31.05.2006 йилдаги ПҚ-362-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 31.05.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ДАРСЛИКЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги йилларда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ва 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш доирасида республикада давлат таълим стандартлари, умумий ўрта таълим ўқув режалари ва дастурлари талай даражада такомиллаштирилди, уларга мувофиқ замон талабларига мос келадиган янги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалари нашр этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда. Биринчи синф ўқувчиларини, «Меҳрибонлик» уйлари, мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг тарбияланувчиларини, шунингдек кам таъминланган оилаларнинг болаларини дарсликлар ҳамда бошқа ўқув қўлланмалари билан бепул таъминлаш тизими жорий этилган. Ўқувчиларни ижара асосида дарсликлар билан таъминлаш тизими синов тариқасида жорий этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга дарсликларни сотиш механизми аҳолининг уларга бўлган талаб-эҳтиёжини тўла қондиришни ҳисобга олган ҳолда бутун республика ҳудудида чакана савдонинг пухта тизимини ташкил этиш ҳамда уларни нашр этишга буюртманомаларни шакллантириш жараёнига педагоглар жамоатчилиги ва ўқувчиларнинг ота-оналарини кенг жалб этиш йўли билан такомиллаштиришни тақозо этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини янада ривожлантириш, уларни нашр этишга буюртманомаларни шакллантириш механизми ҳамда ижара тизимини, шунингдек, дарсликлар чакана савдоси кенг тармоғини ташкил қилишни такомиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2006-2007 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этишга буюртманомалар тўпламини шакллантиришнинг янги механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, бунда дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларини чиқариш ва сотишга йиллик прогноз квоталари педагоглар жамоатчилиги ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида ҳар йили ўтказиладиган ихтисослаштирилган китоб кўргазма-ярмаркалари, шунингдек, умумтаълим мактаблари кутубхона фондларини хатловдан ўтказиш натижасида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «Ўзкитобсавдо» ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили октябрь-ноябрь ойларида барча вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида умумтаълим мактаблари учун кейинги ўқув йилига мўлжалланган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларининг ихтисослаштирилган кўргазма-ярмаркаларини ташкил қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда умумтаълим мактаблари биринчи синфларининг ўқувчилари учун дарсликлар ҳар йили, 2—4-синфлар учун — икки йилда бир марта ва 5—9-синфлар учун — тўрт йилда бир марта янгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари ҳамда дарсликларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича ҳукумат комиссияси (Р.С. Қосимов) умумтаълим мактаблари учун янги ўқув режалари, дарсликларни экспертизадан ўтказиш ва маъқуллаш чоғида дарсликларни янгилашнинг белгиланган муддатига риоя этилиши ҳамда уларнинг мазмуни асоссиз ўзгартирилишига барҳам берилишига алоҳида эътибор қаратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳар йили 1 декабргача:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кейинги ўқув йилига тавсия этиладиган дарсликлар рўйхатини, шунингдек янгиланган варианти чиқарилгани муносабати билан бекор қилинган дарсликлар рўйхатини ота-оналарга маълум қилишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим мактаблари кутубхона фондларининг зарур дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалари билан таъминланганлигини, шунингдек, утилизация қилинадиган жисмоний ва маънавий эскирган дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларини аниқлаш мақсадида мазкур кутубхона фондларини хатловдан ўтказишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
навбатдаги ўқув йили учун ўқитиладиган тиллар, номлар ва синфларга қараб умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларининг ихтисослаштирилган ярмаркалари, педагоглар жамоатчилиги ва ўқувчиларнинг ота-оналари фикрини ўрганиш, шунингдек хатловдан ўтказиш натижалари асосида предметлар бўйича дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмалари чиқариш ва сотишга прогноз квоталари шакллантирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсликларни ярмаркаларда тузилган шартномалар бўйича чакана савдо тармоғи орқали эркин сотишни ҳисобга олган ҳолда ҳар йили шакллантириладиган прогноз квоталари асосида ҳар йили 1 июлга қадар зарур ҳажмлар ва номлардаги дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмалари чиқарилишини ташкил этишни таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларининг нашриёт расмийлаштируви ва матбаа ижроси давлат стандартини белгиланган тартибда қайта кўриб чиқсин ва қайтадан тасдиқласин, уларнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги ҳамда белгиланган фойдаланиш муддати давомида тегишли жисмоний ҳолатини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда уларни нашр этиш чоғида фойдаланадиган қоғоз ҳамда бошқа матбаа материалларининг сифат кўрсаткичларига нисбатан талаблар оширилишига алоҳида эътибор қаратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
матбаа корхоналарида ўрнатилган стандартларга риоя этилиши устидан самарали ички назорат механизмини жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ўзкитобсавдо» ДАК Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда шаҳарлар ва туман марказларида аҳолига дарсликлар сотиш учун ихтисослаштирилган ярмарка-савдо шохобчалари ташкил этилишини таъминласин, шунингдек, олис аҳоли пунктларида дарсликлар чакана савдосини ташкиллаштириш чора-тадбирларини қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим мактаблари кутубхона фондларидан ўқувчиларга дарсликларни ихтиёрийлик асосида ижарага бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобига кутубхоначиларнинг тариф ставкасига мансаб маошининг 20 фоизигача миқдорда вақтинчалик устама ҳақ белгилаш воситасида кутубхона фонди сақланиши учун ходимларни рағбатлантириш механизми жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда шу нарса назарда тутилсинки, кутубхоналардаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни сақлаш учун тегишли шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда ўқувчилар ўртасида дарсликларни авайлаб асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар олиб борилишини ташкил этиш умумтаълим мактаблари кутубхоначилари ишининг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим мактабларининг кутубхона фондлари учун ҳамда ярмарка савдоси ва чакана савдо тармоғи орқали эркин сотиш учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалари тайёрлашга буюртманомани шакллантириш ва бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумтаълим мактабларининг айрим тоифадаги ўқувчиларини давлат бюджети маблағлари ҳисобига дарсликлар билан аниқ таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дарсликларни ижарага бериш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кутубхоналардаги дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни сақлаш учун тегишли шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда ўқувчилар ўртасида дарсликларни авайлаб асраш туйғусини ривожлантиришга йўналтирилган тарбиявий ишлар олиб борилишини ташкил этиш умумтаълим мактаблари кутубхоначилари меҳнати натижаларига баҳо бериш мезонлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни утилизация қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда дарсликларнинг нархи ва уларни етказиб бериш билан боғлиқ сарф-харажатлар сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 31 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-362-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 190-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 21-сон, 268-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)