Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг
Қарори
Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2771-7]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 24 мартдаги 20, 2016-14, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 октябрь,
405-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ф. ПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 октябрь,
2026-27-сон
Келишилди:
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
2026 йил 22 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 27 октябрдаги 405-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 22 октябрдаги 2026-27-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 331-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. 332-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ортиқча тўланган (ортиқча ундирилган) ёки хатолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммаларини солиқларнинг тўлов муддатларини инобатга олган ҳолда ҳисобга олиш суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган ҳолларда электрон топшириқномалар давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизими орқали автоматик шакллантирилиши ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланмасдан «ЎРИМВ» АТга электрон тарзда юборилиши мумкин. Ушбу топшириқномалар «ЎРИМВ» АТда инсон омилисиз автоматик равишда маъқулланади ва ижрога қабул қилинади.».
3. 35-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда давлат солиқ хизмати органлари томонидан юборилган топшириқномалар мазкур Йўриқноманинг 37-бандига мувофиқ бажарилади.».
4. 37-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Агар жорий тушумлар етарли бўлмаган ёки мавжуд бўлмаган ҳолларда ортиқча тўланган ёки ундирилган маблағларни 3 иш куни мобайнида қайтариш имкони бўлмаса, ушбу маблағлар тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан қайтарилади.»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар жорий тушумлар етарли бўлмаган ёки мавжуд бўлмаган ҳолларда ортиқча тўланган ёки ундирилган маблағларни 1 иш куни мобайнида ҳисобга олиш имкони бўлмаса, ушбу маблағларни ҳисобга олиш тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан амалга оширилади.»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
5. 376-банднинг биринчи хатбошисидаги «5 иш куни» деган сўзлар «3 иш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2026 й., 10/26/2771-7/1131-сон)