04.02.1992 йилдаги 43-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.02.1992 йилдаги 43-сон
Дата вступления в силу
04.02.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2004
 LexUZ шарҳи
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий резервлар Бош бошқармасининг илова қилинаётган Низоми тасдиқлансин. «Ўздаврезерв» икки ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан келишилган давлат ва сафарбарлик резервлари тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин.
давлат, сафарбарлик резервлари моддий бойликларининг, шунингдек, республика айирбошлаш фонди моддий бойликларининг ягона ҳисобини ташкил этишни таъминлайди, уларнинг мавжуд миқдори ва ҳаракатининг йиғма ҳисобини амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Иқтисодиёт қўмитасига моддий бойликларни жамғариш ҳамда давлат ва сафарбарлик резервларига қайтариш бўйича режаларнинг бажарилиши тўғрисида, шунингдек, сафарбарлик резервидаги ва республика айирбошлаш фондидаги моддий бойликлар миқдори тўғрисида ҳисоботлар юборади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат резервидаги моддий бойликлар миқдори тўғрисида йиғма ҳисоботлар тақдим этади, Қуролли Кучлар учун мўлжалланган давлат резервидаги моддий бойликлар миқдори тўғрисида (номенклатура, ҳажмлар ва сақлаш пунктлари бўйича) Мудофаа ишлари вазирлигига ҳар йили хабар қилиб туради;