ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ТЕРГОВ, СУРИШТИРИШ ВА СУД ДАВОМИДА ЖИНОИЙ ИШЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР БЎЙИЧА АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАР ВА МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ, ҲИСОБГА ОЛИШ, САҚЛАШ, БЕРИШ, СОТИШ, ҚАЙТАРИШ, ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 23 августда 1616-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 октябрдаги 14-қ/қ, Қ-87, 100, 17, 16, 7, 01-02/22-22, 2010-41-сонли «Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2174, 29.12.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 июлдаги «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш» ҳақидаги 139-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Тергов, суриштириш ва суд давомида жиноий ишлар ва материаллар бўйича ашёвий далиллар ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома* тасдиқлансин.
* Йўриқнома рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги томонидан 1995 йил 23 мартда 14/1-3-сон билан тасдиқланган «Жиноят ишлари бўйича олинган ашёвий далиллар, ўқ отар қуроллар, моддий бойликлар ва бошқа мулкларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Бош прокурор Р. ҚОДИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 8 август,
63-сон
Олий суди раиси в.б. Н. ТАШМАТОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 8 август,
КТБ-176-06-сон
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 8 август,
3/2161-сон
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 8 август,
9-сон
Адлия вазири Б. МУСТАФОЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 8 август,
19-сон
Мудофаа вазири Р. МИРЗАЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 8 август,
12-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 8 август,
01-02/22-19-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 350-модда)