ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ «ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ»
Буйруғи
ИССИҚЛИКДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ҚУРИЛМАЛАР ВА ИССИҚЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда 1572-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича (Ўздавэнергоназорат) давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
1. Илова* қилинаётган «Иссиқликдан фойдаланувчи ускуналар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари» тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси
«Ўздавэнергоназорат» бошлиғи Б. ҒУЛОМОВ
«Ўздавэнергоназорат» бошлиғи Б. ҒУЛОМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 5 апрель,
58-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 167-модда; 2010 й., 33-сон, 282-модда; 2011 й., 6-сон, 54-модда)