Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 10.07.2007 йилдаги ПҚ-669-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЎЗМЕТКОМБИНАТ» АИБ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ 2007—2011 ЙИЛЛАР ДАВРИДА МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ, ТЕХНИКАВИЙ ВА ТЕХНОЛОГИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишлаб чиқариш қувватларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш, юқори сифатли, экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўпайишини таъминлайдиган замонавий серунум ускуналар билан жиҳозлаш ҳисобига «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасини янада барқарор ва мутаносиб тарзда ривожлантириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасини 2011 йилгача даврда модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастурининг энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш қувватларини максимал иш билан банд этиш ҳисобига пўлат ва қора металлар прокати ишлаб чиқаришни ўстиришнинг барқарор, юқори суръатларига эришиш, республика кончилик саноати эҳтиёжларини тўла қондириш учун майдалаш шарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички ва ташқи бозорларда харидоргир, юқори ликвидли маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, комбинатнинг экспорт салоҳиятини ўстирган ҳолда, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илғор технологиялар ва замонавий асбоб-ускуналарни жорий этиш ҳисобига ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилишни, маҳсулот таннархини камайтириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Ўзметкомбинат» АИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган «Ўзметкомбинат» АИБ ишлаб чиқаришини 2007—2011 йиллар даврида модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастури маъқуллансин, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзметкомбинат» АИБни модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастурини амалга ошириш, асосий маҳсулот турларини ишлаб чиқаришнинг мақсадли прогноз параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзметкомбинат» АИБни модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзметкомбинат» АИБни модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлашга инвестицияларнинг технологик таркиби 4-иловага* мувофиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзметкомбинат» АИБнинг раҳбарияти зиммасига «Ўзметкомбинат» АИБ ишлаб чиқаришини 2007—2011 йиллар даврида модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастурига киритилган прогноз параметрлари ҳамда лойиҳаларини тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Ўзметкомбинат» АИБ манфаатдор вазирликлар, идоралар, лойиҳа институтлари билан биргаликда мазкур қарорнинг 3-иловасига киритилган лойиҳалар бўйича, металл маҳсулотларининг асосий турларини ишлаб чиқариш мақсадли параметрларини сўзсиз бажариш учун лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган тартибда ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва тасдиқланишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда белгиланган тартибда унга «Ўзметкомбинат» АИБ ишлаб чиқаришини 2007—2011 йиллар даврида модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастурида назарда тутилган инвестиция лойиҳалари, биринчи навбатда, янги маҳсулот турларини ўзлаштиришга, уларни экспорт қилиш ва импорт ўрнини босиш ҳажмларини оширишга қаратилган лойиҳалар киритилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус идоралараро комиссия илгари импорт бўйича келтирилган, йилига 6 минг тонна пўлат сим ва йилига 500 тонна пайвандлаш электродлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни белгиланган тартибда Маҳаллийлаштириш дастурига киритсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1250-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 561-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан «Ўзметкомбинат» АИБнинг қўшма тақдимномаси бўйича «Ўзметкомбинат» АИБни 2007—2011 йиллар даврида модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастурига, металл маҳсулотларининг экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган турларини ишлаб чиқариш бўйича янги инвестиция лойиҳалари қўшилишини назарда тутган ҳолда аниқликлар ва қўшимчалар киритишга рухсат берилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 12 октябрдаги ПҚ-1204-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 42-сон, 449-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 10 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-669-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 27-28-сон, 283-модда; 2009 й., 42-сон, 449-модда, 52-сон, 561-модда)