Ҳужжат кучини йўқотган 28.05.1998 30.05.1994 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 66
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қумитасининг ягона қоидалари, 30.05.1994 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 66
Дата вступления в силу
30.05.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 28.05.1998
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси
Давлат матбуот қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси
Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси
Алоқа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Давлат телерадио компанияси
Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпанияси
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАГИ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЯГОНА КОИДАЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1994 йил 30 майда 66-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қоидалар 1998 йил 28 майда Давлат реестрдан чиқарилган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 сентябрь 244-сонли «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида»ги, шунингдек, 1992 йил 3 апрель 162-сонли «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қарори ҳамма давлат идоралари, сиёсий, жамоат, ижодий уюшмалар, корхона, ташкилот ва кооперативлар, диний, фуқароларнинг шунга ўхшаш уюшмалари, меҳнат жамоалари учун тааллуқлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона Қоида талаблари Республикада таъсис этилган оммавий ахборот воситаларига тааллуқлидир. Республикадан ташқарида таъсис этилган оммавий ахборот воситаларини Республика ҳудудида тарқатилиши билан боғлиқ бўлса, у ҳолда ягона Қоида талаблари татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мустақил давлатлар Хамдўстлиги ва хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси билан тузилган давлатлараро битимлар, шартномалар билан белгиланмаган бўлса, ягона Қоида асосида фаолият кўрсатадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Рўйхатдан ўтиш лозим бўлган оммавий ахборот воситалари, даврий босма нашрлар газеталар, журналлар, уларнинг иловалари, йилига икки ва ундан ортиқ чиқадиган ўртача нашри 1000 нусхадан кам бўлмаган журналга ўхшаш нашрлар, радио, телевидение, видео, кино-хроникалар, илмий-оммабоп ва ҳужжатли дастурлар, ахборот агентликлари, кабел телевиденияси, киновидео студияси, бошқа номга эга бўлиб, йилига бир марта тарқатиладиган ҳаво мавжларига чиқариладиган даврий оммавий ахборот воситалари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Давлат тили тўғрисида»ги қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг оммавий ахборот воситаларига тааллуқли фармон ва фармойишлари, Ўзбекистон Реепубликаси Олий Кенгаши, Вазирлар Маҳкамасининг матбуот ҳақидаги қарорлари, шунингдек, мазкур Қоидалар асосида фаолият юритади. Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олган идора унинг муассиси ва таҳририяти Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунга ва рўйхатга олиш вақтида баён этган дастурий вазифаларнинг бажариши устидан назорат олиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Оммавий ахборот воситалари муассиси (ҳаммуассиси) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган Республикада фаолият кўрсатаётган давлат идоралари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар, кооперативлар, диний, фуқароларнинг шунга ўхшаш уюшмалари бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларни фаолият кўрсатиш учун рўйхатга олинаётганда мулкчилик шаклидан қатъи назар, уларнинг оммавий ахборот воситаларини нашр қилиш, телевидение, радио, кино, видео, бошқа шаклдаги ахборотларни тайёрлаш ва тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш масаласи тегишли давлат идоралари билан келишилган бўлмаса, уларнинг бу ҳуқуқлари ҳақиқий ҳисобланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар оммавий ахборот воситаси муассислари бўлолмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолияти қонун бўйича тақиқланган фуқаро уюшмалари, муассасалар, корхоналар, ташкилотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
низомда оммавий ахборот воситаси чиқариш фаолият усуллари кўрсатилмаган бўлса. Ҳаммуассислар биргаликда муассислик қилувчи сифатида иш юритадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Оммавий ахборот воситаси рўйхатга олингандан кейин уни чиқарадиган ташкилот, корхона, муассаса, қолаверса фуқаролар уюшмаси оммавий ахборот воситаси таҳририяти ҳисобланади. Таҳририят оммавий ахборот воситаси ношири сифатида иш юритиши мумкин. Таҳририят оммавий ахборот воситаси чиқаришдан ташқари Қонун ман этмаган фаолиятлар ҳам кўрсатиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳририятга Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонун муассислар томонидан тасдиқланган таҳририят Низоми, таҳририят билан муассислар ўртасида тузилган шартнома асосида муҳаррир (бош муҳаррир) бошчилик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таҳририят низомида қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаси муассиси, таҳририят ва бош муҳаррир ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
журналистлар жамоасининг ҳуқуқ ва бурчлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нашрнинг мақсад ва вазифалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бош муҳаррир, таҳририят ҳайьати ва таҳририятнинг бошқа бошқарув бўлимларини тайинлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситалари фаолиятидан олинадиган даромаддан фойдаланиш ва тақсимлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаси фаолиятини тўхтатишнинг асос ва тартиблари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фаолият кўрсатаётган таҳририят низоми корхоналар ҳамда тадбиркорлик ҳақидаги қонун-қоидаларга мос келиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳаррир (бош муҳаррир) муассис (муассислар), ноширлар, тарқатувчилар, давлат идоралари, жамоат уюшмалари ва фуқароларга, шунингдек, судга ўзини таништиради. У Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонун талабларига ва Республиканинг бошқа қонунларига амал қилиш мажбуриятини олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Муассис, ношир ва таҳририят ишлаб чиқариш, молия ва бошқа фаолиятлар юзасидан шартномалар тузадилар. Таҳририят билан ҳамма ҳаммуассислар биргаликда ёки якка тартибда шартнома тузишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситалари ҳаммуассислари билан тузилган шартнома ўзаро муносабат ва вазифалар, ҳаммуассис таркибини ўзгартириш тартиби ва шароитлари, шунингдек, улар ўртасида келиб чиқадиган ихтилофларни бартараф этиш масалаларини назарда тутиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ахборот агентлигини оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олиниши унга таҳририят, ношир, тарқатувчи мақоми берилганлигини билдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ахборот агентлиги маҳсулотлари (варақалар, ҳабарлар ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилган тартиб бўйича рўйхатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Муассис Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига асосан рўйхатга олиш ҳақида маҳсулот тарқатилиши манзили белгиланганига кўра қуйидаги идораларга ариза беради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида — Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот комитетига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида — Қорақалпоғистон Давлат матбуот комитетига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоятлар ҳудудида - вилоят матбуот бошқармаларига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳри ҳудудида — Тошкент шаҳар ҳокимлигига.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аризага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 апрелдаги 162-сонли «Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қарорида белгиланган тартибда қўшимча ҳужжатлар топширадилар. Чунончи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситаси низоми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир муассиснинг низоми ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки вилоятлар, туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан рўйхатга олинганлиги ҳақида берилган ҳужжатнинг нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситалари нашр этиш масаласи юзасидан таҳририят ва муассис ёки муассисларнинг мажлис қарори оммавий ахборот воситаси нашр этишга ажратилган маблағ, моддий-техник база, қоғоз ва матбаа масаласи (даврий нашрлар учун), маҳсулотни тарқатиш йўллари унда кўрсатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситасини чиқаришга сарфланадиган маблағ ва кўриладиган фойда смета лойиҳаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муассис билан келишилган (тасдиқланган) тахминий штат жадвали;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
даврий босма нашрларни чиқариш учун матбаа корхонаси билан келишилганлик ҳақида хат ёки маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситасини пул билан таъминлаш ҳақидаги банк ҳисоб-китоб счёти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муҳаррир (бош муҳаррир) вазифасига номзоди кўрсатилган шахснинг қисқача таржимаий» ҳоли:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳомийларнинг (агар бўлса) кафиллик хати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таҳририятнинг қонуний манзилгоҳи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Оммавий ахборот воситаларининг айрим турларини рўйхатга олишдан бурун қуйидаги идоралар билан келишиш шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кабель телестудиясининг телевизион ва радио дастури - Ўзбекистон Давлат телерадио компанияси билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
киновидеостудия, кинохроника, илмий-оммабоп ва ҳужжатли
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика фильмлар дастури — Ўзбекистон Давлат кинокомпанияси билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ахборот агентлиги — Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА) билан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муассислари Ўзбекистон Реепубликаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистондан ташқарида ҳам тарқатишга мўлжалланган оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон билан тузилган битим ва шартномаларда назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Реепубликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхатга олинади ёки унинг топшириғи (рухсати) билан ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг розилиги билан Давматбуоткўм томонидан рўйхатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Рўйхатга олиш ҳақида берилган ариза бир ой ичида кўриб чиқилиши керак. Рўйхатга олиш идораси аризанинг натижасини ёзма равишда маълум қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Берилган ариза ижобий ҳал қилинган, рўйхатга олиш бадали тўлангандан кейин муассисга фаолият кўрсатиш ҳуқуқи берилганлигини тасдиқловчи «Оммавий ахборот воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳномани топширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Республика ҳудудида рўйхатга олинган ҳамма оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси юритадиган ягона давлат рўйхатига реестр киритилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Муассиси алмашган, муассислар таркиби, номи, олдига қўйган мақсад-вазифаси, тили, кимларга мулжалланганлиги ўзгарган тақдирда, «Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома» ўз кучини йўқотади. Рўйхатга олиш идораси томонидан берилган гувоҳнома қайтарилиб олинади. Қоидага мувофиқ у қайта рўйхатдан ўтиши керак. Оммавий ахборот воситасини қайта рўйхатга олиш аввалги тартибда олиб борилади. Мабода оммавий ахборот воситасининг таҳририят манзили, муҳаррирнинг исм-шарифи, нашрнинг даврийлиги, ҳажми, бичими, нусхаси ўзгарса, муассис бу ҳақда рўйхатга олиш идорасини хабардор қилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Рўйҳатга олинганлиги ҳақида бериладиган гувоҳнома учун тўланадиган бадал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб ва миқдорда олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Оммавий ахборот воситаси бир йилгача чоп этилмаса (ҳаво мавжларига тарқалмаса), у ҳолда рўйхатга олинганлиги тўғрисида берилган гувоҳнома бекор қилинади ва рўйҳатга олиш бадали қайтариб берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Оммавий ахборот воситаси рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган кундан рўйхатга олинган деб ҳисобланади. Республикадаги биронта ташкилот қайта рўйхатга олмаслиги керак. Илк бор рўйхатга олиш вақтидаги сана қонуний ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҚ) ёки чет эл давлатлари оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, мухбирлар ташкилоти пункти, агарда у Ўзбекистон Республикаси билан тузилган бошқа давлатлараро шартномаларда кўрсатилмаган бўлса, «Чет эл давлатлари оммавий ахборот воситалари мухбирлари касб фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тартибга солишнинг асосий Қоидалари»га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси тартиб-қоидаларига мувофиқ аккредит қилинган чет эл оммавий ахборот воситалари мухбирлари журналистларнинг ҳуқуқ ва вазифалари белгиланган Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуни бўйича иш юритадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Оммавий ахборот воситалари нашр белгилари тўлиқ қўйилиб, муҳаррир (бош муҳаррир) рухсат бергандан кейингина тарқатилади (ҳаво мавжларига чиқарилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари деганда, даврий босма нашрларнинг айрим сони нусхаси, радио, телевидение, кино-хроника дастур нусхаси, студия ёки видеоёзув дастурининг нусхаси, ахборот агентлиги обуначилар сони тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Даврий босма нашрлар муассислари нашрлари рўйхатга олинаётганда, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг 1992 йил 18 августдаги 95-сонли буйруғи «Махфий бўлмаган нашрларнинг назорат нусхаларини бепул жўнатиш тартиби тўғрисидаги низом»га асосан ўз нашрларини белгиланган ташкилот ва идораларга бепул юбориш мажбуриятини оладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш идораси томонидан рўйхатга олинмаган босма нашрлар Ўзбекистон Республикаси билан тузилган битим ва шартномаларда назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатилмайди. Рўйхатдан ўтказилмай босилган ва тарқатилган оммавий ахборот воситалари ушбу қоидага мувофиқ унинг таҳририят ва муассисига мажбурий йўл билан 500000 сўм миқдоридаги жарима солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир йил давомида таҳририят яна қоидани бузса, жиноий жавобгарликка тортилиб, 1000000 сўм миқдорида жарима солинади, ахборотни тайёрлаш ва тарқатишда фойдаланилган техник воситалар (оргтехника, телефон, телефакслар, телетайплар, қабул қилувчи-узатувчи курилмалар, кўпайтириш ускуналари, аудио-видеокассеталар) мусодора қилинади ёки техник воситаларни мусодара қилмай пул жаримаси солиш билан чекланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома» алоқа корхоналари томонидан тарқатиладиган босма ахборот нашрлари ҳамда техник воситалар — радио, телевидение ҳамда Республика алоқа вазирлиги инспекциясининг радио тўлқинлари ва каналлари иши бўйича кафолат беролмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Даврий нашрларни обуна бўйича тарқатиш алоқа корхоналари томонидан амалдаги (даврий босма нашрларни тайёрлаш, тарқатиш, етказиб бериш) қонун-қоидалар бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даврий нашрларни чакана савдода, шу жумладан қўлда сотиш чекланмайди. Бундан ушбу ягона қоиданинг 17-моддасида қайд этилган талаблар мустаснодир. Жойлардаги давлат идоралари ўринли сабабларга кўра нашр нусхаларини кўча-кўйда, майдонларда ва бошқа жойларда сотилишини тақиқлашга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Телерадио эшиттириш таҳририяти алоқа вазирлигида лицензия (рухсат) олган бўлса, ўз маҳсулотларини тарқатиш учун алоқа корхоналари тарқатиш воситаларини ижарага олиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ҳудудида ернинг сунъий йўлдошлари орқали олинадиган чет эл радио ва телевидение хабарлари ва бошка телерадио эшиттиришларини Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадио компанияси томонидан бериладиган лицензия асосида эшиттирилади ва кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия эгалари ташқи давлатлар билан бўладиган телерадио дастури масалаларини, агар улар Республика ҳудудида тарқатиладиган бўлса, чет эл давлатлари билан интеллектуал-мулкий (муаллифлик ҳуқуқини қўшган ҳолда) мувофиқлаштириши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Қонуний чиқарилган оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатишни тақиқлашга йўл қўйилмайди. Агарда оммавий ахборот воситаси таҳририяти, ношир ёки матбуот тарқатувчи муаллифнинг мулкий ва номулкий шахсий ҳуқуқини бузган ҳолларда ягона Қоиданинг 1-моддасига кўра суд ёки оммавий ахборот воситасини рўйхатга олган идора қарори билан тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Омавий ахборот воситаси ўз ваколатига кўра муассис, суд ёки оммавий ахборот воситасини рўйхатга олган идора қарори билан тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги Қонунни бузганлик учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг 28, 29, 30, 31, 32-моддаларида кўрсатилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Реопубликаси
Давлат матбуот қўмитаси раиси
Р.Ш.Шоғуломов
Ўзбекистон Республикаси
Ташқи ишлар вазири
С. Саидқосимов
Ўзбекистон Республикаси
алоқа вазири
К.Раҳимов
Ўзбекистон Республикаси
адлия вазири
А. Мардиев

Ўзбекистон Давлат
телерадио-компанияси раиси

Ш. Яхтёев

Ўзбекистон Республикаси
Давлат кинокомпанияси
раисининг биринчи
ўринбосари
С. Аҳроров
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директори
М.Хазратқулов