Ҳужжат кучини йўқотган 29.03.2025 30.12.2006 йилдаги 272-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.12.2006 йилдаги 272-сон
Дата вступления в силу
30.12.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 29.03.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 192-сонли «Давлат архитектура назоратини амалга оширишнинг янги механизмини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ипотека» тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июндаги ПФ-3618-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ ҳамда республикада якка тартибда уй-жой қурилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарор билан тасдиқланган низом талабларига жойларда сўзсиз риоя қилиниши устидан назоратни таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 30 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
272-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги мазкур Низом (кейинги ўринларда «Низом» деб юритилади) «Ипотека» тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида якка тартибда уй-жой қуришни ташкил этиш тартибини белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги уй-жой — бир ер участкасида жойлашган, доимий яшаш, дам олиш ва шахсий хўжаликни юритишга мўлжалланган ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотлар тегишли бўлган бир ёки бир неча турар жой иморати (кейинги ўринларда «уй-жой» деб юритилади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёрдамчи-хўжалик иморатлари — уй ҳайвонлари ва паррандаларни сақлаш учун иморатлар, омборхона, гараж, ёзги ошхона, тандирхона, ертўла, ҳаммом, ҳовлидаги ҳожатхона, душхона, иссиқхона, ҳовуз, сауна, буғ қозонхонаси ва одамларнинг вақтинча бўлиши билан боғлиқ ишларнинг ҳар хил турларини бажаришга мўлжалланган бошқа функционал иморатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳовлидаги иншоотлар — тўсиқ, дарвоза, эшик, қудуқ, фаввора ва одамларнинг яшашига ҳамда маиший ва ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланишга мўлжалланмаган бошқа ясси ёки линияли иншоотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уйнинг турар жой майдони — кишилар яшайдиган хоналарнинг ички габаритлари бўйича майдоннинг жами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уйнинг умумий майдони — одамлар яшайдиган барча хоналар, уйнинг ёрдамчи-хўжалик иморатлари (ошхона, ваннахона, йўлак ва бошқалар) майдони жами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уйни реконструкция қилиш — меъморчилик-режалаштириш ечимларини ўзгартириш, уйнинг устига, ёнига қўшимча қуриш, эскирган ва маънавий эскирган конструкциялар ва муҳандислик иншоотларини, шу жумладан ташқи тармоқларни (магистраль тармоқдан ташқари) қисмларга ажратган, алмаштирган ҳолда ўзгартириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси ўзининг ва оиласининг эҳтиёжлари учун қонунчиликка ва мазкур Низомга риоя қилган ҳолда зарур ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотлар билан бирга хусусий мулк ҳуқуқида уй қуриш ҳуқуқига эгадир.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ажратиладиган участка доирасида якка тартибда уй қурувчилар учун уйнинг майдони чегараланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Шаҳарсозлик фаолияти алоҳида тартибга соладиган ҳудудларда уйнинг неча қават эканлиги аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига мувофиқ туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органлари томонидан белгиланади ва улар билан келишилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларнинг мулки бўлган уйлар бузилган тақдирда, компенсация бериш «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Уй-жойларнинг техник назорати, уларни қабул қилиш, хатловдан ўтказиш ва уларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Якка тартибдаги уй-жой қурилиши устидан техник назоратни қурувчи амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси буюртмачи сифатида жалб этилганда якка тартибда уй-жой қурилишининг бориши устидан техник назорат функциясини инжиниринг компанияси амалга оширади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 44-сон, 464-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш органлари уй-жой қурилишида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Уй-жой қурувчининг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Қурувчи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
берилган ер участкасидан ва мақсадли ипотека кредитидан ёрдамчи-хўжалик иморатлари билан бирга фақат уй-жой қуриш учун фойдаланишга;
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жой ва ёрдамчи-хўжалик иморатларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда мазкур Низомга амал қилган ҳолда келишилган ва тасдиқланган лойиҳага мувофиқ қуришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
берилган ер участкасини берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида ўзлаштиришни бошлашга, қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқлангандан кейин бир ой мобайнида уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига мурожаат қилишга мажбурдир.
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Ўзбошимчалик билан уй-жой қурганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Уй-жой қурувчилар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу мақсадлар учун ажратилмаган ер участкаларида қурилган ҳамда бунга зарур рухсатномани олмасдан ёхуд шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари жиддий равишда бузилган ҳолда тикланган уй-жойлар, бошқа иморатлар ва иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган деб ҳисобланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ўзбошимчалик билан қуриш аниқланган тақдирда туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан ўзбошимчалик билан қуриш ҳолати тўғрисида далолатнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Далолатнома тузилиши билан бир вақтда туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан ўзбошимчалик билан қурилаётган қурилишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берилади. Кўрсатманинг нусхаси ўзбошимчалик билан тикланган иморат тўғрисидаги масалани кейинчалик белгиланган тартибда ҳал этиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳуқуқи бузилган шахснинг ёхуд тегишли давлат органининг даъвоси бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморат суднинг қарорига кўра уни қурган шахс томонидан ёхуд унинг ҳисобига бузиб ташланиши керак, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Қурувчи уй-жой қуриш ёки реконструкция қилишга тўсқинлик қилаётган мансабдор шахсларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари устидан юқори турувчи органга ёки суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан иморат қуриш масалалари бўйича пайдо бўладиган низолар қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Мазкур Низом бузилганлиги учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Қурувчи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мазкур Низом бузилганлиги учун қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Якка тартибда уй-жой қурилишини тартибга солиш тўғрисида» 1959 йил 25 декабрдаги 970-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1959 й., 18-сон, 76-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Уй-жой ва оддий қурилиш сифатини яхшилаш чоралари тўғрисида» КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг 1969 йил 28 май № 392 қарори» 1969 йил 21 августдаги 409-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 7-сон, 64-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «СССР Министрлар Советининг «Уй-жой қурилишига ажратилаётган капитал маблағлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1981 йил 5 октябрдаги 972-сон қарори» 1981 йил 11 ноябрдаги 877-сон қарори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССРда якка тартибда уй-жой қурилишини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1988 йил 28 июлдаги 263-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 7-сон., 27-модда) ва унга илова.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг турар жой масалаларига оид баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1989 йил 24 январдаги 37-сон қарорига илованинг 2-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖда мулкчилик тўғрисида» Ўзбекистон ССЖ Қонуни муносабати билан Ўзбекистон ССЖ Ҳукуматининг қарорларини ўзгартиш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1991 йил 16 февралдаги 38-сон қарорига илованинг 6-банди (ЎзССЖ ҚТ, 1991 й., 2-сон, 4-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 октябрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 19-банди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Якка тартибда уй-жой қураётган кўп болали ва кам даромадли оилаларни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 411-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 50-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 518-модда; 2009 й., 44-сон, 464-модда; 2010 й., 37-сон, 321-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда; 2014 й., 23-сон, 269-модда; 2017 й., 35-сон, 931-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон; 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)