09.03.2004 йилдаги 113-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.03.2004 йилдаги 113-сон
Дата вступления в силу
09.03.2004
Ҳужжат 09.03.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ва республиканинг сафарбарлик тайёргарлигини янада такомиллаштириш, стратегик ва сафарбарлик аҳамиятига эга бўлган захиралар шаклланиши жараёнларининг давлат бошқарувини мақбуллаштириш юзасидан ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий захиралари бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси («Ўздавзахира» қўмитаси) этиб қайта ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда давлат стратегик захирасида моддий бойликлар тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилишининг йиллик ҳажмларини аниқлаш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилишини, шу жумладан уларнинг тўпланиши, сақланиши ва янгиланишини таъминлаш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилиши (тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилиши), шунингдек қарз олинган товарлар ва маҳсулотларнинг сифатли ва миқдорий сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланиши бўйича топшириқлар бажарилишини доимий назорат қилиш;

давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга доимий тайёрликни таъминлаш.

3. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўздавзахира» қўмитаси тизимининг ташкилий тузилмаси ва унинг ходимларининг чекланган умумий сони 52 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 36 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўздавзахира» қўмитаси раисига бир нафар ўринбосарга ва етти кишидан иборат таркибда ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўздавзахира» қўмитаси раисига марказий аппарат тузилмасига ходимларнинг чекланган белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки, «Ўздавзахира» қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий захиралари бош бошқармасининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўздавзахира» қўмитаси ва унга қарашли ташкилотлар ихтиёрида мавжуд асосий воситалар, шу жумладан улар эгаллаб турган ер участкалари билан биргаликда бинолар ва иншоотлар сақлаб қолинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки, «Ўздавзахира» қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан ва идоравий мансублилигидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат моддий резервлар Бош бошқармаси («Ўздаврезерв»)ни ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 4 февралдаги 43-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2004 йил 9 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
113-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг ташкилий тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси марказий аппарати тузилмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*Ходимларнинг чекланган умумий сони - 52 киши, шу жумладан : бошқарув ходимлари - 36 киши, техник ходимлар - 6 киши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарорига
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (кейинги ўринларда матнда қўмита деб юритилади) давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини (кейинги ўринларда матнда давлат захираси деб юритилади) шакллантириш, сақлаш ва захираларга хизмат кўрсатишни бошқариш ва назорат қилишни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш учун махсус вакил қилинган Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қўмита тизимига унга қарашли қуйидаги ташкилотлар киради: «Магнит» комбинати (Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри), «Марказий» комбинати (Тошкент шаҳри), «Илғор» комбинати (Самарқанд вилояти, Жума шаҳри), «Озодлик» комбинати («Самарқанд вилояти, Булунғур шаҳри), «Ўзмахсустаъминот» агентлиги (Тошкент шаҳри).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қўмита ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қўмита ва унга қарашли давлат стратегик захирасининг моддий бойликларини сақлаш ташкилотлари сафарбарлик органларига тегишлидир ҳамда хавфсизлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланадиган, муҳимлигига кўра тоифалаштирилган объектлар рўйхатига киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қўмита ва унга қарашли ташкилотларнинг моддий-техника таъминоти, шунингдек қўмита тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш қўмитага ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджетидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бюджетдан ташқари манбалардан амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қўмита ва унга қарашли ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига (шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига), Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Қўмитанинг вазифалари ва функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда давлат стратегик захирасида моддий бойликлар тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилишининг йиллик ҳажмларини аниқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилишини, шу жумладан уларнинг тўпланиши, сақланиши ва янгиланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилиши (тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилиши), шунингдек қарз олинган товарлар ва маҳсулотларнинг сифатли ва миқдорий сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланиши бўйича топшириқлар бажарилишини доимий назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга доимий тайёрликни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қўмита ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат стратегик захирасида моддий бойликлар ҳаракатининг (тўплаш, янгилаш, алмаштириш, чиқариш) йиллик ҳажмларини шакллантиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат стратегик захираси товарлари ва маҳсулотлари тўпланиши, жойлаштирилиши, сақланиши ва чиқарилишини белгиланган тартибда таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар томонидан давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилиши (тўпланиши, янгиланиши, алмаштирилиши, чиқарилиши), шунингдек қарз олинган товарлар ва маҳсулотларнинг сифатли ва миқдорий сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши таъминланиши бўйича топшириқлар бажарилишини назорат қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари моддий бойликлари билан ишлашда қонун бузилишлари аниқланганда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни қўллайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантириш бўйича харажатлари молиялаштирилишини, шунингдек қўмита таркибий бўлинмалари фаолияти молиялаштирилишини белгиланган тартибда амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидаги моддий бойликлар тўғрисидаги йиғма ҳисоботларни, уларни тўплашга доир топшириқлар бажарилиши ҳамда давлат стратегик ва сафарбарлик захирасига қайтарилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра давлат захиралари масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳамда ўзига қарашли ташкилотлар орқали ҳал этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари ҳажмларига ва уларни сақлаш учун жойлаштириш жойларига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мустақил равишда ёки ўзига қарашли ташкилотлар орқали, шунингдек вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар орқали давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари товарлари ва маҳсулотларини харид қилишни (импорт ҳам шу жумлага киради) ва реализация қилишни (экспорт ҳам шу жумлага киради) белгиланган тартибда амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шакллари ва идоравий мансублигидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларда давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари моддий бойликларининг ҳисоби тўғри юритилиши, тўпланиши, сақлаш шароитлари таъминланиши, уларнинг сифатли ва миқдорий сақланиши ва улардан фойдаланиш таъминланиши юзасидан белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари корхоналарда масъулиятли сақланишини текшириш учун зарурат бўлганда, белгиланган тартибда вазирликлар, идоралар, ихтисослаштирилган ташкилотларнинг мутахассисларини (шу жумладан пулли асосда) жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янгиланиши керак бўлган маҳсулотлар ўз вақтида чиқарилиши (шу жумладан қайта ишланиши) чора-тадбирларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат захиралари товарлари ва маҳсулотларини узоқ вақт сақлаш муаммолари бўйича белгиланган тартибда идоравий ўқув марказлари ва тадқиқотлар олиб борувчи илмий марказлар ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш ва давлат захиралари тизими, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларига хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги таъмирлаш-қурилиш, қайта ишлаш корхоналари ва бошқа корхоналарнинг ходимлари малакасини ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Қўмита ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қўмитага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўмита раисининг бир нафар ўринбосари бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўмита раиси меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва маиший хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосари эса — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қўмита раиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўмита фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимларнинг белгиланган сони доирасида қўмита тузилмасига ўзгартиришлар киритади, унинг марказий аппарати штат жадвалини, шунингдек қўмита марказий аппарати ва унга қарашли ташкилотларнинг харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўмитага қарашли ташкилотларнинг тузилмасини ва улар тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўмита марказий аппарати ходимларини, қўмита тизимига кирадиган унга қарашли ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Қўмитада қўмита раиси (ҳайъат раиси) ва унинг ўринбосаридан ҳамда қўмита тизимининг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда етти кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳайъатнинг шахсий таркиби қўмита раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қўмита ҳайъати қўмита фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, қўмитага қарашли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботини эшитади, қўмитанинг энг муҳим қарорлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳайъат қарорлари қўмита қарорлари билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қўмита қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарорига
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси объектларида, шаҳарларида, шаҳар кўринишидаги шаҳарчаларида, туманларнинг марказларида ва аҳоли яшайдиган бошқа жойларда Ички ишлар вазирлигининг ёнғин соқчилигини ташкил этиш тартиби тўғрисида» 1996 йил 20 мартдаги 112-сон қарорининг 1-бандидаги «Ўздаврезерв» сўзи «Ўздавзахира» қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат турларини харид қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 14 августдаги 397-сон қарорининг 1 ва 5-бандларидаги «Ўздаврезерв» сўзи «Ўздавзахира» қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2004 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тўғрисида» 2003 йил 11 ноябрдаги 500-сон қарорига 3-иловадаги «Ўздаврезерв» сўзи «Ўздавзахира» қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 118-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2012 й., 28-сон, 321-модда; 2016 й., 24-сон, 288-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)