01.05.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1566
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг қарори, 01.05.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1566
Дата вступления в силу
11.05.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2011
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли «Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 39-модда) ва 2005 йил 23 сентябрдаги ПФ-3662-сонли «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 283-модда) фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) ва 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сонли «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда) қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), 2000 йил 21 сентябрдаги 364-сонли «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 2000 й., 9-сон, 61-модда), 2001 йил 18 апрелдаги 178-сонли «Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қарорлари тўплами, 2001 й., 4-сон, 23-модда), 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда) қарорларига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова* қилинаётган «Коммунал хизматларга тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низом» (янги таҳрирда) тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.