Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 03.07.2006 йилдаги ПҚ-396-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси корхоналарининг давлатга қарашли акциялари пакетларини хусусий мулк этиб сотиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳаракат таркибидан, хусусан шинам «Мерседес-Бенц» автобусларидан самарали, авайлаб ва мақсадли фойдаланишдан автобус саройлари ходимларининг манфаатдорлигини ошириш, хусусий ташаббускорлик ва тадбиркорликни ривожлантириш ва шу асосда Тошкент шаҳри аҳолисига шаҳар автобус транспортида йўловчи ташиш хизмати сифатини яхшилашни таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сонли Фармони билан тузилган Ишчи комиссиясининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси автобус саройларининг давлат акциялари пакетларини, иловага* мувофиқ, хусусий мулк этиб икки босқичда сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи босқичда (2006-2007 йиллар) — жалб этилган хорижий кредитлар тўлиқ тўланган 159 та «Мерседес-Бенц» автобусларининг қиймати устав жамғармаларига қўшилишини ҳисобга олган ҳолда автобус саройларининг давлатга қарашли акцияларини сотиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи босқичда (2008—2010 йиллар) — автобус саройларининг устав жамғармаларини Ўзбекистон Республикаси кафиллигида олинган ва ҳали тўлиқ тўланмаган хорижий кредитлар ҳисобидаги 362 та «Мерседес-Бенц» автобусларининг қиймати миқдорида кўпайтириш, шу қийматга тенг миқдорда қўшимча равишда чиқарилган акцияларни хусусий мулк этиб сотиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Молия вазирлиги, «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси билан биргаликда 2007 йилнинг 1 январигача 362 та «Мерседес-Бенц» автобусларининг қиймати қўшилишини ҳисобга олган ҳолда «Тошавтобустранс» АК автобус саройларининг устав жамғармаларини белгиланган тартибда мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, хусусий мулкида «Мерседес-Бенц» автобуслари мавжуд бўлган «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси автобус саройларининг давлат акциялари пакетлари ёпиқ кимошди савдоларини ўтказиш асосида биринчи навбатда автобус саройлари меҳнат жамоаларининг аъзоларига, шунингдек «Тошавтобустранс» АК таркибига кирган ҳамда йўловчиларга бир маромда ва бехатар хизмат кўрсатишни таъминлайдиган ишончли автойўловчи ташувчи сифатида ўзини намоён этган автокорхоналарга сотилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси автобус саройларининг давлатга қарашли акциялари пакетларини сотишдан тушадиган маблағларини тақсимлашнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлатга қарашли акциялар пакетларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 30 фоизи, биринчи навбатда, «Мерседес-Бенц» автобусларини сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси кафиллигида жалб этилган хорижий кредитларни тўлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлатга қарашли акциялар пакетларини сотишдан тушадиган маблағларнинг 40 фоизи 2010 йилнинг охиригача «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасига қайтариб бериш шарти билан автобус саройларининг ҳаракат таркибини янгилашда, шу жумладан лизинг асосида мақсадли фойдаланиш учун беш йил муддатга йўналтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлатга қарашли акциялар пакетларини сотишдан тушадиган маблағларнинг қолган қисми қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси автобус саройларининг давлатга қарашли акциялари пакетларини автобуслардан автобус саройларига бириктирилган йўналишларда мақсадли фойдаланиш мажбурияти олинган ҳолда ёпиқ кимошди савдоларида сотиш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ва «Асака» банкининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар автобус саройларининг ҳаракат таркибини 2008—2010 йиллар даврида босқичма-босқич янгилаш, бунда автобус саройларининг давлат акциялари пакетларини сотишдан тушадиган маблағларининг «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасида қолдириладиган қисми, шунингдек автобус саройларининг ўз маблағлари, мамлакатимиз банклари ва хорижий банкларнинг, халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобига асосан дизель ва газ ёнилғиси билан ишлайдиган автобуслардан фойдаланиш тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Асака» банки ва «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси томонидан тегишли лицензия асосида тижорат мақсадида йўловчилар ташийдиган юридик шахсларга автобусларни лизингга бериш бўйича лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги ташкил этиладиган лизинг компанияси 2010 йилнинг 1 январигача Тошкент шаҳри автобус саройларига лизингга бериладиган йўловчи ташиш автобусларини олиб кириш чоғида божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Шаҳар йўловчи транспортининг бир маромда ва бехатар фаолият кўрсатишини таъминлаш, ҳаракат таркибини янгилаш, шаҳар йўналишларидаги автобуслардан самарали ва мақсадли фойдаланиш учун Тошкент шаҳар ҳокими ва «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси зиммаларига шахсий жавобгарлик юклансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 545-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 3 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-396-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 247-модда; 2013 й., 41-сон, 545-модда)