Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
БУЙРУҒИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЮДЖЕТИ ИЖРОСИНИНГ
МОЛИЯ ОРГАНЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
МОЛИЯ ОРГАНЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 7 июлда 1560-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 30 декабрдаги 93-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети ижросининг молия органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни, шунингдек унга қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1560-2, 04.01.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сонли «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 177-модда) ижро этиш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 9 мартдаги 28-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджети ижросининг молия органларида бухгалтерия ҳисоби бўйича Йўриқнома»га (2006 йил 10 апрель, рўйхат рақами 1560 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 15-сон, 129-модда) иловага* мувофиқ қўшимча киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 19 июнь,
56-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 275-модда)