1-ИЛОВА
1. | Эшмуратов Абдулҳаким Хушбокович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари |
2. | Саиджанов Дилшод Мадрахимович | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Коммуникациялар департаменти шўба мудири, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
3. | Икрамов Музраф Муборакходжаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
4. | Маматов Аброр Алишерович | — | Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими катта прокурори |
5. | Файзиев Омонулла Лутфуллаевич | — | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби |
6. | Гиясов Шохрух Камалитдинович | — | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, Ахборот хизмати раҳбари |
7. | Фаязова Мукаддас Шавкатовна | — | Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги матбуот котиби — директорнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси |
8. | Сапаров Шерзод Бахтиярович | — | Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Давлат тили бўйича маслаҳатчиси, Ахборот хизмати раҳбари |
9. | Муратова Нозима Фахритдиновна | — | Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори |
10. | Асланова Садоқат Фарходовна | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси матбуот котиби — ректорнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси |
11. | Орипов Шухратжон Орип ўғли | — | Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси |
12. | Азимов Жаҳонгир Баходир ўғли | — | Ўзбекистон миллий масс-медиаларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори |
13. | Маматурдиев Дилшод Нематович | — | Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси Бош директорининг биринчи ўринбосари |
14. | Азимова Нигора Анваровна | — | Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Хорижий алоқалар бўлими бошлиғи |
15. | Иззатиллаев Отабек Олимжонович | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўлими мудири |
16. | Зокиров Абдулкарим Илхом ўғли | — | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ўзбекистон манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси |
17. | Абдуразаков Акбаржон Абдужаббарович | — | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат қарзи департаменти бош мутахассиси |
18. | Бозоров Ғайрат Назарович | — | Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясининг Ахборот соҳасида мониторинг ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи |
19. | Нарзуллаев Дилшод Норуллаевич | — | Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ бошлиғининг ўринбосари |
20. | Аҳтамов Шамсинур Апсамат ўғли | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази юридик бўлим бошлиғи |
2-ИЛОВА
Т/р | Тадбир номи | Амалга ошириш тартиби ва механизмлари | Амалга ошириш муддатлари | Масъул вазирлик ва идоралар |
Сиёсий ҳолат индикатори | ||||
1. | Матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларнинг холис ёритилишини таъминлаш ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш. | 1. ОАВ ва сўз эркинлиги соҳасидаги ислоҳотлар, қонунлар, суд қарорлари ҳамда журналистлар ҳолатига оид маълумотларни инглиз тилида расмий сайтлардаги алоҳида бўлимларда ва чораклик дайжестлар орқали мунтазам эълон қилиш. | доимий | Ўзбекистон миллий масс-медиаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди (келишув асосида), Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг 2026 йилги ҳисоботидаги фактик хатолар юзасидан далиллар асосида ёзма мурожаат юбориш. | 2027 йил февраль | |||
3. «Чегара билмас мухбирлар», «Maison des journalistes» ва бошқа халқаро ташкилотлар вакилларини Ўзбекистондаги конференция ва давра суҳбатларига таклиф этиш ҳамда мустақил журналистлар билан эркин учрашувларини ташкил этиш. | 2027 йил март — декабрь | |||
2. | Ички ишлар органлари фаолиятида очиқлик ва ҳисобдорликни ошириш ҳамда жамоатчилик билан мулоқотни кучайтириш. | 1. Вилоят, туман ва шаҳар ички ишлар органлари раҳбарларининг криминоген вазият, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кўрилаётган чоралар юзасидан аҳолига мунтазам мурожаатларини ташкил этиш. | доимий | Ички ишлар вазирлиги |
2. Мазкур мурожаатларни ОАВ, расмий веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка етказиш. | 2027 йил январь | |||
3. | Журналист ва блогерларга оид маъмурий ва жиноят ишлари бўйича очиқ маълумотлар реестрини шакллантириш ва юритиш. | 1. Журналист ва блогерларга нисбатан қўзғатилган маъмурий ва жиноят ишлари ҳамда суд қарорлари ва ҳукмлари бўйича ҳуқуқий маълумотномалар тайёрлаш. | 2027 йил февраль | Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси |
2. Мазкур маълумотларни алоҳида электрон реестрда эълон қилиш ва мунтазам янгилаб бориш. | 2027 йил май | |||
4. | Журналист ва блогерларга нисбатан жиноий таъқиб ҳолатларини ўрганиш ҳамда озодликка чиққан журналистларнинг ҳуқуқий мақоми ва реабилитацияси масалаларини кўриб чиқиш. | 1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган журналистларнинг ҳуқуқий мақоми тикланганлиги ва реабилитация қилинганлиги ҳолатларини ўрганиш. | 2027 йил февраль | Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд |
2. Ўрганиш натижалари, аниқланган муаммолар ва кўрилган чоралар бўйича ҳисобот тайёрлаш ҳамда жамоатчиликка эълон қилиш. | 2027 йил август | |||
5. | Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида журналистлар билан ишлашнинг ягона очиқлик стандартларини ишлаб чиқиш, ташкилот раҳбарларининг очиқликни таъминлаш ва ўзларига юклатилган вазифалар доирасидаги очиқ маълумотларни эълон қилиш бўйича фаолиятини KPI асосида баҳолаш тизимини жорий этиш. | 1. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг журналистлар билан ишлаши ҳамда очиқ маълумотларни эълон қилиши бўйича ягона стандартларни ишлаб чиқиш. | 2027 йил апрель | Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Қонун асосида очиқликни баҳоловчи ягона электрон мониторинг платформасини ишга тушириш. | 2027 йил июль | |||
3. Мониторинг натижалари асосида ташкилот раҳбарларининг очиқликни таъминлаш бўйича фаолиятини KPI кўрсаткичлари орқали баҳолаш. | 2027 йил сентябрь | |||
6. | Ижтимоий тармоқларда коррупция ҳолатларининг эркин ёритилишини таъминлаш ҳамда коррупцияга оид ахборотларнинг очиқлигини ошириш. | 1. Давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотларнинг коррупцияга оид очиқ маълумотлар, хизмат текширувлари натижалари ҳамда журналистик сўровларга жавоб бериш амалиётини хатловдан ўтказиш, аниқланган камчиликлар ва кечикишлар реестрини шакллантириш ҳамда асослантирилган таклифларни Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига киритиш. 2. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан текширув натижалари, давлат харидлари, манфаатлар тўқнашуви ва кўрилган чоралар ҳақидаги очиқ маълумотларни мунтазам ёритиш учун ОАВ билан доимий мулоқот каналларини йўлга қўйиш, бунда шахсга доир маълумотлар ва тергов сирини ҳимоя қилиш талабларига риоя этиш. | 2027 йил апрель | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси |
7. | Ижтимоий тармоқларда коррупцияга оид хабарларга муносабат билдириш ва уларнинг ОАВда очиқ ёритилишини таъминлаш. | 1. Ижтимоий тармоқлар ва норасмий ОАВда тарқатилаётган коррупцияга оид хабарларни тизимли мониторинг қилиш ҳамда ваколатли органларнинг уларга муносабатини ўрганиш. | 2027 йил февраль | Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Коррупцияга қарши куррашиш агентлиги, Ўзбекистон миллий масс-медиаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди (келишув асосида) |
2. Хабарларда кўрсатилган ҳолатларни текширишга масъул органларни аниқлаш ва улар томонидан кўрилган чоралар ҳамда натижалар юзасидан очиқ маълумотларни таҳлил қилиш. | 2027 йил апрель | |||
3. Жамоатчилик аҳамиятига молик коррупция ҳолатлари бўйича қонунчилик доирасида расмий ахборот берилиши ва ушбу маълумотларнинг ОАВда ёритилишини мониторинг қилиш. | доимий | |||
8. | Ўзбекистонда сўз эркинлиги, журналистик фаолиятга ноқонуний аралашиш ва чеклаш ҳолатлари, шунингдек, давлат органлари томонидан ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида резонанс келтириб чиқарган мавзуларда тезкор ва мажбурий равишда аҳолига расмий ахборот бериш тизимини такомиллаштириш. | 1. Сўз эркинлиги, журналистик фаолиятга ноқонуний аралашиш ва чеклаш ҳолатлари ҳамда жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган масалалар юзасидан масъул давлат органлари вакиллари иштирокида очиқ мулоқотга асосланган телелойиҳалар ишлаб чиқиш. 2. Телелойиҳалар доирасида масъул давлат органлари вакилларининг долзарб масалалар юзасидан расмий муносабат билдиришини ва аҳолига тезкор ахборот беришини ташкил этиш. 3. Телелойиҳаларда кўтарилган масалалар ва масъул идоралар томонидан кўрилган чораларни ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш. | доимий | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар |
9. | Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлиги ҳамда ОАВ соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилишни кучайтириш. | 1. Сўз ва ахборот эркинлиги ҳамда ОАВни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган натижалар бўйича хорижий тилларда ахборот материалларини тайёрлаш. 2. Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали мазкур материаллар асосида мунтазам ахборот кампанияларини ташкил этиш. | доимий | Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ташқи ишлар вазирлиги |
Иқтисодий шартлар индикатори | ||||
10. | ОАВ фаолиятига иқтисодий босимни камайтириш ҳамда уларни молиялаштиришда шаффофликни таъминлаш. | 1. Мустақил ОАВни молиялаштириш, жумладан хорижий ва маҳаллий грантлар ажратишга доир қонунчиликни таҳлил қилиш ва мавжуд чекловларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2027 йил январь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (келишув асосида), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (келишув асосида) |
2. Давлат органлари ва давлат улуши мавжуд ташкилотларнинг ОАВ, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан ахборот хизматлари бўйича шартномалар тузиш тартиби ва мазмунини ўрганиш. | 2027 йил апрель | |||
3. Ўрганиш натижасида ОАВга иқтисодий босим ва ноқонуний моддий рағбатлантириш хавфларини камайтириш, молиялаштириш шаффофлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2027 йил август | |||
11. | Давлат органларининг реклама ва ахборот хизматларига оид буюртмаларини ОАВ ўртасида очиқ ва рақобатли тақсимлаш тизимини жорий этиш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотларининг 2025-2026 йилларда реклама, ижтимоий реклама ва ахборот хизматларига сарфлаган маблағларини ОАВ турлари ва мулкчилик шакллари кесимида хатловдан ўтказиб, таҳлилий маълумотнома тайёрлаш. | 2027 йил май | Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази |
2. Давлат буюртмаларини жойлаштириш учун аудитория қамрови, нарх-сифат нисбати ва самарадорликка асосланган ягона шаффоф мезонларни ишлаб чиқиш ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш. | 2027 йил август | |||
3. Буюртмаларни давлат харидларининг махсус ахборот портали орқали очиқ танлов асосида жойлаштириш, барча ОАВ ва онлайн нашрларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар тенг иштирокини таъминлаш. | 2027 йил октябрь | |||
4. Буюртмалар тақсимоти натижаларини ҳар йили Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиш ва рақобат қонунчилигига риоя этилишини мониторинг қилиш. | 2027 йил декабрь | |||
Ҳуқуқий база индикатори | ||||
12. | Матбуот эркинлиги индекси бўйича масъул давлат органини белгилаш. | Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги тугатилгани муносабати билан Матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон натижаларини яхшилаш мақсадида ахборот соҳасидаги ваколатли давлат органлари сифатида Рақамлаштириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясини, Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказини ҳамда Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказни белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш. | 2026 йил декабрь | Олий Мажлис Сенати, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси |
13. | ОАВ ва блогерлар фаолияти эркинлигини кафолатлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш. | 1. ОАВ ва блогерлар фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартлар асосида хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш. | 2026 йил декабрь | Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази |
2. Таҳлил натижалари бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига киритиш. | 2027 йил февраль | |||
14. | Журналистлар ва таҳририятларга мустақил ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш. | 1. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳузурида мустақил адвокатлар иштирокида ҳуқуқий маслаҳат ва ҳимояга йўналтириш хизматини ташкил этиш, мурожаат каналлари, махфийлик қоидалари ва ёрдам мезонларини белгилаш. | 2027 йил январь | Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (келишув асосида), Адвокатлар палатаси (келишув асосида), Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Адлия вазирлиги, мустақил адвокатлар ва таҳририятлар (келишув асосида) |
2. Журналистик фаолиятга оид низолар, ахборот олишнинг рад этилиши ва фаолиятга аралашиш ҳолатлари бўйича Уюшмага аъзоликдан қатъи назар бепул дастлабки маслаҳат бериш ҳамда зарур ҳолларда адвокат хизматларини субсидиялаш. | 2027 йил февраль | |||
3. Ҳар чоракда шахсга доир маълумотларни ошкор этмаган ҳолда ҳисобот эълон қилиш, натижаларни мурожаатлар сони, ёрдам кўрсатиш муддати ва ҳал этилган масалалар улуши асосида баҳолаш. | ҳар чоракда | |||
15. | Миллий қонунчиликни UNESCOнинг «Media Development Indicators» (MDI) кўрсаткичларига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Миллий қонунчиликни MDI кўрсаткичлари асосида таҳлил қилиб, мавжуд камчиликлар ва ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш. | 2027 йил февраль | Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ |
2. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда аниқланган камчилик ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2027 йил апрель | |||
3. Ишлаб чиқилган таклифларни Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига киритиш. | 2027 йил май | |||
16. | Хусусий теле-радиоэшиттириш фаолиятини ривожлантириш, ОАВнинг таҳририй мустақиллигини мустаҳкамлаш ва танқидий материалларни эркин ёритиш учун шароитларни яхшилаш. | 1. Давлат ва нодавлат теле-радиоканалларнинг лицензияланиши, давлат рўйхатидан ўтиши ва фаолияти бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш. 2. Давлат ва нодавлат ОАВ, жумладан босма ва электрон нашрларнинг сони, ихтисослиги ҳамда ахборот тарқатиш тиллари бўйича маълумотларни умумлаштириш. 3. Давлат ва нодавлат босма нашрлар ҳамда радиоканалларда ёритилаётган материалларни мавзулар кесимида таҳлил қилиш. 4. 2025-2026 йилларда хусусий ОАВ фаолиятининг қонунчилик бузилиши ёки танқидий материаллар билан боғлиқ ҳолда давлат органлари ташаббуси билан тўхтатилганлиги ҳолатларини ўрганиш. 5. Ўрганиш натижалари бўйича RSF ҳисоботидаги танқидий ҳолатларга оид асослантирилган таҳлилий маълумотларни Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашига киритиш. | 2027 йил июнь | Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ, Олий суд |
Ижтимоий-маданий контекст индикатори | ||||
17. | Ҳудудий журналистларнинг суриштирув, фактларни текшириш ва касбий хавфсизлик бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш. | 1. Ҳудудий таҳририятлар эҳтиёжларини ўрганиб, журналистнинг касбий фаолиятига оид қонунчилик нормалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, коррупцияни ёритиш, очиқ маълумотлар ва давлат харидларини таҳлил қилиш, ахборот сўрови тузиш, манбаларни ҳимоя қилиш, рақамли хавфсизлик ва сунъий интеллект яратган контентни текшириш бўйича дастур ишлаб чиқиш. | 2027 йил январь | Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (келишув асосида), Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида биттадан, жами 14 та амалий семинар ўтказиш. Очиқ танлов асосида камида 140 нафар журналистни қамраб олиш. | 2027 йил март — ноябрь | |||
18. | Нуфузли оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва инфлюенсерлар билан ҳамкорликни кучайтириш. | 1. Чет эл мамлакатларидан юқори аудитория қамровига эга бўлган етакчи ОАВ, блогер ва инфлюенсерларни аниқлаш ҳамда улар билан мақсадли ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 2027 йил январь | Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Аудиторияси камида 1 миллион кузатувчидан иборат бўлган 10 та етакчи блогер ва инфлюенсер билан алоқалар ўрнатиш, уларнинг Ўзбекистонга пресс-тур ва танишув сафарларини ташкил этиш, шунингдек, мамлакатимиз ҳақида туркум материаллар, видеоконтент ва ижтимоий тармоқларда мақсадли публикациялар тайёрлаш. | 2027 йил апрель | |||
19. | Ўзбекистонда сўз эркинлиги, ОАВ ва журналистика соҳасидаги ислоҳотларни илмий тадқиқотлар асосида ривожлантириш. | 1. «Ўзбекистонда сўз эркинлиги, оммавий ахборот воситалари ва журналистика соҳасида янги ислоҳотлар» номли мақсадли амалий тадқиқот ўтказиш мақсадида Инновацион ривожланиш агентлигидан грант учун буюртма олиш. | 2027 йил март | Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Инновацион ривожланиш агентлиги |
2. Ажратилган грант маблағлари асосида амалий тадқиқотни босқичма-босқич ташкил этиш ва ўтказиш. | 2027 йил март — сентябрь | |||
3. Тадқиқот натижалари бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда тадқиқот жараёни ва натижаларини ОАВда кенг ёритиш. | 2027 йил октябрь-ноябрь | |||
Хавфсизлик индикатори | ||||
20. | Сўз эркинлигини мустақил мониторинг қилиш, ОАВнинг ўзини ўзи тартибга солиш механизмларини ривожлантириш ва медиа омбудсман институтини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳузурида мустақил журналистлар, тадқиқотчилар ва ННТ вакилларидан иборат эксперт гуруҳини шакллантириш. 2. Давлат органлари аралашувисиз, очиқ методология асосида сўз эркинлиги ҳолати бўйича мустақил йиллик ҳисоботни ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлаш ва эълон қилиш ҳамда журналистлар мустақиллиги харитасини ишлаб чиқиш. 3. Журналистлар уюшмаси ҳузуридаги этика комиссиясининг мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини очиқ эълон қилиш, қабул қилинган қарорларни шахсга доир маълумотлар ва қонун билан қўриқланадиган сирларни ошкор этмаган ҳолда ёритиб бориш. | 2027 йил март | Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (келишув асосида), Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, нодавлат нотижорат ташкилотлар (келишув асосида) |
4. Халқаро тажрибани ўрганиш асосида давлатдан мустақил медиа омбудсман институтини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 5. Таҳририятларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиа омбудсман механизмини синовдан ўтказиш, мурожаатлар, кўриб чиқилган низолар ва келишув асосида ҳал этилган масалалар юзасидан очиқ ҳисобот тайёрлаш. | 2027 йил апрель | |||
21. | Журналист ва блогерларга нисбатан босим, онлайн таъқиб ва таҳдидларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш. | 1. Ҳар йили журналистлар ўртасида ўз-ўзини цензура, босим ва хавфсизлик масалалари бўйича мустақил ташкилотлар ёки халқаро ҳамкорлар иштирокида аноним сўровномалар ўтказиш ва натижаларини эълон қилиш. | 2027 йил февраль | Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси (келишув асосида), Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази |
2. Журналист ва блогерларга, хусусан аёл журналистларга нисбатан онлайн таъқиб, ҳақорат, таҳдид ва аккаунтларни асоссиз блоклаш ҳолатлари юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тезкор мурожаат каналларини йўлга қўйиш. | 2027 йил апрель | |||
3. Ҳудудий журналистлар учун рақамли ва жисмоний хавфсизлик бўйича мунтазам тренинглар ташкил этиш. | доимий | |||