31.08.2006 йилдаги ПҚ-458-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СУД ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ, СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ЖИҲАТИДАН ВА МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ва суд ҳимоясининг самарадорлигини оширишга қаратилган мамлакат суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг асосий вазифалари бўлиб, суд қарорларини ижро этишнинг самарали тизимини яратиш, судларни ҳар томонлама моддий-техника жиҳатидан таъминлаш ва молиялаштириш ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда — Суд департаменти) алоҳида ўрин эгаллайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд департаменти томонидан суд қарорларини мажбурий ижро этиш ишларининг самарадорлигини ошириш юзасидан муайян ишлар олиб борилмоқда. Охирги 4 йил мобайнида ижро этилган суд қарорларининг сони 3 бараварга ошди. 2005 йил якунларига кўра, суд ижрочилари томонидан 2002 йилга нисбатан 17 баравар кўп, яъни 716,8 млрд. сўм маблағ амалда ундирилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судларнинг моддий-техник таъминоти сезиларли яхшиланди. Ушбу мақсадларга ажратилаётган пул маблағлари ҳажми кейинги тўрт йилда 2,7 бараварга кўпайди. Фақатгина 2005 йилда 1,3 млрд. сўм маблағлар эвазига 60 та суд бинолари қурилди ва капитал таъмирланди, 14 та янги бинолар сотиб олинди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айни пайтда махсус ўтказилган текширишлар шуни кўрсатдики, лозим даражада иш ташкил этилмаганлиги оқибатида Суд департаменти фаолиятида жиддий хато ва камчиликлар мавжуд бўлиб, улар суд қарорларини мажбурий ижро этиш тизими самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Масъул мансабдор шахслар томонидан мажбурий ундирувлар бўйича юклатилган мажбуриятлар мунтазам равишда бузиб келинаётганлиги оқибатида, суд ижрочилари иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатларидаги ижроси таъминланмаган ҳужжатлар қолдиғи йилдан йилга кўпайиб бормоқда ва 2005 йил якунларига кўра 26 фоизни ташкил этган. Улар бўйича ундирилмай қолган маблағлар эса 445,5 млрд. сўмни ташкил этган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш масалаларига етарлича эътибор берилмаган. Суд департаментида қонунийликни ҳамда ходимлар ўртасида интизомни мустаҳкамлаш бўйича ишлар сусайтириб юборилган. Текшириш мобайнида етарли иш тажрибасига, маълумотга эга бўлмаган ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги аввалги хизмати давомида ўз шаънига иснод келтирган шахсларни масъул лавозимларга тайинлаш ҳолатлари аниқланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ташкилий ва кадрлар билан ишлаш масалалари бўшаштириб юборилганлиги оқибатида Суд департаменти тизимида мансабдорлик жиноятлари охирги 3 йил давомида деярли 14 бараварга ортган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд департаменти раҳбарлари ва ходимлари томонидан қарздорларнинг мол-мулкини сотишда суиистеъмолликлар, ижро ишини юритишда сансалорлик ва муддат бузилишлар, кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситалари нархини қасддан камайтириш, шунингдек порахўрлик ҳолатлари учрамоқда. Ижро ҳужжатларини рўйхатга олмасдан яшириш ҳолатлари мавжуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тизимда усулубий-таҳлилий ишлар лозим даражада ташкил этилмаган. Cудьялар, суд процесслари ва уларнинг иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш даражаси бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Бу соҳада зарур ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соҳадаги бундай аҳвол, авваламбор, Суд департаментида ишларнинг қониқарсиз даражада ташкил этилганлиги, раҳбар кадрларнинг малакасизлиги ва улар томонидан қонунийликни бузиб келиниши натижаси бўлиб, ўз навбатида мамлакатда суд тизими обрўсига путур етказмоқда ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мавжуд салбий ҳолатнинг юзага келишига охирги йилларда Суд департаментига суд қарорларини ижро этиш бўйича бир қатор қўшимча вазифаларнинг юкланиши сезиларли таъсирини ўтказди. Жумладан, бюджет олдидаги боқиманда қарзларни қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан мажбурий ундириш, давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш ёки сотиш, молиявий жарималарни тадбиркорлик субъектларидан суд тартибида ундириш каби вазифаларнинг юклатилиши эвазига суд ижрочиларининг иш ҳажми кескин ошиб кетди. Суд ижрочисининг ўртача иш ҳажми 2001 йилга нисбатан уч баравардан ортиқ, айрим ҳудудларда эса 6-7 бараварга ошди. Шу билан бирга, Суд департаменти бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, суд ижрочилари фаолиятини ташкил этишнинг шакл ва усулларини, ахборот-коммуникация ва бошқа замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилмади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд қарорларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, Суд департаментининг унга юклатилган вазифаларни амалга ошириши юзасидан фаолияти самарадорлигини кўтариш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Суд департаменти фаолиятига раҳбарлик қилиш, суд қарорларини мажбурий ижро этиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлари қониқарсиз деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишдаги жиддий қонунбузилишлар, камчиликлар ва йўл қўйилган суиистеъмолликлар учун Суд департаменти директори, айрим таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганлиги, текшириш материаллари қонун асосида кўриб чиқиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарияти (Б. Мустафоев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадрлар таркибини ҳалол, виждонли, малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш, Суд департаменти бўлинмаларини касбий тайёргарлиги ва маънавий савиясига кўра эгаллаб турган лавозимига номуносиб ходимлардан тозалашни назарда тутган ҳолда 2006 йил 1 ноябрга қадар Суд департаменти ходимларини аттестациядан ўтказсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мутахассисларни танлаб олишда холислик ва очиқ-ойдинликни таъминлаган ҳолда суд ижрочиси лавозимига тайинлаш учун кадрларни танлов асосида саралаб олиш тартибини амалиётга жорий қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 425-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Суд департаменти тузилмасида бошқарув ходимлари сони 22 кишидан, шу жумладан марказий аппаратда 5 кишидан иборат таркибда Ички хавфсизлик инспекцияси ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки, Ички хавфсизлик инспекцияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари юклатилган вазифаларни амалга оширишда бевосита Суд департаменти директорига бўйсунадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 425-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментнинг штат жадвали ва харажатлар сметасига мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда суд ижрочилари бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ундирган пул маблағлари миқдори ҳамда ишининг якуний натижаларидан келиб чиққан ҳолда уларни рағбатлантиришга қаратилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки, суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларига мувофиқ автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш фақат электрон онлайн-аукционлар орқали амалга оширилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги икки ой муддатда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мол-мулк баҳосини қасддан пасайтирилиши ва бошқа қонунбузилишларни олдини олишни назарда тутган ҳолда Ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида суд ижрочилари томонидан хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мол-мулкни сотадиган савдо ташкилотини танлов асосида танлаб олишни назарда тутган ҳолда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ижро ҳужжатлари асосида мол-мулкни (автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк бундан мустасно) сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов) билан биргаликда 2006/2007 ўқув йилидан бошлаб юридик йўналишдаги олий таълим муассасалари ўқув дастурларига ижро иши юритуви бўйича фанлар киритсин, шунингдек мутахассисларни даврий равишда (ҳар беш йилда) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида мажбурий ижро масалалари бўйича қайта тайёрлашни назарда тутган ҳолда замонавий талаблар ва стандартлар асосида суд ижрочиларини тайёрлаш махсус ўқув дастурини ишлаб чиқилиши ва татбиқ этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов) билан биргаликда икки ой муддатда Суд департаментида ижро ҳужжатларининг маълумотлар базасини ташкил этиш ва юритиш, шунингдек суд ижрочилари томонидан ундирилган маблағларни назорат қилишга мўлжалланган ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига суд ижрочиларининг суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатга олувчи идоралар ва молия-кредит ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишини таъминлашга қаратилган ижро иш юритуви тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов) билан биргаликда икки ой муддатда: судлар, суд процесслари ва уларнинг иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги; судларнинг алоҳида топшириқларини ижро этиш, шу жумладан судга келишдан бўйин товлаган шахсларни мажбурий келтириш тартиби тўғрисидаги; шунингдек, ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларда суд ижрочиларининг ички ишлар идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилишини ва ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириб туриш назарда тутилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин, шунингдек вазирликлар ва идоралар томонидан ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси судлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 сентябрдаги 383-сон қарорининг 9-банди биринчи хатбошиси ва унга 1—4-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 55-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Набиев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 31 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-458-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 425-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорига
7-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарорига мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини (кейинги ўринларда — ижро ҳужжатлари) ижро этиш юзасидан автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш, шу жумладан уларни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПФ-4424-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 77-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситаларини, кўчмас мулкни шу жумладан, ер участкасини (жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқи объекти ҳисобланадиган), қурилиши тугалланмаган объектни сотиш фақат «E-AUKSION» электрон савдо платформасида мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли оператор (кейинги ўринларда — оператор) томонидан ўтказиладиган электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оператор томонидан автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш бўйича ўтказиладиган электрон онлайн-аукционларда хар қандай юридик ёки жисмоний шахс иштирок эгишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш оператор томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон онлайн-аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун оператор шартномада белгиланган, бироқ мол-мулк сотилган сумманинг бир фоизидан ошмаган миқдорда ҳақ олади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни кўздан кечириш ва баҳолаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк аукцион савдоларига қўйилгунга қадар кўздан кечирилиши ва баҳоланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни кўздан кечириш ва баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарорига мувофиқ уларни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахслари томонидан ташкил этилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 ноябрдаги ПҚ-1430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 378-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишни назарда тутувчи бошқа ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни кўздан кечириш ҳамда баҳолаш суд ижрочилари томонидан ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Автомототранспорт воситасининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) мутахассисининг, давлат даромадига ўтказишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича эса — шунингдек ҳудудий молия идораси вакилининг иштирокида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўчмас мулк шу жумладан ер участкаси, қурилиши тугалланмаган объект ҳолатини кўздан кечириш Ергеодезкадастр давлат қўмитасининг ҳудудий органи мутахассисининг, давлат даромадига ўтказишни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича эса — шунингдек ҳудудий молия идораси вакилининг иштирокида ўтказилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни кўздан кечириш натижалари бўйича суд ижрочиси (давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк бўйича — уларни олиб қўйган органнинг мансабдор шахси) ҳамда кўздан кечиришда иштирок этган шахслар томонидан имзоланадиган кўздан кечириш далолатномаси тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни баҳолаш баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситасини баҳолашда, унинг баҳоси божхона қийматидан келиб чиқиб, бироқ «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида божхона чегараси орқали ўтказишда тўланиши лозим бўлган божхона тўловларидан кам бўлмаган қийматда белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 ноябрдаги ПҚ-1430-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 378-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ундирувни кўчмас мулкка, шу жумладан мулк ҳуқуқи асосида қарздорга тегишли бўлган ер участкаси, қурилиши тугалланмаган объектга қаратилган тақдирда, қарздорнинг мазкур мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда тегишли ҳужжатлар баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга юборилади. Қарздорга тегишли ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини, кейинчалик ундирувни унга қаратиш мақсадида, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун суд ижрочиси «Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси органига мурожаат қилишга ҳақли. Бунда, кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги суд ижрочисининг ёзма топшириғига қарздорнинг мазкур кўчмас мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Қарздорнинг ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича харажатлар ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларига киради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Кўздан кечириш ҳамда баҳолаш автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулк хатланган кундан бошлаб кўпи билан 3 кун ичида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомототранспорт воситалари, кўчмас мулк ва қурилиши тугалланмаган объектни баҳолашни уларни кўздан кечириш билан бир вақтда ўтказишга йўл қўйилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Суд ижрочиси ваколатли органдан давлат даромадига ўтказилган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни қабул қилишда барча ҳужжатларни, шу жумладан уларнинг кўздан кечирилганлиги ва баҳоланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг, ер участкаси давлат даромадига ўтказилган тақдирда — шунингдек ер участкаси плани илова қилинган ҳолда Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерининг ёки Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаларининг ҳам мавжудлигини текширади. Зарур ҳужжатлар бўлмаган, улар белгиланган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда, ижро ҳужжати уч кунлик муддат ичида уни юборган судга қайтарилади, уларнинг мазмуни аниқ бўлмаган ҳолатларда эса — ушбу ҳолатларни ёки ижро этиш усули ва тартибини тушунтириб бериш тўғрисида мурожаат қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 16-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун юбориш, электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш
(III бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Автомототранспорт воситаси ва кўчмас мулкни электрон онлайн-аукционда реализация қилиш учун юбориш, электрон онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатилган тартиб ва шартларда амалга оширилади;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV-бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V-бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VI-бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бошқармалари оператор томонидан ижро ҳужжатлари бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этилиши ва ўтказилиши устидан доимий назорат олиб боради;
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Мазкур Низомнинг бузилиши қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Ушбу Низомни қўллаш бўйича келиб чиқадиган низолар суд тартибда ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 360-модда; 2007 й., 45-сон, 451-модда; 2010 й., 44-45-сон, 378-модда; 2012 й., 8-9-сон, 77-модда; 2013 й., 2-сон, 16-модда; 2016 й., 7-сон, 63-модда; 2017 й., 22-сон, 425-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)