«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Буйруғи
ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ МАЙДАЛАШ, САРАЛАШ, БОЙИТИШ ҲАМДА РУДА ВА КОНЦЕНТРАТЛАРНИ БЎЛАКЛАШДА ИШЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 23 майда 1575-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
«Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли қарорини бажариш мақсадида буюраман:
1. «Фойдали қазилмаларни майдалаш, саралаш, бойитиш ҳамда руда ва концентратларни бўлаклашда ишларнинг хавфсизлиги қоидалари» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамга қолдирилсин.
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Р. САИДОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 14 февраль,
27-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 185-модда)