Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2007—2011 ЙИЛЛАРДАГИ ДАВРДА ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ, ТЕХНИКАВИЙ ВА ТЕХНОЛОГИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Қурилиш материаллари саноати корхоналарини сифатли, рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий, илғор машина-ускуналар билан жиҳозлаш орқали уларни модернизация қилишни жадаллаштириш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлашни таъминлаш мақсадида:
1. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 2007—2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастури қуйидагиларни ўз ичига олган ҳолда маъқуллансин:
2007—2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
2007—2011 йилларда «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлашга инвестицияларнинг технологик тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
2011 йилгача бўлган даврда «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурини амалга ошириш ва асосий турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг мақсадли прогноз параметрлари 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ.
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси раиси зиммасига 2007—2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурига киритилган лойиҳаларнинг тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
* 1—3а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда асосий турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрлари сўзсиз бажарилиши учун лойиҳа ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини, шунингдек мазкур қарорнинг 1-иловасига киритилган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда белгиланган тартибда унга 2007—2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурида кўзда тутилган инвестиция лойиҳалари, биринчи навбатда экспорт ҳажмларини оширишни ва импорт ўрнига маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришни эътиборга олган ҳолда, киритилишини назарда тутсин.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2011 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда истеъмол қилинадиган табиий газ нархлари 4-иловадаги қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар учун ўзгармай қолсин.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур ишлаб чиқарувчилар учун табиий газнинг барқарор нархи таъминланиши ва улар томонидан ишлаб чиқариладиган қурилиш материаллари нархининг сунъий тарзда оширилишига йўл қўймаслик устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясининг қўшма тақдимномаси бўйича, мазкур қарор билан тасдиқланган 2007—2011 йиллардаги даврда қурилиш материаллари саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурига, экспорт қилишга мўлжалланган замонавий турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариладиган корхоналар ташкил этишга оид янги инвестиция лойиҳалари илова қилинишини назарда тутган ҳолда, аниқлик ва қўшимчалар киритишга рухсат берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 12 октябрдаги ПҚ-1204-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 42-сон, 449-модда)
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 1 июнь,
ПҚ-646-сон
2011 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда ишлаб чиқаришда табиий газ нархи ўзгармайдиган қурилиш материалларининг рўйхати
1. Пишиқ ғишт
Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ: Ностандарт, тежамсиз печларни энергия тежайдиган махсус технологияларга алмаштирмаган, шунингдек солиштирма сарф-харажатларнинг белгиланган нормаларидан ортиқ ҳажмда табиий газ истеъмол қиладиган пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналарга табиий газнинг берилиши амалдаги улгуржи нархлар бўйича амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 августдаги ПҚ-1175-сонли қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 34-сон, 368-модда)
2. Қурилиш гипси
3. Гипскартон плиталар
4. Керамик пардозлаш плиткалари
5. Керамик черепица
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 234-модда; 2009 й., 34-сон, 368-модда, 42-сон, 449-модда)