Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сонли қарори билан тасдиқланган «Судгача санациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Санация қилинаётган корхона махсус санация ҳисобварағини ишлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 7 июлдаги 2, 276-В-сон қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 ноябрдаги «Республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида» ПФ-3675-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сон «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ санация қилинаётган корхонанинг банк ҳисобварағини қўллаш ва унинг ишлаш механизмини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Миллий валютадаги махсус санация ҳисобварағи унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ҳайъатининг (бундан буён матнда Агентлик Ҳайъати деб юритилади) қарорига кўра давлат мадади билан судгача санация қўлланганда иқтисодий ночор корхонага очилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Махсус санация ҳисобварағини очиш учун санация қилинаётган корхона унинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка махсус санация ҳисобварағи очишга ариза тақдим этади. Аризага Агентлик Ҳайъатининг корхонага нисбатан судгача санацияни жорий этиш тўғрисидаги қарорининг Агентлик томонидан тасдиқланган нусхаси, молиявий соғломлаштириш бизнес-режаси ва барча кредиторлар қарзларини сўндиришнинг Агентлик Ҳайъати маъқуллаган жадвали илова қилинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)
3. Санация қилинаётган корхонанинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкка мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг санация қилинаётган корхонанинг талаб қилиб олингунча асосий ҳисобварағига махсус санация ҳисобварағи мақоми берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хизмат кўрсатувчи банк ўша куниёқ 2-картотеканинг ва санация қилинаётган корхонанинг ушбу банкдаги бошқа барча банк ҳисобварақларининг амал қилишини тўхтатиб, улардаги мавжуд маблағларни санация қилинаётган корхонанинг махсус санация ҳисобварағига ўтказади. Бунда санация қилинаётган корхонанинг чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи аввалги режимда фаолиятни давом эттиради, уни тасарруф этиш ҳуқуқи санация қилинаётган корхонага ўтади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳаракати билан боғлиқ ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг махсус чизмалари бўйича махсус ҳисобварақлар ҳаракатини тўхтатишга йўл қўйилмайди.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳаракати билан боғлиқ махсус ҳисобварақларнинг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти томонидан белгиланади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус ҳисобварақлар орқали ўзаро ҳисоб-китобларнинг махсус чизмаларини ўтказиш тартиби ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида қарор қабул қилган тегишли орган томонидан қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда белгиланади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Айни вақтда хизмат кўрсатувчи банк электрон почта орқали санация қилинаётган корхонага талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисобварақлари очилган бошқа барча банкларга, унинг рақами ва қабул қилиш санасини кўрсатган ҳолда Агентлик Ҳайъатининг қарорига ҳавола қилиб, ушбу ҳисобварақларни ёпиш ва улардаги мавжуд маблағларни санация қилинаётган корхонанинг махсус санация ҳисобварағига ўтказиш талабини юборади.
1-картотекада акцептни кутаётган тўлов ҳужжатлари маблағларни олувчиларга «__________ (корхона номи)га нисбатан Агентлик Ҳайъатининг 20___ йил ________ даги ____сон қарори билан судгача санация жорий этилган» белгиси билан қайтарилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Агентлик Ҳайъати томонидан санацияни дастлаб белгиланган муддатдан кўпга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда махсус санация ҳисобварағи санация якунланишигача амал қилишда давом этади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)
6. Маблағларни санация ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқаришга фақат санация қилинаётган корхонанинг тўлов топшириқномалари асосида йўл қўйилади.
7. Махсус санация ҳисобварағига қуйидагилар қайд этилади: асосий фаолиятдан, ортиқча мол-мулкни, товар-моддий бойликларни сотишдан келиб тушаётган маблағлар, валюта тушумини сотишдан тушадиган маблағлар, шунингдек илгари тузилган шартномавий мажбуриятлар бўйича тўхтатилган ҳисобварақларга келиб тушган маблағлар ва бошқа тушумлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Санациянинг бориши ва қарзларни сўндириш жадвали бажарилишининг мониторингини Агентлик амалга оширади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Санация бошланганидан сўнг олти ой мобайнида қарзни сўндириш жадвали (жадваллари) бузилиб, бу ҳол қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашиши билан боғлиқ бўлса, Агентлик Ҳайъатининг (шу жумладан кредиторларнинг) кўриб чиқишига санациянинг самарасизлиги муносабати билан судгача санацияни муддатидан аввал тугатиш тўғрисида таклиф киритилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)
10. Махсус санация ҳисобварағидаги санация қилинаётган корхонанинг тўлов топшириқномаси билан Қарзни сўндириш жадвалига мувофиқ жорий тўловлар ва тўловлар амалга оширилади.
Жорий тўловлар деганда судгача санация режимида корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида юзага келган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар тушунилади.
меҳнатга ҳақ тўлаш, алиментлар, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақлар, фуқароларнинг ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш талаблари бўйича ҳисоб-китоблар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)
улар етказиб берадиган маҳсулот ва бажарадиган ишлар учун маҳсулот етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўнак ҳамда асосий тўловлар;
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари бўйича ҳисоб-китоблар, шу жумладан энергия ресурсларининг барча турлари, алоқа хизматлари, хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, таъмирлаш-фойдаланиш харажатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
олинган кредитлар бўйича, шунингдек ижро муддати санация даврида бошланган, ҳукумат кафолати билан таъминланган кредитлар бўйича банк ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси олдидаги мажбуриятларга доир ҳисоб-китоблар.
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)
Жорий тўловларга эҳтиёж бўлмаганида санация ҳисобварағи маблағларининг қолдиқлари қарзни сўндириш жадвалини муддатидан аввал ижро этишга йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Санация қилинаётган корхонанинг чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи бўйича операциялар Марказий банкнинг ушбу ҳисобварақнинг амал қилишини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлари билан белгиланган тартибда, санация қилинаётган корхонанинг топшириқларига кўра ўтказилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Махсус санация ҳисобварағининг амал қилиши белгиланган санация муддати якунланганда ёки Агентлик Ҳайъати томонидан санацияни муддатидан аввал тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тугатилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хизмат кўрсатувчи банкка Агентлик Ҳайъатининг санацияни муддатидан аввал тугатиш тўғрисида қарорининг Агентлик томонидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилган кундан бошлаб махсус санация ҳисобварағининг амал қилиши тўхтатилади ва у талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағи сифатида амал қилишда давом этади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 мартдаги 14/02 ва 276-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1636-4, 13.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/1636-4/0458-сон)