Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«МУҚОБИЛ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрдаги 437-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Муқобил хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон қилинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси:
икки ойлик муддат ичида «Муқобил хизматни ташкил этиш ва уни ўташ тартиби тўғрисида»ги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
муқобил хизмат қўлланадиган вазирликлар, идоралар, соҳаларнинг рўйхати ҳамда улар бажарадиган ишларнинг турларини белгиласин;
Ҳукуматнинг қарорларини «Муқобил хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ҳолга келтирсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари фуқаролар муқобил хизматни ўташ учун қўлланадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тасдиқласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 3 июль,
647-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 11-сон, 435-модда)