Ҳужжат кучини йўқотган 09.09.2019 05.02.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1656
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Буйруғи, 05.02.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1656
Дата вступления в силу
15.02.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 09.09.2019
Ҳужжат 15.02.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Буйруғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ИЖРО ЭТИШДА СУД ИЖРОЧИЛАРИНИНГ СУДЛАР, ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ОРГАНЛАРИ, МОЛИЯ-КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 сентябрдаги 391-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1656-2, 09.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, рўйхатдан ўтказиш органлари, молия-кредит ташкилотлари билан ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ва вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу буйруқни амалда қўлланилиши ва барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазири Ф. ОТАХОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 5 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-мҳ-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирининг 2007 йил 5 февралдаги 21-мҳ-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи органлар, молия-кредит ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-458-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 360-модда) мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи органлар, молия-кредит ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи органлар, молия-кредит ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ундирувчининг ҳуқуқларини амалга оширилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маълумотларни тезкор алмашинувини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг бажарилиши устидан самарали назоратни ташкил этишни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Судлар билан ўзаро ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Суд ижрочиларининг судлар билан ўзаро ҳамкорлиги суд ижрочиларининг ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган мол-мулкига қаратиш тўғрисида ижро ҳужжатини чиқаришга асос бўлган суд ҳужжатини тушунтириш ҳақидаги аризаларини ва суд ижрочиларининг қонунчиликда белгиланган бошқа асослар бўйича мурожаатларини судлар томонидан ўз вақтида кўрилишини ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатларини судлар томонидан суд ижрочиларини ўз вақтида хабардор қилишни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ижро ҳужжатини чиқарган суд, суд ижрочисининг суд ҳужжатини тушунтириш тўғрисидаги аризасини қонунчиликда белгиланган муддатда кўриб чиқади ва ўзи чиқарган суд ҳужжатининг тушунтирувини суд ижрочисига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжатини мажбурий ижро қилиш жараёнида суд ижрочисида қарздорнинг бошқа шахсларда турган хатланган мол-мулкини тегишлилигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, ушбу мол-мулкка ундирувни қаратиш суд ажримига асосан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонуний кучга кирган суд ажрими нусхаси суд томонидан кейинги кундан кечиктирилмасдан суд ижрочисига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Манфаатдор шахс суд ижрочиси ёки тергов органлари томонидан хатланган мол-мулкни хатловдан чиқариш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган ҳолларда, суд шу куннинг ўзида даъвони таъминлаш ва ижро ҳужжати бўйича ундирувни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради ва дарҳол суд ижрочисига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ижрочиси, ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги тегишли суд ажримини олгандан сўнг, уч кун ичида бу тўғрисида тарафларни ёки ижро ҳужжатини берган органни хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мол-мулкни хатловдан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан тегишли суд ҳужжати чиқарилганда, қонуний кучга кирган суд ҳужжатининг нусхаси кейинги кундан кечиктирилмасдан суд ижрочисига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Суд ижрочиларининг ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорлиги ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда жамоат тартиби сақланишини таъминлашга кўмаклашиш ва ижро ҳужжатини мажбурий ижро қилишда вужудга келадиган тўсқинликларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Суд ижрочилари ўзларига юклатилган мажбуриятларни амалга оширишда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини бажариш жараёнида кўрсатилган қаршиликлар ва тўсқинликларни бартараф этиш ва тартиб сақлаш мақсадида зарур ёрдам олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар органларига мурожаат қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ички ишлар органлари ходимлари ёрдамига эҳтиёж келиб чиққанда, суд ижрочиси, қоида тариқасида, ижро ҳаракатларини амалга оширишдан бир кун олдин ички ишлар органлари ходимларининг келиш вақти ва аниқ жойи, шунингдек, ижро ҳаракати ёки ҳаракатларининг тахминий давомийлиги кўрсатилган ёзма талабнома билан туман (шаҳар) ички ишлар органларига мурожаат этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Жойга етиб келиниши билан, ички ишлар органларининг лавозими бўйича юқори турувчи ходими ички ишлар органлари ходимлари етиб келганликлари тўғрисида суд ижрочисини хабардор қилади ва кейинги ҳаракатлар бўйича аниқ кўрсатмалар олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур аниқ ҳолатда, ўқотар қурол ва бошқа турдаги қуролларни қўллаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бундай қўллаш оқибати учун тўлиқ жавобгарлик юклатилган ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ички ишлар органлари ходимлари ижро ҳаракатлари тамом бўлгунга қадар иштирок этадилар. Суд ижрочиси ижро ҳаракатлари тамом бўлганлиги тўғрисида ички ишлар органларининг лавозими бўйича юқори турувчи ходимини хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Суд ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиши вақтида, қарздор ёки бошқа шахслар ўзларининг ҳаракатлари билан ижро ҳужжатларини ижро этишга тўсқинлик қилганларида, ички ишлар органлари ходимлари зудлик билан тўсқинликларни бартараф этиш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарздор ёки бошқа шахслар суд ижрочиси ёки ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажаришдан бўйин товласалар, бу ҳақда далолатнома тузилади, тегишли материаллар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши учун ижро ҳаракатлари амалга оширилган жойдаги жиноят ишлари бўйича судга топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ички ишлар органларининг лавозими бўйича юқори турувчи ходими ижро ҳаракатларида ички ишлар органлари ходимларининг иштироки тўғрисидаги тегишли далолатномани имзолайди ва бу ҳақда бўйсинуви бўйича ички ишлар органлари бошлиғини хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Суд ижрочисининг муҳр билан тасдиқланган асослантирилган қарори бўйича ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда қарздор — жисмоний шахс, ёш бола ва автомототранспорт воситаси қидирувини амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарздор — жисмоний шахс, ёш бола ва автомототранспорт воситаси топилган тақдирда, ички ишлар органлари суд ижрочисини топилган пайтдан бошлаб бир сутка ичида ёзма равишда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қидирувни амалга ошираётган ички ишлар органи, қидирув натижалари ҳақида ҳар ойда суд ижрочиларини ёзма равишда хабардор қилиб туради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Суд ижрочиси, қонунчиликда белгиланган ҳолларда мажбурий келтириш тўғрисида қарор чиқаради. Қарор мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахснинг яшаш жойидаги ички ишлар органларига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ички ишлар органи суд ижрочисининг қарорида кўрсатилган шахсни қарорда белгиланган муддатда ва ижро ҳаракатларини амалга ошириш жойига мажбурий келтиришни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ижроси таъминланганда, суд ижрочиси қарорга тегишли ёзув киритади ва у ички ишлар органига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Суд ижрочиси қонунчиликда белгиланган ҳолларда, автомототранспорт воситасининг техник ҳолатини кўздан кечиришда иштирок этиш учун Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда матнда — ДЙҲХХ) органлари мутахассисларини хабардор қилади. Хабарнома кўздан кечириш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда ёзма равишда расмийлаштирилиши ва кўздан кечириш ўтказилишидан камида бир кун олдин топширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хабарнома олинган вақтдан бошлаб кейинги кундан кечиктирилмасдан ДЙҲХХ мутахассис белгилайди ва суд ижрочисини бу ҳақда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Суд ижрочилари ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари ижро ҳаракатлари жараёнида тегишли ҳамкорликни ўрнатиш бўйича ўзларининг ишларини доимий мувофиқлаштириб боришлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Молия органлари билан ўзаро ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Суд ижрочиларининг ҳудудий молия органлари билан ўзаро ҳамкорлиги мол-мулкни давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш пайтида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Суд ижрочиси, қонунчиликда белгиланган ҳолларда, давлат даромадига ундириладиган мол-мулкни баҳолаш ёки баҳосини камайтириш, ҳолатини кўздан кечириш учун ҳудудий молия органига кўздан кечириш амалга оширилишидан камида бир кун олдин кўздан кечириш ўтказиладиган сана, вақт ва жойи кўрсатилган хабарномани юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ҳудудий молия органи хабарномани олган пайтдан бошлаб кейинги кундан кечиктирмасдан мутахассис белгилайди, бу ҳақда суд ижрочисига маълум қилади, шунингдек мол-мулкни баҳолаш ёки баҳосини камайтириш ҳолатларини кўздан кечиришни амалга оширишда иштирок этишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Суд ижрочиларининг давлат солиқ хизмати органлари (кейинги ўринларда матнда — солиқ органлари) билан ўзаро ҳамкорлиги мол-мулкни давлат даромадига, шунингдек бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича қарздорликни қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни назарда тутувчи суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Суд ижрочиларининг солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлиги қарздор — жисмоний шахснинг яшаш жойи, иш жойи ёки унинг мол-мулки жойлашган ёхуд қарздор — юридик шахснинг жойлашган жойи ёки унинг мол-мулки жойлашган жойи бўйича белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Солиқ органлари томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича қарздорликларни, шунингдек истеъмол қилинган электр энергияси бўйича қарздорлик ва жарима суммаларини қарздор — юридик шахслардан ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатини суд ижрочиларига тақдим этиш муддатида тўланмаган солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловларни қарздор корхона ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги хўжалик судлари қарорларини ижро этиш тўғрисидаги йўриқномада (2003 йил 12 июль, рўйхат рақами 1250 — Норматив ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 11-сон) ва Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги йўриқномада (2005 йил 6 апрель, рўйхат рақами 1466 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 108-модда) назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ижрочилари зарур ҳолларда қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда солиқ органлари ваколати доирасига тааллуқли суд ҳужжатларини ижро этиш учун зарур қўшимча маълумотларни сўраб олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Суд ижрочиси, қонунчиликда белгиланган ҳолларда, давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларининг баҳосини камайтириш учун солиқ органини хабардор қилади. Хабарнома кўздан кечириш ўтказиладиган сана, вақт ва жойи кўрсатилиб ёзма равишда расмийлаштирилиши ва баҳони камайтириш кунидан камида бир кун олдин юборилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Солиқ органи хабарномани олган пайтдан бошлаб кейинги кундан кечиктирмасдан мутахассис белгилайди, бу ҳақда суд ижрочисига маълум қилади ва кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини баҳосини камайтириш учун мутахассис иштирокини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Рўйхатга олувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Суд ижрочиларининг юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар (кейинги ўринларда матнда — рўйхатга олувчи органлар) билан ўзаро ҳамкорлиги рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан ижро ҳужжати бўйича белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган қарздорлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилинишида кўмаклашиш мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фаолиятини тугатиш, банкротлик жараёнида турган тижорат ташкилотлари устав фондида қарздорнинг улуши бўйича ва тугатилган қарздорлар бўйича маълумотларни тақдим қилиш тўғрисидаги суд ижрочисининг талабномасида мурожаат сабаби, юридик шахснинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), СТИР, КТУТ кодлари, жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспорт маълумотлари (СТИР) кўрсатилиб ёзма равишда расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Қарздор — юридик шахс қайта ташкил этилган ҳолларда, рўйхатдан ўтказувчи орган суд ижрочисининг талабига кўра, талабни олган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида қарздор — юридик шахс мажбуриятлари бўйича қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик юклатилган юридик шахс тўғрисида маълумотларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Рўйхатдан ўтказувчи органлар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ташқари) суд ижрочисининг асослантирилган талабномасига кўра, талабномани олган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида таъсис ҳужжатларининг нусхалари ёки улардан қарздорлар тўғрисидаги кўчирмаларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ёки ундирувга қаратиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд ҳужжати мавжуд бўлганда ва суд ижрочисининг асослантирилган талабномасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда таъсис ҳужжатларининг нусхаларини ёки улардан қарздор тўғрисидаги кўчирмаларни тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси ва депозитарийлар билан ўзаро ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Суд ижрочиларининг қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси ва депозитарийлар билан ўзаро ҳамкорлиги қарздорнинг депо ҳисобварақларида қимматли қоғозлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Суд ижрочилари ўзларига юклатилган мажбуриятларни амалга оширишда қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсига қарздорлар тўғрисида зарур маълумотларни олиш учун талабнома билан мурожаат қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабнома ёзма равишда расмийлаштирилиб, унда мурожаат сабаби, қарздор — юридик шахснинг тўлиқ номи, (КТУТ кодлари), қарздор — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар серияси, рақами, берилган санаси, СТИР ва талабнома олинган кундан бошлаб икки иш куни ичида қимматли қоғозлар бўйича барча операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Талабномада суд ижрочисининг фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт маълумотлари ҳам бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси талабномани олган кундан бошлаб кейинги кундан кечиктирмасдан тегишли депозитарийга хабарнома ва талабноманинг нусхасини юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Депозитарийлар, Марказий депозитарийнинг хабарномасини олган кундан бошлаб кейинги кундан кечиктирмасдан тегишли суд ижрочисига қарздорни депо ҳисобварағида қимматли қоғозлар мавжудлиги тўғрисида, шунингдек, қимматли қоғозларни учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларини белгилаш тўғрисидаги маълумотларни юборади ва қарздорнинг депо ҳисобварағидаги учинчи шахслар олдидаги мажбуриятлари белгиланмаган қимматли қоғозлар бўйича барча операцияларни талабномада кўрсатилган муддатга тўхтатиб қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Қарздорнинг депо ҳисобварағида қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда, суд ижрочиси томонидан тегишли депозитарийларга ижро ҳужжати бўйича қарздорнинг депо ҳисобварағида кўрсатилган қимматли қоғозларни хатлаш учун депозитарийларга асос бўлувчи эмитент, унинг турлари, тоифалари ва миқдори кўрсатилган ҳолда қарз суммаси доирасида, қимматли қоғозларни хатлаш тўғрисида қарор юборилади. Хатлаш тўғрисидаги қарор катта суд ижрочиси томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Депозитарийлар катта суд ижрочисининг қарорини олган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида депо ҳисобварағи бўлимидаги тасарруф этувчи карточкасига мувофиқ суд ижрочисини тасарруф этувчи қилиб тайинлайди, қарздорнинг депо ҳисобварағидаги мажбуриятлар билан белгиланмаган қимматли қоғозларини «ҚҚ хатланган» махсус бўлимга (субҳисобварақ) ўтказади ҳамда қарздорнинг қимматли қоғозларини хатлаш тўғрисидаги қарорнинг бажарилганлиги ёки бажариш имкони йўқлиги сабаблари кўрсатилган ҳолда суд ижрочисига хабарнома юборадилар. Қарздорнинг қимматли қоғозини хатлаш тўғрисидаги суд ижрочисининг қарори мавжуд бўлмаганда, қимматли қоғозлар бўйича операциялар тўхтатилганидан кейин икки кунлик муддат ўтгач депозитарийлар улар бўйича тўхтатиб туришни бекор қилади ва қарздорнинг депо ҳисобварағи бўйича қимматли қоғозлар билан операцияларни қайта тиклайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлими хатланган қимматли қоғозларни ташкиллаштирилган савдо орқали сотиш учун қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийсида белгиланган тартибда махсус ҳисобварақ очиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарздорнинг хатланган қимматли қоғозларини ташкиллаштирилган савдо орқали сотилмаган қисмини ундирувчига топшириш рўйхатдан ўтказилган топшириш далолатномаси ва қарздор томонидан суд ижрочиси — «ҚҚ хатланган» бўлими тасарруф этувчиси, олувчи томонидан ундирувчи имзолайдиган қимматли қоғозларни қарздор депо ҳисобварағидан кредитор депо ҳисобрақамига кўчириш тўғрисидаги топшириғи асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Қарздорнинг хатланган қимматли қоғозларига нисбатан хатлов бекор қилинганда, суд ижрочиси дарҳол қарздорнинг хатланган қимматли қоғозларини ҳисобини юритувчи депозитарийларга катта суд ижрочиси имзоси ва гербли муҳр билан тасдиқланган қарорни юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари билан ўзаро ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Суд ижрочиларининг Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари (кейинги ўринларда матнда — ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идоралари, туман ва шаҳарлар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлиги суд ижрочиларига суд қарорларини ва бошқа органларнинг қарздорга тегишли бўлган кўчмас мулкни белгилаш бўйича қарорларининг мажбурий ижроси бўйича ёрдам кўрсатиш, ижро ҳужжатлари бўйича хатланган кўчмас мулк тўғрисидаги тегишли маълумотларни тақдим этиш, кўчмас мулкни кўздан кечиришда қатнашиш ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздордан ер участкаларини олиб қўйиш мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ижрочиларининг ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идоралари, туман ва шаҳарлар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлиги қарздор — жисмоний шахснинг турар жойи ёки унинг кўчмас мулки жойлашган жой ёхуд қарздор — юридик шахснинг жойлашган жойи ёки унинг кўчмас мулки жойлашган жой бўйича аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идоралари қарздорга тегишли кўчмас мулкни хатланганлиги тўғрисидаги суд ижрочисининг тегишли талабномасини олгандан сўнг, ушбу талабнома бўйича икки кун ичида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Хатлов кўчмас мулкка қаратилганда, суд ижрочилари қарздорга қарашли бўлган кўчмас мулкни тасарруф этишни тақиқлаш тўғрисида тегишли ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идораларига дарҳол талабнома жўнатадилар. Ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идоралари ушбу талабномани олгандан сўнг дарҳол бино ва иншоотларнинг давлат реестрига бино ва иншоотни сотишни тақиқлаш тўғрисида тегишли ёзув киритадилар ва бу ҳақда талабномани олгандан кундан бошлаб уч кун ичида суд ижрочиларига хабар қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Агар хатланган мол-мулк давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идоралари 20 кун давомида суд ижрочисининг ёки мулкдорнинг аризасига мувофиқ, кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказадилар ва тегишли маълумотларни, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларнинг нусхаларини суд ижрочиларига тақдим этадилар. Давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатлар мулкдор ёки суд ижрочилари томонидан белгиланган тартибда қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар хатланган кўчмас мулк қурилиши тугалланмаган объект ҳисобланса, ушбу объект бўйича тегишли маълумотлар (ерга бўлган мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, қурилаётган бино, иншоот тўғрисидаги кадастр маълумотлари) ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идоралари, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан суд ижрочиларига қонунда белгиланган тартибда тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Қонунда белгиланган ҳолатларда, суд ижрочиси кўчмас мулк ҳолатини кўздан кечириш мақсадида кўздан кечириш ўтказилгунга қадар камида бир кун олдин ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларини кўздан кечириш ўтказиладиган сана, вақт ва жойини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари хабарни олган вақтдан бошлаб кейинги кундан кечиктирмасдан мутахассисни аниқлайди ва бу тўғрида суд ижрочисини хабардор қилади, шунингдек кўздан кечиришни ўтказиш учун мутахассиснинг иштирок этишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Қонунда белгиланган ҳолатларда қарздордан ер участкасини олиб қўйиш, ўзбошимчалик билан қурилган объектларни бузиб ташлаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари ижро қилинаётганда, суд ижрочиси олиб қўйиш амалга оширилишидан камида уч кун олдин ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига сана, вақт ва жойини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади. Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари хабарномани олгандан кейин бир кундан кечиктирмасдан мутахассисни аниқлайди ва бу тўғрисида суд ижрочисига маълум қилади, шунингдек, кўздан кечириш ўтказишда мутахассиснинг иштирокини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IX. Нотариал идоралар билан ўзаро ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Суд ижрочиларининг автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш тақиқланиши ва тақиқ олиб ташланиши, шунингдек, бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар банкини юритувчи нотариал идоралар (кейинги ўринларда матнда — нотариал идоралар) билан ўзаро ҳамкорлиги кўчмас мулкка ёки автомототранспорт воситаларини хатлов қилиш ва бегоналаштиришни тақиқлашни бекор қилиш бўйича маълумотларни олишда суд ижрочиларига ёрдам бериш мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Давлат нотариал идоралари томонидан тегишли маълумотларни тақдим этиш суд ижрочиларининг мақсадли талаби асосида талабнома олган куннинг эртасидан кечикмасдан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситалари хатланганда, хатлаш тўғрисида қарор чиқарган ва кўчмас мулкни ва автомототранспорт воситаларини рўйхатини тузган суд ижрочиси қарор чиқарилган ва далолатнома тузилган куннинг ўзида катта суд ижрочиси имзоси қўйилиб, гербли муҳр билан тасдиқланган хабарни маълумотлар банкини юритувчи тегишли нотариал идорага қарор ва далолатнома нусхаси иловаси билан бирга юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Кўчмас мулкка ёки автомототранспорт воситаларига нисбатан хатлов бекор қилинганда, суд ижрочиси дарҳол нотариал идорага хатловни бекор қилиш тўғрисида катта суд ижрочиси имзоси қўйилиб, гербли муҳр билан тасдиқланган хабарни юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Кўчмас мулкка ёки автомототранспорт воситаларини хатлаш ёки хатловни бекор қилиш тўғрисида хатни олган нотариал идораси дарҳол олинган хабарни автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш тақиқланиши ва тақиқ олиб ташланиши, шунингдек бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар банкига киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Х. Молия-кредит ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Молия-кредит ташкилотлари билан суд ижрочиларининг ўзаро ҳамкорлиги ундирувни ижро ҳужжатлари бўйича хатлаш, қарз суммаси доирасида ундирувни қаратиш учун қарздорнинг ҳисобварақларида, омонатларида ёки молия-кредит ташкилотларда сақланаётган пул воситалари ва бошқа қимматликларини ҳисобларини белгилашда суд ижрочиларига ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Молия-кредит ташкилотлари банк сирини ташкил этувчи ахборотларни суд ижрочиларига уларнинг ёзма сўровномасига асосан, мазкур молия-кредит ташкилотининг мижози (вакили) мулкига ундирувни қаратиш ёки хатлаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд ҳужжати мавжуд бўлганда тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Суд ижрочисида қарздор — юридик шахснинг ижро ҳужжатига мувофиқ қарз суммаси доирасида хатлаш мумкин бўлган ҳисобварағи мавжудлиги тўғрисида маълумот бўлмаганда, суд ижрочиси молия-кредит ташкилотига шундай ҳисобварақ мавжудлигини аниқлаш тўғрисида талабнома юборади. Тегишли талаб келиб тушганда молия-кредит ташкилотлари банк депозитлари Миллий ахборот базаси орқали тегишли ҳисобварақларни аниқлайди ва бу тўғрисида суд ижрочисини кейинги кундан кечиктирмасдан хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
XI. Бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Суд ижрочиларининг бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлиги қонунчиликда белгиланган тартибда ижро ҳужжатларини ижро этиш жараёнида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Суд ижрочилари ижро ҳужжатларини мажбурий ижроси жараёнида ўзларининг ваколатлари доирасида тегишли органлардан маълумотларни талаб қилишга ҳақли. Ушбу органлар суд ижрочисининг асослантирилган талабига мувофиқ тегишли маълумотларни суд ижрочиси томонидан ўрнатилган муддатларда тақдим этишга мажбурдирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
XII. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Ергеодезкадастр, Давлат мулк қўмитаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий суд раиси Б. МУСТАФОЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 19 ноябрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий хўжалик суди раиси А. ИШМЕТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 21 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 26 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 2 февраль
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банки Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 23 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 16 январь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУАЗИЗОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 28 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 5 февраль
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа