Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг
Қарори
АКЦИЯЛАР (УЛУШЛАР) ДАВЛАТ ПАКЕТЛАРИНИ ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВГА БЕРИШ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛАДИГАН ТАНЛОВ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 7 февралда 1410-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2004 йил 3 сентябрдаги 01/18-48-сон қарори билан тасдиқланган «Акциялар (улушлар) давлат пакетларини ишончли бошқарувга бериш бўйича ўтказиладиган танлов қоидалари»га (2004 йил 16 сентябрь, рўйхат рақами 1410 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 416-бет) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Давлат мулки қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 8 январь,
01/12-18/01-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4-6-сон, 58-модда)