Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3386-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сон «Маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш тартибларига оид низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳамда 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 27 июлдаги 16-сон буйруғи (рўйхат рақами 3386, 2022 йил 12 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2022 й., 10/22/3386/0820-сон) билан тасдиқланган Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Э. АДИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 3 ноябрь,
32-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 3 ноябрдаги 32-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 15-бандда:
«а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «3-схемаси» деган сўзлар «1С схемаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «7 ва 8-схемалари» деган сўзлар «3С ва 4С схемалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 38-банд ва 45-банднинг биринчи хатбошисидаги «3-схемасида» деган сўзлар «1С схемасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 1-иловада:
2-устундаги «3-схема» деган сўзлар «1С схема» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-устундаги «7-схема» деган сўзлар «3С схема» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-устундаги «8-схема» деган сўзлар «4С схема» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2026 й., 10/26/3386-3/1116-сон)