LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПП-11с-сонли Қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасига вазирнинг Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПП-11с-сонли Қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 29 сентябрдаги ПҚ-192-сонли Қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р. С. Шамсиев зиммасига юклансин.