LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳолиси ўртасида миллий истиқлол ғоясини кенг тарғиб этиш, дунёда ва ён-атрофимизда содир бўлаётган сиёсий жараёнларга нисбатан юртдошларимизда онгли муносабатни, фаол гражданлик позициясини шакллантириш, ёшларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, жойларда бу масалада эскича ёндашувлар, расмиятчилик ва юзакилик ҳолатлари ҳам кўзга ташланаётганини қайд этиш лозим. Ўтказилаётган аксарият тадбирларнинг маъно-мазмуни ва савияси бугунги кун талабларига жавоб бермайди, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланиш ва ўзгаришлар моҳиятини ҳаётий мисоллар орқали очиб бериш, миллий манфаатларимизга қарши қаратилган турли информацион хуружларга нисбатан таъсирчан ва ҳужумкор тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишда сусткашликка йўл қўйилмоқда.
Бу борада белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш, илмий ва ижодий зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг бу ишлардаги иштирокини кучайтириш мақсадида:
1. Аҳоли ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларининг таъсирчанлиги ва самарасини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури 1-иловага*, мазкур дастурни амалга ошириш бўйича республика комиссияси таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
бир ҳафта муддатда Республика “Маънавият ва маърифат” кенгаши томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу дастурда белгиланган чора-тадбирларни бажариш бўйича амалий иш режаси ишлаб чиқилиб, қабул қилинишини таъминласин;
дастурда белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда аҳоли билан жонли мулоқот ва суҳбатлар, бевосита фикр алмашувлар ўтказиш, тарғибот-ташвиқот ишларини аниқ ҳаётий мисоллар орқали содда ва тушунарли тилда, кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратсин.
3. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.