Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017 20.12.2006 йилдаги ПҚ-535-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2017
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007—2010 ЙИЛЛАРДА УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚУРИЛИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқори жаҳон талаблари ва стандартларига жавоб берадиган, автомобиль транспортида халқаро, транзит ва республика ичида юклар ва йўловчиларни йил давомида бир маромда ва самарали ташишни таъминловчи умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини янада ривожлантириш, шунингдек йўл қурилишидаги инвестиция жараёни иштирокчиларининг хўжалик муносабатларини мақбуллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, Республика йўл жамғармаси, «Ўзавтойўл» ДАК томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 2007—2010 йилларда ва узоқ муддатли истиқболда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш Концепцияси қуйидаги мақсадли Дастурларни ўз ичига олган ҳолда 1-иловага* мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007—2010 йилларда халқаро аҳамиятга эга умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дастури 2-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007—2010 йилларда давлат аҳамиятига эга умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини реконструкция қилиш Дастури 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 2 ва 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзавтойўл» ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг 2007—2010 йилларда ва узоқ муддатли истиқболда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республиканинг ҳар йилги Инвестиция дастурларини шакллантиришда 2 ва 3-иловаларда белгиланган параметрларга ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш учун Республика йўл жамғармаси ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро ва давлат аҳамиятига эга умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича ҳар йилги Дастурни шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси томонидан «Ўзавтойўл» ДАК билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган ҳолда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича ҳар йилги Дастурни шакллантириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва «Ўзавтойўл» ДАК билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш тасдиқлаган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзавтойўл» ДАК 2007 йил 1 мартгача бўлган муддатда илгари ширкат хўжаликлари балансида бўлган хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини инвентаризациядан ўтказсин ҳамда уларнинг тегишли туман ҳокимликлари балансига ўтказилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ўзавтойўл» ДАКнинг «Ўзйўлбутлаш» бошқармаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича «Ўзавтойўл» ДАКнинг таркибий бўлинмалари учун олиб келинадиган йўл-қурилиш техникаси ва ускуналари, шунингдек улар учун эҳтиёт қисмлар 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб тўрт йил муддатга божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда жорий этилган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш устидан тегишли архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 20 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-535-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 508-модда)