳар бир ваколатли орган томонидан тақдим этилаётган ҳисоб варақларидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўлиқлиги ва белгиланган муддатларда Ишчи гуруҳларга тақдим этилиши устидан назорат ваколатли органнинг раҳбари зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Мазкур Низом талабларини бажармаган ёки белгиланган муддатларда бажармаган ваколатли органларнинг мансабдор шахслари белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши ва олиб чиқилиши ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга юритилган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҲИСОБ ВАРАҚАСИ

Фамилияси, исми ва отасининг исми
Туғилган куни, ойи ва йили
Туғилган жойи
Яшаш манзили
Миллати
Маълумоти
Иш жойи
Лавозими
Иш жойи манзили
Уй ва хизмат телефони рақами
Паспорт серияси, рақами Берилган жойи ва санаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳуқуқбузарлик тури (тегишли модда тагига чизилади)
Жиноий
модда
Маъмурий
модда
Божхона қонунларини бузиш
182
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш
164
Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш
1861
Молларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш
166
Савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиш
188
Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш
168
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш
189
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузиш
176
Бошқаси
Фуқароларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши
186
Божхона қонунларини бузиш
227
Бошқаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-Илованинг орқа томони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳуқуқбузар қуйидаги жиноий, маъмурий модда бўйича илгари махсус ҳисобга олинган: ____________________________________________________________ ____________________________________________________________________
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳуқуқбузарлик тўғрисида маълумот
№
Ҳуқуқбузарлик содир этилган кун, баённома рақами
Ҳуқуқбузарлик фабуласи
Ким томондан кўриб чиқилган, кўрилган чоралар, суд қарорларини юқори инстанция судлари томонидан бекор қилиниши ҳамда суднинг қарори қонуний кучга кирган сана
Олинган товар
Маълумотни тақдим этган ходим (Ф.И.О)
тури
миқдори
қиймати
Транспорт воситаси
Русуми
Давлат белгиси
Ҳайдовчи (Ф.И.О)
Эгаси (Ф.И.О)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАЛАБНОМА
Шахсни республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун муқаддам жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлигини аниқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахсни республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун муқаддам жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлигини аниқлаш юзасидан текширув натижаси бўйича МАЪЛУМОТ
Масъул шахснинг фамилияси, имзоси
__________________________________
(муҳр)
Сана _____________________________
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 313-модда)