Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ОЗОДЛИК» ОБИДАСИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҳАСИ
УЧУН РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ҲАқИДА
УЧУН РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ҲАқИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини бажариш юзасидан ва республика жамоатчилигининг истакларини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мустақиллик майдонидаги «Озодлик» обидасининг энг яхши лойиҳаси учун 1991 йилнинг октябридан 30 декабригача очиқ танлов эълон қилинсин.
* Таркиб берилмайди.
3. Тошкент шаҳар ижроия қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига, Ўзбекистон Ёзувчилар, Меъморлар, Рассомлар уюшмаларига танловни юксак ташкилий ва ғоявий-бадиий даражада ўтказиш топширилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган мукофотларни маблағ билан таъминлаш манбаини аниқласин.
5. 1991 йил 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси қошида «Озодлик» обидаси қурилишига ҳисса қўшмоқчи бўлган давлат, жамоат ва кооператив ташкилотлари ҳамда алоҳида шахслардан ихтиёрий хайрия маблағлари йиғиш учун «Озодлик» жамғармаси очилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат телекўрсатув ва радиоэшиттириш қўмитасига, ЎзТАГ, рўзномалар таҳририятига танловнинг ўтказилиши, якуни ва «Озодлик» обидаси қурилишининг боришини ёритиш топширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вице-Президент Ш. МИРСАИДОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 1 ноябрь,
276-сон
Мустақиллик майдонидаги «Озодлик» обидасининг чизма
лойиҳаси — обида концепциясини ишлаб чиқиш учун
очиқ танлов дастури ва шартлари
лойиҳаси — обида концепциясини ишлаб чиқиш учун
очиқ танлов дастури ва шартлари
Ўзбекистон Президентининг 1991 йил 6 сентябрдаги Фармонига мувофиқ ва республика кўп сонли жамоатчилигининг Тошкентдаги В, И. Ленин майдонини Мустақиллик майдони деб ўзгартириш ҳақидаги хоҳиш-истакларини ҳисобга олиб, бу майдонда «Озодлик» обидаси ўрнатишга қарор қилинган.
Обидани қуриш учун ҳозирги майдон чегарасида жой танланиши лозим.
Обидани майдоннинг қаерига жойлаштириш танловда қатнашадиган муаллифлар ихтиёрига ҳавола этилади.
Ушбу танловни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва обидани қуриш учун Тошкент шаҳар ижроия қўмитасининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори асос ҳисобланади.
Танловни ўтказувчилар:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси ва Рассомлар уюшмаси.
Танловнинг мақсади ва вазифалари
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги, унинг кўп асрли маданияти ва миллий анъаналари мавзуини монументал санъат ва меъморчилик воситасида намоён этиш.
Меъморий ва монументал ечимдаги лойиҳавий таклифлар «Озодлик» обидасини яратиш ғоясининг майдондаги меъморий-қурилиш мажмуи билан уйғунлашган бўлиши, жой қиёфаси, дендрология вазиятига мос келиши керак.
Танлов шартлари
1. Танлов 1991 йилнинг октябридан 31 декабрига қадар ўтказилади.
2. Танловда қатнашишга меъморлар, ҳайкалтарошларнинг ижодий жамоалари ва барча хоҳловчилар таклиф этилади.
3. Бошланғич манбалар:
ушбу дастур;
масштаби 1:1000 бўлган бош режадан олинган кўчирма нусха;
жойнинг топографик съёмкаси, унга масштаби 1:500 бўлган қизил белгили режа илова қилинган.
Тузиладиган лойиҳа таркиби
Танловнинг лойиҳавий материаллари эркин чизмада 1X1 планшетда тақдим этилади.
1. Майдоннинг 1:500 масштабдаги бош режаси.
2. Фасад, планлар, кесмалар ва перспектива 1:50; 1:25 масштабда берилади.
3. Обида модели 1:25 масштабда берилади (моделнинг энг катта ўлчами 1 м дан ошмаслиги керак).
4. Тушунтирув хати.
5. Фотоальбом (оқ-қора).
Муаллифларнинг хоҳишига кўра қўшимча материаллар берилиши мумкин.
Танлов материаллари тўла ҳолда 1991 йил 30 декабрь соат 18 гача қуйидаги манзилга топширилиши зарур:
Тошкент, Ц-1, Пушкин кўчаси, 7, Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси.
Бошқа шаҳарликлар учун кўрсатилган вақт почта квитанциясидаги муддат ҳисобланади.
Кўрсатилган муддатдан кейин топширилган лойиҳалар муҳокамага қўйилмайди.
Танлов иштирокчиларини мукофотлаш
Энг яхши лойиҳавий таклифлар учун қуйидаги мукофотлар белгиланган:
| Битта биринчи мукофот | 10000 сўм | |
| Битта иккинчи мукофот | 7500 сўм | |
| Иккита учинчи мукофот | 5000 сўмдан | |
| Учта рағбатлантирувчи мукофот | 2500 сўмдан | |
Танлов ғолиби лойиҳани ҳаётга жорий этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Танлов дастури ва шартларига жавоб бермайдиган лойиҳалар, шунингдек, муддат ўтгандан кейин топширилган лойиҳалар танлов ҳакамлиги томонидан кўриб чиқилмайди.
1992 йилнинг 10 январидан 25 январигача Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси залида жамоатчилик муҳокамаси учун танлов лойиҳаларининг кўргазмаси бўлади.
Танлов якунлари ҳақидаги қарор 1992 йилнинг 1 февралигача қабул қилинади.
Танлов натижалари республика матбуотида ва телекўрсатув орқали эълон қилинади.